Флаг Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ). Архивное фото

БССТ раҳбари дунё етакчиларини коронавирус тарқалишини бостиришга чақирди

217
(Янгиланган 13:38 11.08.2020)
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барча етакчиларни ҳаракат қилишга, фуқароларни эса - янги чеклов чораларига амалга қилишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ҳозир дунёда коронавирусга чалинганлар 20 миллионга, қурбонлар эса 750 мингга яқинлашганига қарамай, коронавирусга қарши курашда "умид учқунлари" пайдо бўлди, деб баёнот қилди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус.

"Бугун кўпчилигингиз қайғудасиз. Бу дунё учун мураккаб давр. Лекин мен шунга аниқлик киритмоқчиманки: мамлакат, минтақа, шаҳар ёки шаҳарча қаерда жойлашган бўлишидан қатъий назар, куртак ёзаётган умид учқунлари бор, COVID-19 тарқалишини тўхтатишга ҳеч қачон кеч эмас", - дея иқтибос келтиради унинг сўзларидан БССТ матбуот-хизмати.

Гебрейесус коронавирусга қарши курашда коронавирусни дастлабки босқичда олдини ололган Янги Зеландия, Руанда ва Кариб денгизи ҳамда Тинч океанидаги қатор орол-двлатлардан намуна олишга чорлади.

"Янги Зеландия — коронавирусга қарши қандай курашиш кераклиги бўйича дунё намунасидир", — дея қайд этди у.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барча етакчиларни ҳаракат қилишга, фуқароларни эса - янги чеклов чораларига амалга қилишга чақирди.

"Менинг даъватим жуда ҳам аниқ: вирусни бостириш, бостириш ва яна бостириш лозим", — дея хотима қилган Гебрейесус.

Сал олдин БССТ раҳбари айни вақтда коронавирусга қарши идеал препарат йўқлиги ва эҳтимол, пайдо бўлмаслиги ҳақида гапирган эди.

БССТ тахминига кўра, коронавирус эпидемияси ҳали "узоқ" давом этиши мумкин.

Куни кеча, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлигини таъкидлаганди.

Жонса Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 20 миллиондан ошган. Шулардан 733 мингдан ошиғи қурбон бўлган. Соғайганлар сони 12,2 миллиондан зиёд.

217
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1153)
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Uzbekistan Airways Қозоғистонга бораётганларга муҳим эслатма билан чиқди

464
ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистонда парвоздан камида 4 кун олдин тиббиёт муассасасига мурожаат қилиниши тавсия этилади.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways Қозоғистонга боришни режалаштираётган фуқароларга муҳим эслатма билан чиқди.

Таъкидланишича, Қозоғистон Республикасига кетаётган Ўзбекистон фуқароларига қўйилган янгиланган талаблар 19-сентябрдан киритилади.

Аэропортда парвозга рўйхатдан ўтиш вақтида баҳсли вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларига вақтида (парвоздан камида 4 кун олдин) мурожаат қилиниши тавсия этилади.

Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозимлиги белгиланган.

Ақтау ва Урганч ўртасида парвозларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди >>>

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон 11 сентябрдан мунтазам парвозларни расман қайта тиклаган эди.

464

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи пастлади

735
(Янгиланган 10:41 19.09.2020)
Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистонда соат 10.00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 634 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Шунингдек, Андижон вилоятида -21, Хоразм вилоятида - 16, Жиззах вилоятида - 15, Тошкент вилоятида - 13, Самарқанд вилоятида -10, Қашқадарё вилоятида - 8, Сурхондарё вилоятида - 7, Қорақалпоғистон Республикасида - 5 ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Ўртачирчиқ туманида 60 ёшли аёл ҳамда Юнусобод туманида 63 ёшли аёл коронавирус оқибатида вафот этишган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 46 645 (92 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

735
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото

Ҳаммаёқ таниш-билиш: Меҳнат кодексида қандай қариндошлар бирга ишлаши таъқиқланган?

32
(Янгиланган 10:51 21.09.2020)
Давлат корҳоналарида ака-ука, ота-она, қуда-анда ва бошқа яқин қариндошлар бир-бирининг қўл остида ишлаши таъқиқланди - Меҳнат кодексидан эслатма.

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Давлат корхоналарида яқин қариндошлар бевосида бирга ишлаши таъқиқланади, деб эслатиб қўйди Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий Ахборот телеграм канали. 

Хусусан, Ўзбекистон Меҳнат кодексида қўйидаги модда бор:

79-модда. Қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида бирга хизмат қилишларини чеклаш
Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Меҳнат кодекси иловасида қуйидаги ҳолатлар ушбу қоидадан истисоно бўлиши алоҳида айтиб ўтилган: 

1. Хориждаги дипломатик хизмат ходимлари.
2. Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ходимлари;
3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари, йўл, қурилиш-монтаж ва бошқа ходимлари;
4. Алоқадан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари;
5. Соғлиқни сақлаш тизими шифокорлари, ўқитувчилар, кутубхоначилар;
7. Театр бадиий жамоалари, артистлар, рассомлар ва мусиқачилар;

Батафсил маълмуот билан Ўзбекистон Меҳнат кодекси ва унинг истисинолар рўйхатида танишишингиз мумкин. 

 

32