Загадочная история узбекистанки, покончившей с собой в Турции

"Нодира нега ўз жонига қасд қилди?": Туркияда ҳалок бўлган ўзбекистонлик қиз воқеаси

739
Ҳалок бўлган Нодира Қодированинг яқин дугонасини сўзларига кўра, ўз жонига қасд қилмасидан бир оз олдин, туркиялик депутат Нодира билан битта хонада қамалган бўлган

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Туркияда ўз жонига қасд қилган ўзбекистонлик қиз воқеаси янги-янги тафсилотлар билан бойимоқда: ҳалок бўлган Нодира Қодированинг дугонаси Лейла бор ҳақиқатни сўзлаб берди, деб ёзади Upl.

Эслатиб ўтамиз, ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, 23 яшар Нодира Қодирова Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати Ширин Унал туфайли суъиқасд содир этган. Нодира депутатнинг уйида унинг касалманд рафиқасини парваришлаш билан банд бўлган.

26-сентябрь куни прокуратура ушбу ҳодисани ўрганишни бошлаган, шунингдек, Нодирани фоҳишалик билан шуғулланишда айблаган, унинг дугонаси Лейла эса Нодирани шу иш билан шуғулланишга мажбурлашда айбланмоқда.

Бир неча кун олдин прокуратура ходимлари Лейлани сўроққа чақирган ва у Нодира ўз жонига қасд қилмасидан бир оз олдин унга қўнғироқ қилган ва кўзларида ёш билан қандайдир ёмон воқеа содир бўлганлигини айтиб, бақириб йиғлаган.

"Ҳаммаси ҳақида батафсил гапириб беришини сўрашимга қарамасдан, Нодира ҳеч нарсани айтмаган ва фақат йиғлаган. У фақатгина хўжайин унинг хонасига кирганини, эшикни ёпганини ва уни қучоқлаганини айтган. Мен Нодирадан давоми ҳақида сўрадим, лекин у ҳеч нарса бўлмаганини айтди ва хўнграб йиғлашда давом этди. У фақат ўз жонига қасд қилишни исташини такрорларди", - деган Лейла.

Лейланинг ўзи Туркия прокуратурасининг қизларга қўйилаётган фоҳишалик билан шуғулланишаётгани ҳақидаги баёнотларини рад этмоқда. Қиз Тошкентга текстил юбориш билан кун кечираётганини қўшимча қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Истанбулда 1992 йил туғилган ўзбекистонлик қизнинг жасади гиламга ўралган ҳолатда топилган эди.

Туркия, Болгария ва Руминия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари зарурат туғилганида Истанбулдаги республика Бош консуллигига +90 212 323 20 37 и +90 212 229 00 75 рақамлари орқали қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган эди. 

739

Москвадаги Ғалаба парадига биринчи навбатда МДҲ етакчилари таклиф этилади - Песков

94
Москвадаги Ғалаба паради 24 июнь куни бўлиб ўтади. Россия пойтахтига келиши билан тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, COVID-19га тест топширишади.

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Москвадаги Ғалаба парадига таклифномалар юборишда аввалгидек Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари етакчиларига урғу берилади, дея хабар қилди РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

"Мен сизларга яна бир бор ҳозирда урғу МДҲ давлатлари етакчиларини таклиф этишга қаратилаётганини эслатиб ўтаман", - деди у.

Песков журналистлар томонидан берилган "РФ президентининг БМТ Хавфсизлик Кенгаши "бешлиги"даги ҳамкасбларига Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадига таклифнома юборилганми?", деган саволга шу тарзда жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Россияда бу йил Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ва анъанавий тарзда 9 май куни ўтказилиши режалаштирилган барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Аммо 26 май куни РФ президенти Владимир Путин тадбирга тайёргарликни бошлашга чақирган ва Ғалаба паради ўтказиладиган санани 24 июнь этиб белгилаган эди.

Аввалроқ таъкидланганидек, параднинг барча хорижий иштирокчилари ва парад меҳмонлари Москвага келиши билан тиббий кўрикдан ўтказилади ва коронавирусга тест топширишади.

Шунингдек, Россияга боришдан аввал чет эл делегациялари икки ҳафталик карантинга амал қилишлари ва Москвага келишлари билан COVID-19 йўқлиги ҳақида ҳужжатларни тақдим этишлари лозим бўлади.

94
Въезд в поселок Сардоба, пострадавший от наводнения

Сардобада сув остида қолган қабристонлар аниқланиб, уларнинг манзилли харитаси тузилди

122
(Янгиланган 08:29 05.06.2020)
Олдинроқ талафот кўрган жойларда жами 7та қабристон ва 3та масжидга зарар етган бўлиб, уларнинг ҳудудини сувдан тозалаш, санитария ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. "Сардоба" тўғони ўпирилиши натижасида сув остида қолган қабристонлар аниқланиб, уларнинг манзилли харитаси тузилди. Бу ҳақда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуродов АОКА ҳузуридаги штабида ўтказилган брифингда маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ талафот кўрган жойларда жами 7та қабристон ва 3та масжидга зарар етган бўлиб, уларнинг ҳудудини сувдан тозалаш, санитария ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

2 июнь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Сардоба" сув тошқини талофатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботида 6 та қабристондаги 311 та қабр қайтa тиклангани ҳақида маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босган эди. Натижада Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 2 минг 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган эди. Шунингдек, 1 минг 781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган. Ҳозирда тошқин оқибатларини бартараф этишга қаратилган ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, президент Мирзиёев томонидан Сардобада қуриладиган янги уйлар пойдеворига тамал тоши қўйилган эди.

122
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши
Виза в паспорте

Авиакомпаниялар Ўзбекистонга келувчи йўловчилар ҳақида ДХХга олдиндан хабар қилади

11
(Янгиланган 11:06 05.06.2020)
Ушбу йилнинг 1 июлидан бошлаб брча хорижий авиакомпаниялар йўловчилар паспорт маълумотларини ДХХ Чегара қўшинларига олдиндан хабар қилиш тартиби ўрнатилади.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Ўзбекистонга учаётган хорижий мамлакатлар ҳаво кемалари ўз йўловчилари бўйича дастлабки маълумотни тақдим этиш тартиби белгиланди деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси.

Янги тартибга кўра, 1 июлдан бошлаб хорижий авиакомпаниялар йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумотларни Ўзбекистон ДХХнинг Чегара қўшинларига тақдим этиши шарт. 

"2020 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикасига парвозларни амалга ошираётган хорижий мамлакатлар ҳаво кемаларининг барча эксплуатантлари томонидан йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар ИКАОнинг стандарт форматида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига тақдим этилади", - дейилган хабарда.

Ушбу тартибни жорий этиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бўлинмаларига хорижий мамлакатларнинг ҳаво кемалари эксплуатантлари томонидан йўловчилар бўйича дастлабки маълумот тақдим этилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 293-сонли Қарорида белгиланган.

Хабарда айтилишига кўра, мазкур тартибнинг жорий этилиши хорижий туристларнинг мамлакатга келишлари, бўлишлари ва республика ҳудудидан чиқиб кетишларида қўшимча қулайликлар яратишга хизмат қилади.

 

11