Пассажир в зале ожидания

Европа Иттифоқи Ўзбекистон фуқаролари учун ўз чегараларини очишга қарор қилди

1239
(Янгиланган 15:10 27.06.2020)
Марказий Осиё мамлакатларидан рўйхатда фақат Қирғизистон йўқ. Шунингдек, АҚШ, Россия ва Бразилия ҳам.

ТОШКЕНТ, 26 июн - Sputnik. Европа Иттифоқи 1 июль санасидан иттифоқ аъзолари бўлмаган айрим давлатлар учун ўз чегараларини очишни режалаштирмоқда. Мамлакатлар рўйхати Европа комиссияси тавсиялари асосида тузилган, деб хабар қилади Euronews.

Марказий Осиё мамлакатларидан ушбу рўйхатда Қирғизистон йўқ. Рўйхатга шунингдек, АҚШ, Россия ва Бразилия ҳам киритилмаган.

Ўзбекистондан ташқари, рўйхатга Монако, Черногория, Ватикан, Андорра, Сербия, Босния ва Герцеговина, Украина, Албания, Туркия, Косово, Жанубий Корея, Туркманистон, Вьетнам, Хитой, Таиланд, Мьянма, Мўғулистон, Япония, Бутан, Ливан, Ҳиндистон, Тожикистон, Қозоғистон, Палау, Янги Зеландия, Австралия, Доминика, Багама ороллари, Сент-Люсия, Уругвай, Ямайка, Куба, Гайана, Парагвай, Венесуэла, Никарагуа, Коста-Рика, Грузия, Замбия, Канада, Ангола Маврикий, Руанда, Эфиопия, Марокаш, Жазоир ва Миср киритилган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Россияда халқаро авиаташувларни қайта йўлга қўйиш бўйича режа таклиф қилинган ва бунда ишни МДҲ давлатларидан бошлаш таклиф этилганди. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги июль-август ойларида Россия билан авиа-парвозлар қайта тикланиши режалаштирилаётганини маълум қилганди.

1239
Работник ТЭЦ стоит у монометров в машинном зале

Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги ИЭС қурилади

67
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда фақат "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга сотади

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Сирдарё вилоятида янги иссиқлик электр станцияси қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг "Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Қарорга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "The International Company for water and power projects" (Саудия Арабистони) (Инвестор) ва "Acwa Power Sirdarya" МЧЖ (Лойиҳа компанияси) ўртасидаги Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш бўйича инвестиция битими тасдиқланди. Инвестиция битими у имзоланган кундан эътиборан кучга киради (2020 йил 6 мартда имзоланган).

Қарор билан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди. Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда фақат "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга сотади.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, истисно тариқасида, қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

кредитлаш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш учун чет элдаги хорижий банкларда ҳисобварақлар очиш ҳамда республикадаги ҳисобварақларидан хориждаги ҳисобварақларига пул маблағлари ўтказиш;

Ўзбекистоннинг ташқарисидаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистондаги банк ҳисобварақлари орқали тўғридан-тўғри амалга ошириш.

Лойиҳа доирасида самарадорлиги 60 фоиздан юқори H/J синфидаги энг замонавий буғ-газ қурилмалари қўлланилади. Электр стантцияси йилига 10 миллиард кВт.с.дан ортиқ электр энергиясини ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, табиий газнинг йиллик тежаш даражаси 2,0 миллиард м3 дан ошади.

 

 

67

БССТ Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасига изоҳ берди

317
(Янгиланган 13:03 12.08.2020)
БССТ жараёни бўйича, бунинг учун ташкилот экспертлари янги маҳсулот сифатини қайта текшириб, унинг халқаро даражада вакциналар ишлаб чиқариш стандартларига қанчалик мувофиқ келишини аниқлашлари лозим

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) янги турдаги коронавирус COVID-19га қарши рўйхатга олинган дунёдаги биринчи вакцинанинг таъсири ва хавфсизлигини баҳолаш масаласида Россия ҳукумати билан алоқада бўлиб турибди. Бу ҳақда БССТ расмий вакили Тарик Язаревич маълум қилган.

"Биз Россия ҳукумати билан мулоқотдамиз. Ҳозирда БССТ томонидан вакцина сифатини қайта баҳолаш устида музокаралар олиб борилмоқда", - деб айтган Язаревич.

БССТ вакилининг айтишича, вакцинанинг тезлаштирилган ишлаб чиқарилиши дорининг хавфсизлиги эвазига амалга ошиши керак эмас. БССТ жараёни бўйича, бунинг учун ташкилот экспертлари янги маҳсулот сифатини қайта текшириб, унинг халқаро даражада вакциналар ишлаб чиқариш стандартларига қанчалик мувофиқ келишини аниқлашлари лозим.

Сал аввал COVID-19га қарши эмланиш кунида нималар қилиш мумкин эмаслиги бўйича шифокор тавсияси ҳақида хабар берган эдик.

317
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Самарада мигрантларнинг чегара олдида тўпланмаслигини ЙПХ назорат қилади

5
(Янгиланган 17:38 12.08.2020)
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган меҳнат мигрантлар ватанига қайтарилди. Бироқ минтақа ҳукумати шунга ўхшаш ҳолат яна қайтарилмаслиги учун чора кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россия чегаралари ва Самара вилоятидан 7 август ҳолатига кўра жами икки мингдан зиёд Ўзбекистон ҳамда юзга яқин Тожикистон фуқаролари олиб кетилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашрига Самара вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ольга Гальцова маълум қилди.

Чет эл фуқароларини олиб кетиш босқичма-босқич амалга оширилган. Шунингдек, улар учун барча зарурий шароитларга эга бўлган чодирли лагерь ташкил этилган.

Тожикистон фуқаролари Қозондан 28 июль куни самолётда, Ўзбекистон фуқароларининг сўнгги гуруҳи 7 август куни ватанига жўнатилган.

Лекин шундай эҳтимол борки, мигрантлар фирибгарлик тузоғига илиниб, яна Россия чегаралари яқинига келишга уринишади.

“Самара вилояти Большая Черниговка тумани ҳудудида чет эл фуқаролари тўпланишининг олдини олиш ҳамда уларнинг Оренбург вилояти ҳудудига ўтиш уринишини олдини олиш мақсадида ЙПХ (ДПС) қўйилган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилган эди. Уларнинг 920 нафари Оренбург вилоятининг “Бузулук”, 930 нафари эса Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан поездларда ватанга олиб келинди.

5