Празднование Намаз хайит в Ташкенте

Ўзбекистонда Ҳайит намозининг вақтлари маълум бўлди

1084
(Янгиланган 10:22 06.08.2019)
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 11 август куни кенг нишонланади.

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлар идораси 2019 йил 11 август, якшанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтларини маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳри масжидларида шу йил 11 август куни эрталаб соат 05:45 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. 

Республиканинг бошқа ҳудудларида эса намоз вақтларидаги тафовутни инобатга олган ҳолда қуйидаги вақтларда масжидларда Қурбон ҳайити намози адо этилади.

Обнародовано время праздничного намаза в Ташкенте и других городах
Управление мусульман Узбекистана
Обнародовано время праздничного намаза в Ташкенте и других городах

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Қуйидаги ҳавола орқали Ҳайит намози қандай ўқилиши билан танишишингиз мумкин.

1084
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте

Бугундан Тошкентда жамоат транспорти тўлиқ тикланди

130
Йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус ва микроавтобуслар салонига чиқарилмайди.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. 15 августдан Тошкентда жамоат транспорти, автобуслар ва микроавтобуслар ҳаракатланиши тўлиқ тикланади, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Хабарда айтилишича, 132 та йуналишда 1 105 та автобус йўналишларга чиқарилади. Шунингдек, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимидаги хусусий корхоналар ва 98 та йўналишда 800 дан ортиқ йўналишли таксилар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус ва микроавтобуслар салонига чиқарилмайди.

Транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин 15 августдан бошлаб Ўзбекистонда карантин чоралари юмшатилиши эълон қилинган эди. Куни кеча ушбу муносабат билан махсус комиссия мурожаати эълон қилинди.

Махсус комиссия унда мамлакатдаги барча фуқароларга 2020 йил 10 июлдан буён жорий этилган карантин чекловларига қатъий ва интизомли равишда риоя этганлари учун ўз миннатдорчилигини билдирган.

"Бу коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни барқарорлаштириш имконини яратди", - дея таъкидланган баёнотда.

Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, Комиссия фуқаролар томонидан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришларини сўрайди.

Шу жумладан: жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш; ижтимоий масофани сақлаш; қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш.

Ушбу қоидаларга амал қилинмай, касаллик қайта авж олса қаттиқ карантин чоралари такроран кучга киритилиши мумкин.

130
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Метро в Ташкенте

Тошкентда 15 августдан метро ишга тушади

194
(Янгиланган 19:48 14.08.2020)
Соат 6-00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди.

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ эртага, 15 августдан бошлаб, Тошкент метрополитени фаолияти қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

"Соат 6-00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг "Ўзбекистон", "Чилонзор" ва "Юнусобод" линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди. Метро вагонлари доимий равишда қатновга чиқишдан олдин ва ҳар бир қатновни якунлагандан сўнг тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади", - дейилади хабарда.

Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.

Тошкент метрополитенининг "Юнусобод" линиясида янги қуриб битказилган бекатларида, шунингдек, ҳалқа метро линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмайди.

194
“Талибан” снова наступает: в Афганистане произошла серия терактов

Толиблар Тожикистон чегараси яқинида ҳужум уюштирди

291
Толибларнинг Тожикистон чегараси яқинида Афғонистон армияси кучларига қуролли ҳужуми муваффақиятсизлик билан якун топди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тожикистон билан чегарада афғон ҳарбийлари толиблар ҳужумини қайтарди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистонга афғон миллий армиясининг 217-"Помир" корпуси матбуот-котиби.

Террорчилар 14 август куни 6.30да Бадахшон провинциясининг Куф-Аб уезди ҳудудида армия ва полиция кучларига ҳужум уюштирган.

Афғонистон ҳарбийлари ҳаракатлари натижасида 10 нафар жангари ўлдирилган, 6 нафари жароҳатланган, 4 нафари асир олинган.

Жангарилардан 1 та гранатомет, 1та Калашников автомати ва бошқа қуроллар олиб қўйилган.

Муваффақиятсиз ишғолдан сўнг, толиблар чекинган. Афғонистон армияси томонидан бўлган йўқотишлар ва/жароҳатланганлар ҳақида маълумотларга аниқлик киритилмаган.

291