Мусиқа тўғри мияга трансляция қилинади - Илон Маск янги ихтироси ҳақида

132
(Янгиланган 09:52 04.08.2020)
Чипларни махсус робот жойлайди. Улар одамнинг кайфиятини ўзгартиришга, шунингдек ҳаракатсиз одамларга юриш имкониятини беради, дейди ихтирочи.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. SpaceX компанияси раҳбари ва Tesla бош директори Илон Маск унинг стартапи ишлаб чиқаётган мия чиплари имкониятлари ҳақида гапирди, деб хабар қилди "Известия" нашри.

Маскнинг сўзларига кўра, комьпютер ва инсон мияси ўртасида бевосита алоқа ўрнатиш - лойиҳанинг асосий мақсади саналади. Ушбу технология туфайли мусиқани тўғридан-тўғри мияга трансляция қилиш ва инсон гормонлари даражасини тартибга солиш мумкин бўлади. Чип ҳавотирдан халос бўлишга ёки фикрларни жамлашга имкон беради. Қурилма танада окситоцин (аёлларнинг соғлиғига таъсир қилади), серотонин (кайфият учун маъсул) ва бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

Маск ихтиро ёрдамида мияси шикастланган одамлар оёқ-қўл ҳаракатчанлигини тиклай олишини алоҳида таъкидлади.

2019 йил июл ойида ихтирочи инсон миясини компьютерга бевосита улаш усули ишлаб чиқилаётгани ҳақида гапирган эди. Компания қалинлиги 4-6 микрометрга тенг, игна ёрдамида ўрнатиладиган эгилувчан "ипакларни" яратди. Уларни мияга хавфсиз етказиш учун компания нейрохирургик роботни яратди. Тизимни смартфон ёрдамида бошқариш мумкин бўлади. Технология синовларини амалга ошириш учун АҚШ озиқ-овқат ва дори воситалари назорати Бошқармаси розилиги талаб этилади.

132

Самарқанд халқаро аэропорти Россиядан келган 500га яқин ўзбекистонликларни қабул қилди

153
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортида Россия давлатининг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан учиб келган 497 нафар юртдошларимиз 2 та чартер рейс орқали кутиб олинди, деб хабар бермоқда "Самарқанд халкаро аэропорти" матбуот-хизмати.

"Бугун (iFLy ва Red Wings авиакомпанияларининг Airbus 330 ва Airbus 321 ҳаво кемалари Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан соат 02:10 ва 3:51 да қабул қилди. Йўловчилар анкета маълумотларида келтирилган яшаш жойларига кўра ўз манзилларига кузатиб қўйилди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистонга келувчи йўловчиларнинг парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсатичга эга маълумотномаларни тақдим этишлари керак бўлади.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

 

153
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Uzbekistan Airways Қозоғистонга бораётганларга муҳим эслатма билан чиқди

472
ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистонда парвоздан камида 4 кун олдин тиббиёт муассасасига мурожаат қилиниши тавсия этилади.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways Қозоғистонга боришни режалаштираётган фуқароларга муҳим эслатма билан чиқди.

Таъкидланишича, Қозоғистон Республикасига кетаётган Ўзбекистон фуқароларига қўйилган янгиланган талаблар 19-сентябрдан киритилади.

Аэропортда парвозга рўйхатдан ўтиш вақтида баҳсли вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларига вақтида (парвоздан камида 4 кун олдин) мурожаат қилиниши тавсия этилади.

Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозимлиги белгиланган.

Ақтау ва Урганч ўртасида парвозларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди >>>

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон 11 сентябрдан мунтазам парвозларни расман қайта тиклаган эди.

472
Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV

Коронавирусга иммунитет ҳосил қилувчи касаллик айтилди

17
Олимнинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитет олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Денге безгаги касаллигини бошдан кечирганларда COVID-19 га иммунитет ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Дьюк Университети профессори Мигель Николелиснинг ҳали эълон қилинмаган тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Америкалик олим сўнгги йилларда денге безгаги авж олиши қайд этилган жойларда коронавирус секинлик билан тарқалишини аниқлаган.

Таъкидланишича, бу кашфиёт денге флавивируси ва SARS-CoV-2 серотиплари ўртасидаги иммунологик ўзаро реактив имкониятини билдириши мумкин.

Николелиснинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитетга эга бўлишлари мумкин.

17