Зенитно-ракетный комплекс С-400 Триумф

Россия Туркияга С-400 етказиб беришни бошлади

513
(Янгиланган 13:23 12.07.2019)
Маълумот учун, С-400 "Триумф" — ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган янги зенит ракета мажмуаси бўлиб. Уни кечаю-кундуз, ҳар қандай ланшдафт ва кучли радиоэлектрон таъсир шароитларида ҳам қўллаш мумкин

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Туркияга С-400 зенит-ракета мажмуалари компонентларининг биринчи партияси етказиб берилди, деб хабар қилди РИА Новости Туркия Мудофаа вазирлигига таянган ҳолда.

"Етказиб бериш ишлари Анқара провинциясидаги Мюртед авиабазасига амалга оширилмоқда", - дейилади релизда.

Туркиянинг Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини харид қилиши халқаро жанжални келтириб чиқарди: АҚШ Анқарадан бу келишувдан воз кечишни ва ўрнига ўзининг Patriot мажмуаларини харид қилиш талабини қўйди.

Ушбу таклиф рад этилган ҳолатда Вашингтон Анқарага янги F-35 қирувчилари савдосини ушлаб туриш ёки умуман бу келишувдан воз кечиш билан дағдаға қилди. Аммо Туркия ортга чекинишдан бош тортди.

Маълумот учун, С-400 "Триумф" — ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган янги зенит ракета мажмуаси бўлиб. Уни кечаю-кундуз, ҳар қандай ланшдафт ва кучли радиоэлектрон таъсир шароитларида ҳам қўллаш мумкин.

Туркия - Беларусь ва Хитойдан сўнг - Москва ўз "Триумф"ларини етказиб бераётган учинчи давлатга айланди. Тез орада бу қатордан Ҳиндистон ҳам ўрин олиши кутилмоқда.

513
Стадион Бунедкор

ОТМларга тест синовлари стадионларда ўтказиладиган бўлди

216
(Янгиланган 21:17 06.08.2020)
Таъкидланишича, имтиҳонлар кунига ҳаво салқин пайтда 2 марта ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслиги, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб, тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 6 август куни жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Таъкидланишича, бунда имтиҳонлар кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

Жорий йилда мамлакатдаги олий таълим муассасаларига бакалавриат босқичига 162 364, магистратурага 10 425 ўрин ажратилган.

Бу йил 91 та ОТМга бакалавриат йўналиши бўйича 1 миллион 484 минг нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 39 фоиз кўп. Битта ўринга 10,6 та талабгор тўғри келмоқда.

Магистратура йўналишида 72 та таълим даргоҳига 78 минг 720 нафар ёки ўтган йилгига нисбатан 3 баробар кўп ҳужжат топширилган. Умуман, қабул квоталари 2016 йилгига нисбатан 3 маротаба ортган.

Мутасадди вазирлик ва идораларга стадионларни тест синовларига пухта тайёрлаш, уларнинг дислокацияси бўйича абитуриентларни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди, дейилади президент матбуот-хизмати хабарида.

216

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 28 мингдан ошди

286
(Янгиланган 10:13 06.08.2020)
Ҳозирда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 069 нафарга етди, деб хабар бермоқда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 129 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган яна икки бемор - Мирзо Улуғбек туманида яшаган 48 ёшли эркак ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли аёл вафот этган. Жами қурбонлар сони 173 тани ташкил қилмоқда.

Инфекцияга чалинган 18 783 (67 %) нафар фуқаролар соғайган.

Ҳозирда республикада 9 113 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича сўнгги сутка давомида янги турдаги коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 206 709 нафарни ташкил қилган, 5 116 инсон ушбу вирус қурбонига айланган.

БССТ маълумотларига кўра, COVID-19 юқтирганлар сони жами 18 354 342 кишини ташкил қилмоқда. 696 147 беморлар вирус қурбонига айланган.

286
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси