Пустое кресло

Президент администрацияси раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

237
Дилноза Зиямуҳамедовага Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш юклатилди.

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. АОКАнинг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дилноза Зиямухамедова Ўзбекистон президенти администрацияси ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири Дилноза Муродовна Зиямуҳамедовага Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш юклатилди", - дейилади хабарда.

"Дилноза Мурадовнани ушбу масъулиятли лавозимга тайинлангани билан Агентлик номидан чин қалбдан табриклайман", дея ўз ходимини юқори лавозимга тайинланиши билан муборакбод этган АОКА раҳбари Дилшод Саиджанов.

237
Самолет Airbus-320. Архивное фото

Япония дунёнинг турли давлатларидан Ўзбекистонга VIP чартер рейсларни ташкил қилмоқчи

104
JAL Business Aviation авиакомпанияси вакиллари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдириб, Ўзбекистон ва Япония ўртасида туристик оқимни ошириш орқали ҳамкорликни ташкил қилишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Япониянинг Marubeni компаниясининг Ўзбекистандаги ваколатхонаси раҳбари Нагахито Миёси билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда Туризм қўмитаси матбуот-хизмати.

Учрашувда томонлар Marubeni ва Japan Airlines (JAL) компанияларига тегишли JAL Business Aviation авиакомпанияси томонидан Ўзбекистонга Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан чартер, жумладан VIP чартер рейсларини ташкил қилиш ва уларни сонини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилишди.

Авиакомпания вакиллари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдириб, Ўзбекистон ва Япония ўртасида туристик оқимни ошириш орқали ҳамкорликни ташкил қилишни таклиф қилди.

Мазкур масала юзасидан Қўмита раиси ўринбосари Улуғбек Азамов ва авиакомпания вакиллари маҳаллий туроператорлар билан учрашув ташкил қилишга келишишди.

Учрашувда авиа-компанинянинг Лондондаги офиси ҳамкорлигида Европа мамлакатларидан Ўзбекистонга чартер рейсларини йўлга қўйиш таклифи кўтарилиб, ушбу ташаббус Япониялик ҳамкорлар томонидан маъқулланди ва пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашиши билан эришилган келишувлар юзасидан тез орада ташкилий ишларни амалга оширилиши билдирилди.

Маълумот учун, Marubeni Япониянинг 5 та энг йилик турли хил фаолият билан шуғулланувчи компанияларидан бири ҳисобданади. Японияда 30 та бўлим ва дунёнинг 79 мамлакатида 158 та офиси мавжуд. Japan Airlines (JAL) компанияси Осиёнинг энг йирик авиакомпанияларидан биридир. Компания дунё бўйича 120 дан ортиқ аэропортларда доимий ички ва халқаро ташишларни амалга оширади. JAL Business Aviation компанияси премиум тоифадаги мижозларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган авиакомпания ҳисобланади.

104

Ўзбекистон мактабларда таътиллар жадвали ўзгариши мумкинми - тафсилотлар

98
озирча таътил кунларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмаган, таътил кунларининг ўзгариши зарурияти юзага келганда Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишқи таътил- 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил - 26 майдан- 1 сентябрга қадар давом этади.

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумки, пандемия шароитида ўқув йили 14 сентябрдан бошланди. Ҳозирча таътил кунларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмаган, таътил кунларининг ўзгариши зарурияти юзага келганда Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади.

98
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин хат ёзиб қолдирган

138
Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, директор суиқасд олдидан хат ёзган ва унда барча ҳамкасбларидан коррупцияга йўл қўймасликни ўтиниб сўраган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

138