Сотрудники ФСБ

ФХХ 22 нафар "Ўзбекистон ислом ҳаракати" вакилларини қўлга олди

710
(Янгиланган 16:36 23.07.2020)
Ячейка аъзолари терактларга даъват қилиб, ёллаш ва жанговар зоналарга ўтказиш, Суриядаги террорчиларни молиялаштириш ишларини амалга оширган.

ТОШКЕНТ, 23 июл - Sputnik. Куч тузилмалари Москва, Новосибирск ва Красноярскда таъқиқланган "Ўзбекистон ислом ҳаракати" террористик уюшмаси ячейкалари иштирокчиларини қўлга олди, деб хабар бермоқда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ).

Ячейка аъзолари терактларга даъват қилиб, ёллаш ва жанговар зоналарга ўтказиш, Суриядаги террорчиларни молиялаштириш ишларини амалга оширган.

Қўлга олиш вақтида улардан таъқиқланган диний адабиёт, жангариларнинг ташвиқот видеоматериаллари, шунингдек, қалбаки паспортлар олиб қўйилган.

Тезкор қидирув ишлари ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бу ёз ойи бошидан махсус хизматлар томонидан олди олинган еттинчи терактдир. ФХХ бир кун олдин Кабардино-Балкарияда куч тузилмаларига амалга оширилиши режалаштирилган ҳужумнинг олдини олган эди.

Бир ярим ой давомида Хабаровск ўлкаси, Ростов вилояти, Астрахань, Владикавказ, Симферополь ва Чувашияда жангарилар ҳужумлари олди олинди. Йил бошидан 17та террористик акт режаси барбод қилинди.

Июнь ойи ўртасида ФХХ директори Александр Бортников сўнгги 10 йил ичида Россияда 160та, 2019 йилда 43та теракт бартараф этилгани ҳақида баёнот берган эди.

710

ОТМга тест синовлари 2 соат давом этади - ДТМ

200
(Янгиланган 19:21 08.08.2020)
Абитуриентлар махсус дезинфекцион йўлакдан ўтказилади, уларга бир марталик ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб)га қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Давлат тест маркази директори Мажид Каримов тест жараёнлари қандай ўтиши ҳақида маълумотларни тақдим этди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Хусусан, ўтган йилдагидан фарқли равишда жорий йилдаги тест синовлари стадионларда 2 та сменада тест ўтказилади.

Абитуриентларга 2 та фандан жами 60 та тест саволларига жавоб топиш учун  2 соат вақт берилади.

Шунда 1-смена 08:00 да бошланиб 10:00 да тамом бўлади, 2-смена эса 17:00 да бошланиб, 19:00 да тугайди. Соат 10 дан 17 гача стадионда ҳеч ким бўлмайди.

Абитуриентлар махсус дезинфекцион йўлакдан ўтказилади, уларга бир марталик ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб)га қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади.

Каримовнинг таъкидига кўра, агар карантин 15 август ёки 30 августда бекор қилинса, тест синовлари 2 сентябрда бошланади.

"Биз 2 сентябргача пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашидан умидвормиз. Агар карантин узайтирилса, албатта тест қолдирилади. Чунки биринчи навбатда абитуриентлар саломатлиги туради", — деб айтган Давлат тест маркази директори.

Шунингдек, ДТМ тест синови шаффоф ўтиши учун синовда қатнашадиган назоратчиларни боди-камералар билан таъминлаш бўйича Махсус комиссияга таклиф киритишни режалаштирмоқда.

200
Флаг Туркменистана

БССТ Туркманистонда COVID-19ни аниқлаш учун мустақил тест ўтказади - Бердимуҳаммедов рози

208
(Янгиланган 19:22 08.08.2020)
Ташкилот вакиллари баёнотига кўра, Туркманистонда пневмония касаллиги билан боғлиқ ҳолатларни қайта текшириш зарур

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги турдаги COVID-19 коронавируси бор-йўқлигини аниқлаш учун саралаш методи билан тест ўтказишга розилик берди, деб хабар қилди БССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

"Бугун мен ва (БССТ бош директори ) Тедрос Адханом Гебрейесус Туркманистон президенти билан мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазият юзасидан учрашув ўтказдик. БССТ COVID-19сиз кечаётган пневмония ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ташвишдалигини билдирди ва ташкилот ходимлари мамлакатда COVID-19 бор-йўқлигини аниқлаш учун мустақил равишда таҳлилларни йиғиб, уларни БССТнинг референт лабораторияларига юбориш таклифи билдирилди. Президент рози бўлди", - деб ёзган Клюге Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Туркманистон президенти, БССТ билан ўтказилган онлайн-музокаралар давомида коронавирус геномини ўрганиш бўйича БССТнинг махсус дастурини тайёрлаш таклифини билдиргани ҳақида хабар қилинган эди. Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, COVID-19га доир қатор ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд, хусусан, унинг келиб чиқиши, тарқалиш йўллари ва мутация каби.

Ҳукумат хабарига кўра, Туркманистонда янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакатда ниқоб режими ва сервис, савдо ҳамда странспорт соҳасидаги фаолият турларига қатор чекловлар жорий этилган.

208
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

546
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

546