Карантин в Узбекистане: пустые дороги и закрытые вокзалы

Ўзбекистонда автомобиллар ҳаракатига 72 соатлик чеклов амал қила бошлади

245
(Янгиланган 10:50 31.07.2020)
Бугун, 31 июль — Қурбон ҳайити байрамида, шунингдек 1-2 август – шанба-якшанба кунлари бутун республика бўйлаб автотранспорт воситалари ҳаракати кучайтирилган тартибда чекланади.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Ўзбекистонда автомобиллар ҳаракатига 72 соатлик чеклов амал қила бошлади.

Праздник Курбан-Байрам в Московской Соборной мечети
© Sputnik / Владимир Астапкович

Бугун, 31 июль — Қурбон ҳайити байрамида, шунингдек 1-2 август – шанба-якшанба кунлари бутун республика бўйлаб автотранспорт воситалари ҳаракати кучайтирилган тартибда чекланади.

Уч кун давомида фақат 2 тоифа автомобиллар ҳаракатига рухсат берилади: махсус рухсатномаси бор машиналар; махсус рухсатномасиз юриш ҳуқуқига эга машиналар.

Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам билан боғлиқ ҳолларда, тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун стикер талаб этилмайди.

Илгарироқ Мусулмонлар идораси бу йилги Қурбон ҳайити карантин шароитида нишонланаётгани инобатга олиб, одамлар жамланишига сабаб бўладиган урф-одатларни ташкил этмаслик, уйма-уй юриб, турли хил азахонликлар, маъракаларни ўтказмаслик ва қабристонлар зиёратидан сақланишни сўраган эди.

245
Коронавирус

"Беписанд бўлманг": РФ бош санитар врачи вакциналангунга қадар эҳтиётланишга чақирди

26
(Янгиланган 14:12 28.10.2020)
COVIDга чалинишдан инсонни қоидаларга амал қилиш ҳимоялайди, аммо бу ҳолат мунтазам бўлиши лозим - акс ҳолда бирорта давлатда соғлиқни сақлаш тизими бардош бера олмайди

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Янги коронавирус эпидемиологияси у ёки бу маънода тушунарли - бу ҳолат қарор қабул қилиш учун етарли, деди Роспотребнадзор раҳбари, РФ бош давлат санитар врачи Анна Попова "Россия сегодня" ХАА медиа-марказида ўтказилган "Соғлом жамият" форумида.

"Мавсумда вирус яна Шимолий яримшарни қамраб олди. У инсон популяциясида биринчи йил циркуляция қилмоқда, унинг агрессивлиги боиси ҳам шунда. Унга ҳеч нарса қаршилик кўрсатмаяпти - одамлар баҳорда мутлақо стерил эди, ҳозирда муайян иммунитет қатлами пайдо бўлди. Коронавирус билан ҳар бир учрашув иммунитет реакцияси ва антитаначалар ҳосил бўлиши билан якунланмоқда: кимдадир касаллик орқали, кимдадир - симптомларсиз", - деб тушунтирди Попова.

Врач таъкидига кўра, ҳозирги вақт коронавирус учун - мавсум саналиб, касалликка чалиниш хатари амалга ошмоқда.

"Ҳозирда вакциналар сони у қадар кўп эмас, уни ишлаб чиқариш энди-энди амалга ошмоқда, шу боис барча учун ҳимояланиш жуда муҳим. Бутун дунёда вазият бир хил - биз касалликкача вакцинация босқичигача етиб боришимиз керак. Бу ҳозир энг муҳими", - деб қайд этди Попова.

Попованинг айтишича, вирус эпидемиологияси шундайки, у инсондан инсонга ва айрим ҳолатларда - ифлос предметлар орқали ўтади.

"Биз бу юқиш йўлларини узишимиз, вирусга ривожланишга тўсқинлик қилишимиз, вакцина олгунга қадар ўз саломатлигимизни асрашимиз лозим. Ҳозирда касалланиш хавфи ўта юқори - мавсум бор ва инсоний бефарқлик бор: мен бунга йўл қўймайман, қўшним - ҳа, дуч келади, лекин мен - йўқ. Умуман олганда, ҳамма қўшниларим соғлом, демак, бу содир бўлиши мумкин эмас. Биз айнан бефарқликка қарши курашмоғимиз керак", - деди Роспотребнадзор раҳбари.

Попованинг таъкидлашича, инсонни касалликлардан қоидаларга амал қилиш ҳимоялайди, аммо у мунтазам бўлиши керак.

"Агар одам ниқобда юрган бўлса, кечаси эса катта компанияда касалланган одам билан ўтирса, у ҳолда у эртаси куни ўтиришнинг барча иштирокчилари билан COVIDни юқтирган бўлади. Ҳозир шундай бир даврки, мунтазам ўз-ўзини назорат қилиш шарт. Агар ўзимизни барча талабларни бажаришга одатлантирмасак, мажбур этмасак, бирорта давлатнинг соғлиқни сақлаш тизими бу касалликка қарши курашишга қурби етмайди", -деб хулоса қилди Попова.

Йил бошидан Хитойда тарқалган коронавирус инфекцияси пандемияси деярли барча давлатларни қамраб олди. Дунёда 43,6 миллионта касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Қурбонлар сони 1,1 миллиондан ортиқни ташкил этмоқда.

30 миллион киши соғайишга муваффақ бўлган. Август ойида Россия соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус профилактикасига хизмат қилувчи дунёдаги биринчи "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказган эди. Бугунги кунда уни рўйхатга олиш ва малакалаш жараёнини тезлаштириш учун БССТга ариза йўлланган.

26
Сиэтл освобожден от анархистов: полиция США ликвидировала автономную зону CHAZ

Вашингтонда полициячиларга қарши янги норозиликлар авж олди

62
(Янгиланган 13:13 28.10.2020)
Вашингтонда юз берган ҳалокатли авариядан сўнг авж олган протекстлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Вашингтон штати Колумбия округида авария оқибатида мопед ҳайдовчисининг ўлими ҳодисасидан сўнг юз берган протест акциялари, полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости Washington Postга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Фожиали ҳодиса жума куни маҳаллий вақт билан тахминан 22.10да юз берган. Хабарларга кўра, полициячилар шлемсиз электр мопедни бошқариб бораётган одамни кўриб қолишган ва қоидабузарни тўхтатишга уринганлар, аммо шу вақтда мопед бошқа бир транспорт билан тўқнашиб кетган. Авария оқибатида мопед ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Полиция маълумотига кўра, мотоциклчи касалхонада жон берган.

Мопед ҳайдовчисининг вафоти шаҳарда норозилик акцияларини юзага келтирган. Митинг иштирокчилари ҳодиса тафсилотларини билишни исташган. Тартибсизликлар давомида намойишчилар полиция участкаси биносида ойналарни синдириб, бир нечта ахлат қутиларини ағдаришган. Шунингдек, намойишчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қарата турли предметларни улоқтиришган. Камида бир нафар полициячи жабрланган, бир киши қўлга олинган.

Колумбия округи полиция раҳбари Питер Ньюшэм тергов томонидан суриштирув ўтказилиши ва ҳалок бўлган инсон таъқиб қилиниши факти бўлган-бўлмагани, унинг ўлими асл сабабини аниқлаштирилиши зарурлигини қайд этган.

62
Дональд Трамп со своей женой Меланией

“Дональд - жангчи”: Мелания Трамп эрини қўллаб-қувватлади

34
(Янгиланган 14:05 28.10.2020)
АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп эри Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқоти бошланганидан бери илк марта уни қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Сайловолди ташвиқоти бошланганидан бери АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп илк марта эрини қўллаб-қувватлади. РИА Новости хабарига асосан.

"У жангчи" ва уни яна тўрт йилга Оқ уйда қолдириш керак”, деб айтди.

"Дональд - жангчи, у бу мамлакатни яхши кўради ва у сиз учун ҳар куни курашади", - деди АҚШ президентининг рафиқаси Пенсилвания штатидаги митингда.

У ўз нутқини коронавирусга чалинганида кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик изҳор этиш билан бошлади. "Биз Америка ушбу кутилмаган муаммони енгиб чиқишини биламиз", - Мелания Трамп. 

Бироқ турмуш ўртоғининг хизматларини санаб ўтаётганда, томошабинлардан кимдир: "бунинг устига у ёқимтой”, деб бақирганида, у жилмайиб қўйди ва ҳеч қандай ишора қилмасдан: "Қўшиламан", деди.

Тадбир учун яшил рангли ҳарбий услубдаги кўйлакни танлаган Мелания, шунингдек, эри "жинси ва ирқидан қатъи назар Дональд одамларга ёрдам беришни яхши кўришини", таъкидлади.

"Бошлаган ишини охирига етказиши ва мамлакатимиз гуллаб-яшнашида давом этиши учун биз Дональдни Оқ Уйда ушлаб қолишимиз керак", - деб қўшимча қилди у.

34