Линии электропередачи

Электр энергия нархи истеъмолчилар учун ошмайди - Энергетика вазирлиги

185
(Янгиланган 13:14 31.07.2020)
Хабарда айтилишича, айрим ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 14 августидан эътиборан электр энергияси учун тарифларнинг оширилиши тўғрисидаги хабарлар нотўғри талқин этилмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Истеъмолчилар учун электр энергияси тарифлари оширилмайди, деб хабар қилмоқда "Иссиқлик электр станциялари" АЖ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, айрим ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 14 августидан эътиборан электр энергияси учун тарифларнинг оширилиши тўғрисидаги хабарлар нотўғри талқин этилмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 29 июлдаги 5-сонли йиғилиши қарорига асосан 2020 йилнинг 14 августидан эътиборан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш бўйича электрэнергетика соҳаси корхоналари ўртасида янги тарифлар жорий этилиши белгиланган. Ушбу тарифларнинг амалиётга татбиқ этилиши, соҳавий муассасалар ўртасидаги молия-иқтисод муносабатларига дахлдор бўлиб, оқибатда электр энергиясининг истеъмолчиларга етказиб бериш тарифларига таъсир кўрсатмайди, яъни нархларнинг ошишига сабаб бўлмайди", - дейилади хабарда.

185
Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин

Россияда COVID-19 вакцинаси тайёр. Эмлаш ишлари медик ва ўқитувчилардан бошланади

1319
Россияда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари октябрь ойида бошланади. Прививкаларни биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар оладилар.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.Ф.Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган, коронавирус инфекциясига қарши вакциналарнинг клиник синовлари якунланди. Бу ҳақда журналистларга РФ соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди. Айни вақтда вакцинани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

"Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган, коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг клиник тадқиқотлари якунланди ва ҳозирда уни рўйхатдан ўтказиш жараёни учун ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда", - деди Мурашко.

Вазир хабарига кўра, аҳолини оммавий эмлаш ишлари медиклар ва ўқитувчилардан бошланади.

"Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси олингач, қўлланила бошлайди ва параллел равишда (кузатув ишлари) олиб борилади, вакцинация алоҳида гуруҳлардан бошланади - бу биринчи навбатда медиклар ва ўқитувчилардир, бундан ташқари вакцина қилинган беморлар устидан назорат ишлари бошланади", - деди Мурашко журналистларга.

Вазирнинг сўзларига кўра, Россияда коронавирус инфекциясига қарши оммавий вакцинация октябр ойида бошланиши режалаштирилган.

1319
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Мирзиёев Ерниязов таъзия маросимида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди

292
(Янгиланган 14:04 01.08.2020)
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси – Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов куни кеча ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этган эди.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда ўзбек етакчиси матбуот-хизмати.

Мирзиёев Нукусда 1 август куни бўлиб ўтадиган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этади.

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов шу йил 31 июль куни 73 ёшида оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Муса Тажетдинович Ерниязов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари сифатида мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакатда парламентаризм тизимини ривожлантириш ишига улкан ҳисса қўшган, иқтисодий-ижтимоий тараққиёт учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўлида айниқса  фаоллик кўрсатган.

Муса Ерниязовнинг давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари муносиб тақдирланган. У "Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи" ва "Ўзбекистон қаҳрамони" деган юксак унвонлар билан мукофотланган.

292
Сотрудники правоохранительных органов и журналисты у здания бизнес-центра Леонардо в Киеве

Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган Суҳроб Каримов психоневрологик рўйхатда туради

242
Украина Ички ишлар вазирлиги Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонликнинг руҳий носоғлом эканини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Киевда банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Суҳроб Каримовга олигофрения касаллиги ташхиси қўйилган ва у психоневрологик рўйхатда туради. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко Facebook’да пост ёзди.

“Суҳроб Каримов 1998 йилдан буён олигофрения касаллиги ташхиси билан Ўзбекистонда психоневрологик рўйхатда турган. Ушбу касаллик ташхиси унга 10 ёшлигида қўйилган. Каримов Украинада хотиржам ҳаёт тарзида яшаган ва аввал жиноий жавобгарликка тортилмаган”, – дейилган постда.

Шунингдек, ИИВ вакили банк бўлими биносида портловчи моддалар ва буюмлар топилмаганини маълум қилган.

“Энди у узоқ вақт давомида панжара ортида бўлишига тўғри келади”, – деб ёзган Герашенко.

242