Военнослужащие ВС Узбекистана во время парада на Красной площади

Москвада Ғалаба парадида қатнашган ўзбек ҳарбийлари ватанга қайтиб келди

265
(Янгиланган 11:48 25.06.2020)
Қизил майдондан турли мамлакатлар, хусусан Ўзбекистон ҳарбийлари саф тортиб ўтдилар. Маршни трибунадан республика раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи кузатди.

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб Москвада ўтказилган парадда чиқиш қилган Ўзбекистон Қуролли Кучлари вакиллари Тошкентга қайтиб келди.

Бу йил парад 24 июнда - 1945 йилда ғолибларнинг афсонавий паради ўтган кунда ўтказилди.

Парад барча турдаги ҳарбий қисмлар марши, ҳарбий техника намойиши, шунингдек, авиация қисмидан иборат бўлди.

Собиқ СССР мамлакатлари ҳарбийлари Москвадаги Ғалаба парадида >>>

Қизил майдондан турли мамлакатлар, хусусан Ўзбекистон ҳарбийлари саф тортиб ўтдилар. Маршни трибунадан республика раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи кузатди.

Улуғ Ватан уришида эришилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар Москвадаги Лужнецкая набережнаяда отиладиган байрам салюти билан якун топди.

265
Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин

Россияда COVID-19 вакцинаси тайёр. Эмлаш ишлари медик ва ўқитувчилардан бошланади

1281
Россияда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари октябрь ойида бошланади. Прививкаларни биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар оладилар.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.Ф.Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган, коронавирус инфекциясига қарши вакциналарнинг клиник синовлари якунланди. Бу ҳақда журналистларга РФ соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди. Айни вақтда вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

"Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган, коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг клиник тадқиқотлари якунланди ва ҳозирда уни рўйхатдан ўтказиш жараёни учун ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда", - деди Мурашко.

Вазир хабарига кўра, аҳолини оммавий эмлаш ишлари медиклар ва ўқитувчилардан бошланади.

"Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси олингач, қўлланила бошлайди ва параллел равишда (кузатув ишлари) олиб борилади, вакцинация алоҳида гуруҳлардан бошланади - бу биринчи навбатда медиклар ва ўқитувчилардир, бундан ташқари вакцина қилинган беморлар устидан назорат ишлари бошланади", - деди Мурашко журналистларга.

Вазирнинг сўзларига кўра, Россияда коронавирус инфекциясига қарши оммавий вакцинация октябр ойида бошланиши режалаштирилган.

1281
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Мирзиёев Ерниязов таъзия маросимида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди

290
(Янгиланган 14:04 01.08.2020)
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси – Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов куни кеча ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этган эди.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда ўзбек етакчиси матбуот-хизмати.

Мирзиёев Нукусда 1 август куни бўлиб ўтадиган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этади.

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов шу йил 31 июль куни 73 ёшида оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Муса Тажетдинович Ерниязов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари сифатида мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакатда парламентаризм тизимини ривожлантириш ишига улкан ҳисса қўшган, иқтисодий-ижтимоий тараққиёт учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўлида айниқса  фаоллик кўрсатган.

Муса Ерниязовнинг давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари муносиб тақдирланган. У "Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи" ва "Ўзбекистон қаҳрамони" деган юксак унвонлар билан мукофотланган.

290
Лист бумаги в руке

“Темир дафтар” нима ва у қандай шакллантирилади вазирлик изоҳи

5
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари “темир дафтар” борасида тушунча берди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева “темир дафтар” борасидаги саволга жавоб берди.

“Темир дафтар” — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати”, - деди у АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда.

“Темир дафтар” ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди.

Уни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

- кам таъминланган;

- ногиронлиги бўлган;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

- якка-ёлғиз кексалар;

- доимий ишсиз фуқаролар;

- карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

- оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Шунингдек, масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан “Темир дафтар”идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб бориши ҳақида маълумот берилди.

“Темир дафтар”га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

5