Председатель КНР Си Цзиньпин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев Си Цзинпинни ХХР ташкил топганининг 70 йиллиги билан қутлади

66
Эслатиб ўтамиз, ХХР ташкил топганининг 70 йиллик юбилейи катта тантана билан нишонланмоқда. Юбилей санага бағишлаб сешанба куни мамлакатда улкан ҳарбий парад бўлиб ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ХХР ташкил топганининг 70 йиллиги муносабати билан табрик йўллади, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ХХР ташкил топганининг 70 йиллик юбилейи катта тантана билан нишонланмоқда. Юбилей санага бағишлаб сешанба куни мамлакатда улкан ҳарбий парад бўлиб ўтмоқда.

Ҳарбий парадни қабул қилган ХХР раиси Си Цзинпин мамлакатнинг асосий майдонида қилган чиқиши давомида дунёдаги ҳеч бир куч хитой миллатининг тараққий этишини тўхтата олмаслигини маълум қилди.

"Бу буюк давлат асосини заифлаштира оладиган бирорта куч йўқ. Бирорта куч хитой миллатини олдинга ҳаракатланишдан тўхтата олмайди", - дея баёнот қилган Си Цзиньпин Тяньаньмэнь майдонида ҳарбий парад бошланиши аввалида.

ХХР раиси Хитой тинч тараққиёт йўлига қатъий амал қилиши, очиқлик сиёсатини давом эттиришини қўшимча қилган. Шу билан бирга Си Цзиньпин хитой армияси ва қуролланган полицияси мамлакат суверенитети, хавфсизлиги ва ривожланиш бўйича манфаатларини қатъий ҳимоя қилишини таъкидлаган.

"Биз ягона тақдирга эга жамиятни биргаликда қуриш учун барча давлатлар билан ишлашни давом эттирамиз", - деб айтган Си Цзинпинь.

ХХР 1949 йилнинг 1 октябрида ташкил топган.

66