Самолет Airbus A320

Россия 11 августдан халқаро авиа-қатновларни тўлиқ тиклаш масаласини кўриб чиқмоқда

1120
(Янгиланган 15:39 01.08.2020)
Россияда халқаро йўналишларда фуқаролик ташувларини қайта тиклаш устида жиддий ишлар олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Авиа-парвозларни қайта тиклаш вариантлари олий даражада муҳокама қилинмоқда, деб хабар қилади Sputnik Тожикистон ТАСС ахборот агентлигига таянган ҳолда.

Ахборот агентлиги манбаларидан бири халқаро авиа-парвозларнинг қайта тикланиши эҳтимолий санаси этиб 11 августни айтган. Шу санадан Россия барча давлатлар билан парвозларни қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Яна бир манба эса, ушбу масала Россияда коронавирус бўйича тезкор штабнинг охирги мажлисида муҳокама қилинганига аниқлик киритган.

Россия ТИВ ва тезкор штаб ўзининг охирги баёнотларида бир неча маротаба авиа-парвозларни қайта тиклаш масаласи таҳлил қилинаётгани ва кўриб чиқилаётгани ҳақида тўхталган эдилар.

Айни вақтга келиб, Россия Буюк Британия, Туркия ва Танзания билан авиа-қатновларни расман тиклаган. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Татьяна Голикованинг айтишича, парвозлар фақатгина ўзаро келишув асосида қайта тикланиши мумкин.

Сўнгги тезкор хабарларга кўра, Россия 15 августдан Швейцария билан авиа-парвозларни тикламоқда.

Хабарда айтилишича, Москва — Женева — Москва маршрути бўйича рейслар ҳафтасига бир маротаба амалга оширилади.

1120
Коронавирус

Коронавирусни юқтириб олишнинг ўта хавфли йўли айтилди

456
Коронавирусни предметларни ушлаб юқтириб олиш эҳтимоли жуда паст, аммо инфекцияланган бемор билан яқиндан ва узоқ мулоқотда бўлиш ҳақиқий хавф туғдиради

COVID-19ни юқтириб олишнинг деярли ягона усули - инфекцияланган билан узоқ ва яқиндан мулоқотдир. Германиянинг Бонн университети ОИВ соҳасида вирусология ва тадқиқотлар институти  тадқиқотчилари шундай хулосага келдилар.

Кенг кўламли тадқиқотлар бир неча ҳафта давомида 1,4 минг касалланганлар аниқланган ва 46 киши вафот этган Хайнсберг шаҳрида ўтказилган. Олимларнинг таъкидлашларига кўра, улар турли сатҳларда жонли вирусларни топа олмаганлар.

"Биз эшик тутгичлари, телефонлар ёки ҳожатхоналардан намуналар олдик, аммо улар асосида лабораторияда вирусни ўстира олмадик", - деб хулоса қилган институт раҳбари Хендрик Штреек матбуот-анжумани давомида, унинг сўзларидан RTL Today портали иқтибос келтирган.

Тадқиқотчилар шундай хулосага келишдики, предметлар билан контактдан кейин касалланиш эҳтимоли жуда паст, аммо шу билан бирга, касалланган одамлар билан яқиндан ва узоқ мулоқот ҳақиқий таҳдиддир.

"Сиз дўконларни айланганингизда бу касалликни юқтириб олиш эҳтимоли у қадар катта бўлмайди. Вируснинг жиддий тарқалиши одамлар узоқ вақт давомида бир-бирларига яқин бўлганликлари натижаси бўлган", - дея таъкидлайди институт раҳбари.

456
Высоковольтные линии

Туркманистондан Ўзбекистонга келаётган электр тармоғида фавқулодда ўчиш юз берди

181
Таъкидланишича, ҳозирги пайтда Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғини ишга қўйиш борасида созлаш ишларини олиб боришмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Бугун, 21 октябрь куни тонгда Туркманистон энергетика тизимига қарашли 500 кВли "Сердар-Мари ГРЭС" деб номланувчи юқори кучланишли электр тармоғи фавқулодда ўчди, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон МЭТ" АЖ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, ушбу ҳаво тармоғи орқали Ўзбекистонга 750 МВтгача электр энергияси импорти етказиб берилаётган эди. Ҳаво тармоғида содир бўлган носозлик туфайли, аварияга қарши автоматиканинг ишлаши оқибатида, Ўзбекистон энергетика тизимида 316 МВт қувват билан истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.

Тонгги соат 7:00 дан бошлаб электр станциялардаги мавжуд резерв қувватларни ошириш орқали тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирги пайтда Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғини ишга қўйиш борасида созлаш ишларини олиб боришмоқда. "Ўзбекистон МЭТ" юзага келган техник-муҳандислик ҳолати учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Ўзбекистон истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида "Иссиқлик электр станциялари" ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятлари таркибидаги буғ-газ қурилмалари ҳамда гидроиншоотлар томонидан электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни режага мувофиқ давом этмоқда ва бу мамлакатимиздаги кунлик истеъмолнинг асосий қисмини (тахминан 94–97 фоизини) қоплайди.

Туркманистондан электр энергияси импорт амалиёти қўшни давлат энергетиклари томонидан тез орада бартараф этилади, дейилган хабарда.

181

Россияда "корона"га қарши 3-чи вакцина яратилди - видео

0
Россияда М.П.Чумаков номидаги марказда яратилган коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовлари бошланди. Ишлаб чиқувчилар декабрь ойида ССВ янги препаратни рўйхатдан ўтказади ва йил охирига қадар оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди.

Аввалроқ Новосибирскнинг "Вектор" илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцина ҳам давлат рўйхатидан ўтганди. Шунингдек, дунёдаги биринчи “Спутник V” вакцинаси бўйича тадқиқотлар якунига етмоқда.

Айни вақтда Россия препаратини чет элда синашнинг учинчи босқичи давом этмоқда, вакцинанинг халқаро бозорда муваффақияти унинг натижаларига боғлиқ бўлади.

0