Ветряные турбины

Ўзбекистон инвесторларни мамлакат энергетика соҳасини ривожлантиришга чорламоқда

284
Энергетика вазири ўринбосари чет эллик инвесторларни энг сўнгги технологиялар билан келишга чорлади.

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон хорижий инвесторларни мамлакат энергетика соҳасини ривожлантиришга чорламоқда. Бу ҳақда куни кеча бўлиб ўтган МОМИҲга аъзо давлатлар энергетика вазирлари йиғилишида Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев айтиб ўтди.

"Инвесторлар Ўзбекистоннинг энергетика соҳасига инвестиция киритишлари учун бир нечта сабаблар мавжуд. Биринчидан - бу кафолатланган бозор. Электр энергияни сотишда ҳеч қандай катта рақобат бўлмайди. Иккинчидан, давлат иккита нарсани кафолатлайди - ишлаб чиқарилган электр энергия тўлиқ ҳажмда сотиб олинади ҳамда инвестиция қилинган маблағларингизга ҳеч ким тегмайди. Ўзбекистонга келган инвестор ўз инвестицияларини тўлиқ қайтариб олади ва кўзлаган даромадига эга бўлади", - деди Ходжаев.

Энергетика вазири ўринбосари шунингдек, инвесторларни энг сўнгги технологиялар билан келишга чорлади.

"Агар бу технологиялар газ ёқишга асосланган бўлса, келинглар, энг сўнгги классдаги, энг юқори самарадорликка эга бўлган турбиналарни қурайлик. Агар қуёш энергетикаси ҳақида гапираётган бўлсак, у ҳолда, энг сўнгги классдаги панелларни қуриш ҳақида режа тузайлик, чунки бу лойиҳаларнинг барчаси 20-25 йил истиқболга мўлжалланмоқда", - деб қайд этди Ходжаев.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳар бир инвестор учун очиқ эканлиги, ҳатто изланиш олиб боришнинг зарурати йўқлиги таъкидлаб ўтилди.

"Биз барча зарур маълумотларни тақдим этамиз. Хоҳ у регионлар бўйича истеъмол прогнозлари бўлсин, хоҳ қуёш радиацияси ёки шамоллар харитаси - барча зарур бўлган маълумотлар берилади. Бу каби ишлар учун вақт кетказиш ёки четдан маслаҳатчилар ёллашнинг кераги йўқ. Музокаралар столига ўтириб, лойиҳани ҳаётга татбиқ этишни бошлаш керак, холос", - деди вазир ўринбосари. 

284

Эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ антициклон киради

479
Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Эртага республика шимолига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ антициклон кира бошлайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Эртага, 28 октябрда совуқ ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат фони 8-10 даража пасаяди.

Аксарият вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати 10-13 даража атрофида бўлади. Кучсиз, асосан қор кўринишидаги ёғинлар мамлакатнинг тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида кузатилиши мумкин.

Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади.

Совуқ ҳаво оқимининг таъсири 29 октябрда ва 30 октябрда кечаси сақланиб туради, 30 октябрда кундузи антициклон шимоли-шарққа чекина бошлайди ва ҳаво аста-секин исийди.

29 ва 30 октябрь кунлари тунги ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача тушади, айрим жойларда ҳавода биринчи аёз кузатилади — ҳарорат 1-2 даража совуқ бўлади. 29 октябрда кундузи 10-13 даража илиқ атрофида бўлади, 30 октябрда эса бироз — 13-16 даражагача исийди. Бу кунларнинг ҳарорати октябрь ойи учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 7-9 даражага паст бўлади.

31 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди. Тунги аёз тўхтайди, кундузи эса ҳарорат 18 даража, айрим жойларда ундан ҳам юқори бўлади.

479
Усмонхон Алимов во время визита в США

Усмонхон Алимов навбатдаги бор дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхатига киритилди

281
(Янгиланган 13:56 27.10.2020)
Жорий йилда энг обрўли мусулмонлар рўйхатига Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған етакчилик қилмоқда

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов дунёнинг энг обрўли 500 мусулмони рўйхатига киритилди. Муфтий 166-ўринда қайд этилган.

Уммоннинг қироллик ислом стратегик тадқиқотлари маркази Жоржтаундаги мусулмон-насроний бир-бирини тушуниши Маркази дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рейтингини 2009 йилдан буён эълон қилиб келади.

Энг обрўли 50 мусулмон рўйхатига дунёдаги исмоилитлар етакчиси Шоҳ Карим Ал-Ҳусайний (30 ўринда) киритилган.

Жорий йилда рейтингни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған етакчилик қилмоқда. Ундан кейин Саудия қироли Салмон ибн Абдул-Азиз ва 1989 йилдан ҳозирга қадар Эроннинг олий ҳукмдори Оятолла Сайид Али Ҳумайний келмоқда.

Биринчи бешликдан шунингдек, 1999 йилдан Иордания қироли бўлган Абдалла II ибн Хусейн аль-Хошимий ва исломий олимлар ичида етакчи бўлган Шайх Муҳаммад Таки Усмоний ҳам ўрин олган.

Энг обрўли 50 мусулмон рўйхатига, шунингдек, Покистон бош вазири Имрон Хон (15-ўринда),Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон (23-ўринда), англиянинг "Ливерпул" клубидаги мисрлик футболчи Мухаммад Салоҳ (42-ўринда киритилган".

281