Лампы накаливания

Энергетика вазирлиги электр-энергияси нархини кўтариш бўйича янги таклифни тайёрламоқда

856
(Янгиланган 06:55 29.06.2019)
Вазирликка кўра, паст нархдаги тарифлар инвесторларни жалб этишда тўсиқ бўлмоқда

ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Энергетика вазирлиги энергия ташувчилари тарифини кўтариш бўйича янги таклифларни тайёрламоқда, деб хабар берди Podrobno.uz нашри.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ҳукуматининг 31 майда имзоланган "Алоҳида ёнилғи-энергетика ресурлари нархлар сиёсатини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига кўра, 2019 йилнинг 1 июнидан режалаштирилган газ ва свет нархлари ошиши бекор қилинган эди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Молия ҳамда Энергетика вазирликларига, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва энергетика соҳасида ишлаётган бошқа корхоналарнинг рентабеллигидан келиб чиққан ҳолда, амал қилаётган нархларни қайта кўриб чиқиш ва асосли таклифлар киритиш топшириғи берилди.

Тошкентда ўтказилган матбуот анжумани давомида Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов янги тарифларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берган.

"Ҳа, ҳақиқатан ҳам энергия ташувчилари нархини кўтариш бўйича қарор бекор қилинган эди. Ҳозирда тан нархни аниқлаш ҳамда ички захиралар қидирув ишларини олиб бориш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, биз ҳаммамиз энергиярусурслари тарифлари нафақат халқаро бозордаги, балки қўшниларимиздаги тарифлардан ҳам анча паст нархда эканлигини барчамиз тушуниб турибмиз. Бу чет эл инвестицияларини муайян лойиҳаларга жалб қилишда мураккаблик туғдираётган омиллардан биридир", - деди у.

Мирзамаҳмудовнинг сўзларига кўра, бу ишлар ва ўрганишлар натижасига кўра, аҳоли, саноат корхоналари ва барча истеъмолчилар манфаатларини инобатга олган ҳолда таклифлар тайёрланади.

856