Заседание Сената Олий Мажлиса 28 февраля 2020 года

Сенатнинг учинчи ялпи мажлиси виртуал тарзда ўтказилади

206
(Янгиланган 10:31 24.03.2020)
Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб тўхтатилганлиги муносабати билан ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси 2020 йил 24 март куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар қилмоқда.

"Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб тўхтатилганлиги муносабати билан ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Сенат раиси Танзила Нарбаева Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари иштирокида йиғилишда сўзлаган нутқида коронавирус атрофидаги вазиятга тўхталар экан, "халқимиз билан бирлашиб, шу синовни ҳам енгамиз", дея таъкидлаган эди.

206