Ўзбекистон ИИВ тизими вакиллари COVID-19 қурбони бўлгани тахмин қилинмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровМилиция
Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник Шавкат Носирович Нафасовнинг вафоти муносабати таъзия эълон қилинди. Подполковник Шавкат Нафасов 15 май куни 48 ёшга тўлган эди.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ тизимининг икки ходими коронавирус туфайли вафот этган бўлиши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларда хабар берилмоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: коронавирусга қарши кураш учун бизда захира ва имкониятлар мавжуд

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати 13 ва 14 июль кунлари тизимнинг икки ходим вафоти этганини маълум қилди.

ИИВ матбуот хизмати 13 июль, душанба куни Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бошлиғи ўринбосари, майор Аълохон Шомаҳмудовнинг вафот этганини эълон қилди. Майор Шомаҳмудов 25 июнь куни 36 ёшга тўлган эди.

14 июль, сешанба куни эса ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник Шавкат Нафасовнинг вафоти муносабати таъзия эълон қилинди. Подполковник Нафасов 15 май куни 48 ёшга тўлган эди.

"Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби майор Аълохон Шомаҳмудов ва подполковник Шавкат Нафасов вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади", — дейилади вазирлик матбуот хизмати эълон қилган таъзияномаларда.

Овощи  - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусни ўлдирадиган маҳсулот топилди – Франция тадқиқоти

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати вакиллари Sputnik мухбирига Майор Шомаҳмудовнинг коронавирусдан вафот этгани ҳақидаги хабарни тасдиқламадилар.

"Анализ жавоблари йўқ. Тахминлар шунга ўхшаш эди, бироқ тиббиёт ходимларидан аниқ жавобни олмагунча бу хабарни тасдиқлай олмайман", - деди Тошкент ИИББ матбуот-хизмати вакили.

Ўлим ҳолатлари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот бермади.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида 68 киши вафот этган. ССВ ва унинг ҳузуридаги штаб вакиллари Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича маълумотлар яширилмаётганини, бундан манфаат йўқлигини мунтазам таъкидлаб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0