В Ташкенте началось первое слушание по делу об убийстве спортсмена Джамшида Кенжаева в ночном клубе Aurum 898

Криминоген Тошкент: пойтахтда қотиллик жиноятларининг тенг ярмини ёшлар содир этган

233
Пойтахтда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар ўн биринчисини ўғрилик, ҳар бешинчиси эса фирибгарлик каби жиноятларни ташкил этган.

ТОШКЕНТ, 26 июн - Sputnik. Тошкент шаҳрида қотиллик ва оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг деярли ярми ёшлар томонидан содир этилган. Тошкент шаҳри криминоген жиҳатдан республикада 1-ўринни олган. Бу ҳақда бугун, жума куни Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлисида айтиб ўтилди.

Мажлисда таъкидланишича, Тошкент шаҳрида 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар натижасида пойтахт ҳудудида содир этилган умумий жиноятлар 430 тага ёки 6 фоизга камайгани қайд этилган. Пойтахтдаги 514 та МФЙдан 76 тасида ёки 14,8 фоиз жиноятлар содир этилмаган ва 369 тасида ёки 72,1 фоиз камайишига эришилган бўлиб, 40 тасида ошган.

Қотиллик ва оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг деярли ярми ёшлар томонидан содир этилган бўлиб, республикада энг ёмон салбий кўрсаткични қайд этган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида жиноят содир этган шахсларнинг деярли ҳар учинчиси ёшлар ҳамда ҳар тўртинчиси ишсизларни ташкил этади.

Жами 79 нафар вояга етмаган шахс томонидан 1 тадан қотиллик, номусга тегиш, товламачилик, транспорт воситасини олиб қочиш ва ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари, 5 тадан оғир тан жароҳати етказиш ва босқинчилик, 3 та фирибгарлик, 8 та талончилик, 36 та ўғрилик жиноятлари содир этилган.

Пойтахтда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар ўн биринчисини ўғрилик, ҳар бешинчиси эса фирибгарлик каби жиноятларни ташкил этган.

Ўз навбатида, 2020 йилнинг 5 ойи мобайнида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳам ўрганилиб, криминоген вазиятга баҳо берилди.

Жумладан, шаҳарда 896 та оғир ва ўта оғир жиноят қайд этилган бўлиб, республикада салбий 1-ўринни эгаллаган. Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида 1 245 та содир этилган жиноятларнинг жами жиноятга нисбатан салмоғи 43 %ни ташкил этиб, шу турдаги жиноятлар ҳам республикада салбий 1-ўринни қайд этган.

Жами қотиллик жиноятларининг 9 таси ёшлар, 4 таси хотин-қизлар, 3 таси илгари судланганлар, 8 таси маст ҳолда ҳамда 14 таси ўткир тиғли жисмдан фойдаланиб содир этилган.

Пойтахтда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар еттинчиси ўғрилик, ҳар бешинчиси эса фирибгарлик каби жиноятларни ташкил этган.

233

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 28 мингдан ошди

160
(Янгиланган 10:13 06.08.2020)
Ҳозирда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 069 нафарга етди, деб хабар бермоқда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 129 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган яна икки бемор - Мирзо Улуғбек туманида яшаган 48 ёшли эркак ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли аёл вафот этган. Жами қурбонлар сони 173 тани ташкил қилмоқда.

Инфекцияга чалинган 18 783 (67 %) нафар фуқаролар соғайган.

Ҳозирда республикада 9 113 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича сўнгги сутка давомида янги турдаги коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 206 709 нафарни ташкил қилган, 5 116 инсон ушбу вирус қурбонига айланган.

БССТ маълумотларига кўра, COVID-19 юқтирганлар сони жами 18 354 342 кишини ташкил қилмоқда. 696 147 беморлар вирус қурбонига айланган.

160
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Лола Каримова Голивуддаги учта шоҳона виллани сотувга қўйди фото

341
(Янгиланган 09:54 06.08.2020)
Данғиллама уйларнинг баҳоси 5,9 миллиондан 6,5 миллионга қадар. Кўчмас мулк 2014 йилнинг ёзида харид қилинган.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева Голливуд Хиллзда учта данғиллама уйни сотувга қўйди.

Бу Лос-Анжелес (АҚШ)нинг энг нуфузли ҳудудларидан биридир. Ҳар бир уйнинг баҳоси 5,9—6,5 миллион доллар атрофида.

Dirt нашри хабарига кўра, эр-хотин Тиллаевлар кўчмас мулкни 2014 йилнинг ёзида харид қилишган. Ўшанда улар виллалар учун 16,1 миллион долларга яқин маблағ сарфлаганлар. Ҳозирда сотувдан эр-хотин 18,9 миллион доллар олишни режалаштирмоқда.

Биринчи вилла

Биринчи турар-жой - сотувга қўйилган виллалар орасида энг қимматбаҳоси. У тахминан 6,495 миллион долларга баҳоланган.

Первый дом, выставленный на продажу

2007-2014 йилларда уч қаватли вилла NFL собиқ юлдузи Режи Буш ва унинг собиқ маъшуқаси Ким Кардашьянга тегишли бўлган.

Первый дом, выставленный на продажу

Уйда шоҳона кинотеатр бор.

Первый дом, выставленный на продажу

Ётоқхоналарнинг биридан Голливуд адирлари кўриниб туради - ғаройиб манзара. Уйда жами учта ётоқхона бор Всего в доме три спальни.

Первый дом, выставленный на продажу

Шоҳона ваннахона ҳам эътирофга лойиқ. Бундай хоналар сони виллада камида бешта.

Первый дом, выставленный на продажу

Шунингдек, уйда лифт, бассейн ва спа сингари бошқа қулайликлар ҳам бор.

Первый дом, выставленный на продажу

Иккинчи вилла

Иккинчи виллани эр-хотин 6,395 миллион долларга пулламоқчи.

Второй дом, выставленный на продажу

Уй марокаш стилида қурилган.

Второй дом, выставленный на продажу

Бунда майда деталлар - светильниклардан тортиб, эшиклар очилиши кабиларгача эътибор қаратилган.

Второй дом, выставленный на продажу

Нашр ёзишича, турар-жой тўртта ётоқхонага эга ва суратда кўриб турганингиз улардан биридир.

Второй дом, выставленный на продажу

Бундан ташқари, вилла бешта ваннахонага эга.

Второй дом, выставленный на продажу

Кечалари қасрдан Голливуднинг ажабтовур манзараларини томоша қилиш мумкин.

Второй дом, выставленный на продажу

Учинчи вилла

Учинчи бошпана - сотувга қўйилган виллалар орасида энг арзонидир. У 5,995 миллион долларга баҳоланган.

Третий дом, выставленный на продажу

Уй сокин ва камтарона услубда безатилган.

Третий дом, выставленный на продажу

Бу турар-жой ҳам олдингиси сингари тўртта ётоққа эга.

Третий дом, выставленный на продажу

Турар-жой шоҳона ҳаёт кечириш учун барча қулайликларга эга: орқа ҳовлида бассейн, барбекю, камин ва кўплаб бошқа қулайликлар бор.

Третий дом, выставленный на продажу

Шунингдек, сеҳрли манзара очиладиган шинам веранда ҳам мавжуд.

Третий дом, выставленный на продажу

Таъкидланишича, сўнгги йиллар мобайнида виллалар ижарага берилган. На Лола Каримова-Тилляева, на унинг турмуш ўртоғи бу уйларда яшашмаган.

341
Здание правительства республики Таджикистан

Тожикистонда президент сайлови санаси маълум бўлди

1
Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси навбатдаги президент сайловларини жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгилади.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Тожикистонда президент сайловлари 2020 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашри хабар бермоқда.

“Тожикистонда навбатдаги президент сайловлари жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгиланган”, - дейилган хабарда.

6 август куни Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси қўшма мажлисида навбатдаги президент сайловини ўтказиш санаси тўғрисида қарор қабул қилинган.

Тожикистонда президент 7 йил муддатга сайланади. Амалдаги республика президенти Эмомали Раҳмон ушбу лавозимни 1994 йил ноябрь ойидан буён эгаллаб келмоқда.

1