Паспорт гражданина Узбекистана

Сардобадаги сув тошқинида паспортини йўқотган 500 га яқин фуқаронинг ҳужжати тикланди

381
(Янгиланган 19:20 09.05.2020)
Шунингдек, Миллий гвардия ходимлари томонидан 343 вайрон бўлган уйларда тозалаш ишлари олиб борилган бўлса, прокуратура вакиллари 6107 та кадастр ҳужжатларидан 3338 таси қайта тиклашга эришган

ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Сирдарё вилоятида сув тошқини оқибатларини бартараф этиш тадбирлари давом этмоқда. Йўқолган 3 517 паспортдан 482 таси, 61 та ҳайдовчилик гувоҳномадан 11 таси қайта тикланди, деб хабар берди ФВВ.  

Хабарда айтилишича, вилоятда тошқин оқибатида зарар кўрган уйлар, ижтимоий бинолар яна қайта тикланмоқда. Яшаш учун яроқсиз уйлар бузилиб, жойларда муҳандислик-коммуникация тармоқларини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу ҳудудларда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг куч ва воситалари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур тадбирлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.

"71 307 нафар аҳоли Оқолтин, Мирзабод ва Сардоба туманидаги хонадонларига қайтиб келди", - дейилади хабарда. 

Шунингдек, Миллий гвардия ходимлари томонидан 343 вайрон бўлган уйларда тозалаш ишлари олиб борилган бўлса, прокуратура вакиллари 6107 та кадастр ҳужжатларидан 3338 таси қайта тиклашга эришган.

Умумий майдони 1 213,796 квадрат метр бўлган 1604 объектда Мудофаа вазирлигининг 8 та махсус бўлинмаси томонидан дезинфекция ишлари олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарёда 1 май куни Сардоба сув омбори тўғони пикетларидан бирининг ёрилиб кетиши оқибатида сув тошқини юзага келган эди.  70 мингга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилган ва камида 56 киши турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга ётқизилган эди.

381
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (64)

Россияда ишлаш учун ҳужжат тайёрлаш осонлаштирилмоқда

798
Эндиликда, патент учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг аксарият қисми, хусусан, рус тили, Россия қонунчилиги ва тарихини ўргатиш ва тегишли сертификат бериш ишлари Ўзбекистонда амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги "Паспорт ва виза хизмати" федерал давлат унитар корхонаси раҳбари С.Машин бошчилигидаги делегация аъзоларининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида учрашув ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи М.Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Ички ишлар вазирликлари вакиллари ҳамда Россия Федерацияси "Паспорт-виза хизмати" раҳбари С.Машин, РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.Колесников иштирокида ўтказилган учрашувда айни пайтда Россияда ишлаётган ва ушбу мамлакатда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қулайликлар яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Учрашувда таъкидландики, Россия Федерацияси ҳудудида ишлашда талаб этиладиган патентни расмийлаштириш учун ўртача 20 кундан 30 кунгача вақт талаб этилади.

Бу вақт оралиғида фуқаронинг ишлаши мумкин эмас ва табиийки, бу жараён меҳнат мигрантларидан ортиқча вақт ва харажат талаб этади. Эндиликда, Россия "Паспорт ва виза хизмати"нинг Ўзбекистонда очилиши режалаштирилаётган ваколатхонаси ҳамда РУДНнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси орқали патент учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг аксарият қисми, хусусан, рус тили, Россия қонунчилиги ва тарихини ўргатиш ва тегишли сертификат бериш ишлари Ўзбекистонда амалга оширилади.

Шу билан бирга, кетишдан аввал тиббий кўрикдан ўтиш ва Россия Федерацияси ҳудудига кириш учун тақиқ бор-йўқлигини текшириш имкониятини яқин вақтда яратиш ҳам режалаштирилмоқда.

Учрашувда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистонда яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

798
Мавзу:
Миграция
Врачи

Наманганда бир нечта шифокорнинг тоифа сертификати қалбаки бўлиб чиқди  

237
Терговга қадар текширувда, малака тоифаси сертификатларидаги мухрлар изи компьютер қурилмасининг рангли оқимли (струйный) принтери ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Наманган вилояти Чуст туманида бир нечта шифокорларнинг тоифа сертификати қалбакилиги аниқланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан Чуст туман тиббиёт бирлашмасида масофадан туриб мониторинг текшируви давомида, болалар психиатрияси, анестезиология ва реаниматологияси,  умумий амалиёт шифокори, неврология, умумий хирургия мутахассисликлари учун бир нечта шифокорларнинг малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларни қалбаки эканлигига шубҳа туғилган.

Ушбу ҳужжатлар текшириб кўриш учун олинган ҳамда малака тоифаси сертификатларининг қалбакилаштирилган ҳолатига аниқлик киритиш учун Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.

Терговга қадар текширув даврида ўтказилган Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЭКБнинг тадқиқотлар хулосасига кўра, малака тоифаси сертификатларидаги мухрлар изи компьютер қурилмасининг рангли оқимли (струйный) принтери ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.Н., С.Н., М.Ж., И.Ю. ва О.З., ларга нисбатан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

237

Россияда рекорд даражада COVID-19 билан касалланиш қайд этилди

0
Россияда бир кунда 16 319 кишида вирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 1,4 миллиондан ошиб кетди.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўтган кун давомида Россияда 16 319 та коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу пандемия бошланган буён рекорд даражада касалланишдир.  

Энг кўп касалланиш Москва (4999), Санкт-Петербург (693) ва Москва вилоятида (426) қайд этилган.

Шу тариқа Россияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1,4 миллиондан ошган. Шулардан 1 085 608 нафари тузалиб кетган. 24 635 киши вирус қурбонига айланган.

Worldometers маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 40,7 миллиондан зиёд киши янги коронавирус билан касалланган. Қурбонлар сони 1,1 миллиондан ошган. Энг кўп касалланиш АҚШ (8,4 млн), Ҳиндистон (7,5 млн), Бразилия (5,2 млн), Россия (1,4 млн) ва Испания (1 млн) ва Аргентинада (1 млн) қайд этилган.

0
Теглар:
вакцина, Россия, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси