АҚШ доллари

Ўзбекистонда 1 сентябрдан 10 минг $ни олиб чиқиш мумкин бўлади

236
Киритилган ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади. Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг АҚШ доллари).

Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг АҚШ доллари).

Қарор 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.

236
ЛЭП

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта бўлган вилоятлар рейтинги

485
(Янгиланган 16:26 24.11.2020)
Ўзбекистон бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Самарқанд вилояти - электр энергиясидан қарздорлик бўйича республикада етакчи, деб маълум қилинди бугун "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш масалаларига бағишланган матбуот-анжуманида.

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Таъкидланишича, Самарқанд вилоятининг электр энергиясидан қарздорлиги 646 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Шундан 553 миллард сўми бу аҳоли қарздорлиги.

Шунингдек, 2 ва учинчи ўриндарда Навоий вилояти (қарз суммаси 410 миллиард) ва Андижон вилояти (қарз 273 миллиард сўмни ташкил этмоқда, шундан 247 милларди аҳолининг қарздорлиги) келмоқда.

Шунингдек, матбуот-анжуманида Ўзбекистонда электр энергияси учун ҳатто 3 йилдан буён тўловни амалга оширмаган истеъмолчилар борлиги ҳам айтилди. 283 минг 489 нафар истеъмолчи 3 йилдан буён умуман электр энергияси учун тўловни амалга оширмаган. Шулардан Самарқанд вилоятида 46 158 нафарни, Тошкент вилоятида 45 685 нафарни, Фарғона вилоятида 28 770 нафарни, Андижон вилоятида 26 867 нафарни ташкил қилган.

Истеъмолчиларнинг қарздорлиги бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, бугунги кунда:

1 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача бўлган қарздорлар сони Республикада - 157 839 нафарни ташкил қилади;

3 млн дан -5 млн.гача бўлган қарздолар - 14 890 нафарни;

10 миллион сўмдан юқори бўлган қарздорлар 5499 нафарни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда Республикада аҳолининг электр энергиясидан қарздорлиги 2,4 триллиондан ошган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда "Ҳудудий электр тармоқлар" АЖ томонидан рақамлаштиришнинг асосий йўналишларидан бири - "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "KT Corporation" компанияси ўртасида электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказини ташқил этиш бўйича 2019 йилда битим имзоланган.

Марказ Корея, Хитой, Сингапур ва АҚШ каби давлатларнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган сервер ускуналар билан жиҳозланган.

Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази ишга туширилишидан асосий мақсад - республика миқёсида электр энергияси истеъмолчиларининг соатлик, суткалик, ойлик ва йиллик балансларини шакллантириш, кўп тарифлик тизимида ҳисоб-китобларни амалга ошириш, яъни қарздорларни автоматик равишда таъминотдан ўчириш ва фойдаланилган электр энергияси учун тўлов амалга оширилганидан сўнг қайта улаш белгиланган.

Ўзбекистон бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши режалаштирилган.

Айни кунгача Жамиятнинг ўз маблағлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар инвестициялари ҳисобидан 4,6 миллиондан ортиқ замонавий ҳисоблагич ўрнатиб бўлинган.

485

Тошкентда Янги йил арчасини безатиш ишлари бошлаб юборилди - фото

211
(Янгиланган 15:25 24.11.2020)
Арачанинг баландлиги 40 метрга яқин бўлади. Шу кунларда Хитойдан янги инсталляцияларни олиб келиниши кутилмоқда. Янги йил арчаси 20 декабрга қадар безатиб бўлинади, деб хабар қилди мутасаддилар

ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Респбуликанинг бош арчаси ўтган йилги сингари Юнусобод туманидаги "Сайлгоҳ" майдонида ўрнатилмоқда. Арчанинг баландлиги ҳам бу йил ўзгармайди - ўтган йилги сингари 36 метрни ташкил қилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига мутасаддилар.

© Sputnik / Дильшода Рахматова
В Ташкенте начали установку Новогодней ёлки

Уларнинг айтишича, арчани тўлиқ безатиш ишлари 20 декабрга қадар якунланади. Шунингдек, тез кунда Хитойдан янги инсталляцияларнинг олиб келиниши кутилмоқда.

© Sputnik / Дильшода Рахматова
В Ташкенте начали установку Новогодней ёлки

"Арчанинг бўйи ўтган йилги сингари 36 метр бўлади. Ўйинчоқлар ҳам ўтган йилги миқдорда бўлади. Пандемия туфайли бу йил безак ишларида катта ўзгаришлар қилинмади", - деб хабар қилди арчанинг безатиш ишларига масъул ходимлардан бири.

© Sputnik / Дильшода Рахматова
В Ташкенте начали установку Новогодней ёлки

Катта арчадан ташқари, ҳар доимгидек, бош арчанинг чор атрофига суратга тушишга ишқибозлар учун майдароқ арчалар ҳам ўрнатилмоқда.

© Sputnik / Дильшода Рахматова
В Ташкенте начали установку главной ёлки страны

 

211

Нима учун Ғарб Тоғли Қорабоғ бўйича эришилган келишувдан норози

86
(Янгиланган 18:21 24.11.2020)
Франция ташқи ишлар вазири унинг мамлакати Тоғли Қорабоғ аҳолисига ёрдам бериш учун ташкил этилган гуманитар миссия тавсилоятлари билан ўртоқлашди. Ҳудудга жарроҳлар гуруҳи ва тиббий-жарроҳлик асбоб-ускуналарни жўнатиш ҳақида гап кетмоқда.

АҚШ, ўз навбатида, можарода жабрланган аҳолига ёрдам бераётган Қизил Хоч халқаро қўмитасига ва бошқа нодавлат ташкилотларга 5 миллион доллар ажратиш билан чекланди.

Қорабоғ масаласи бўйича Париж ва Вашингтонда иштиёқ этишмаслиги - ҳам риторикада, ҳам ҳаракатларда - улар "яраланган иззатталаблик"ни намойиш қилмоқда, деб айтган Сергей Лавров, нақадар ҳақ бўлганлигини тасдиқлайди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам худди шундай деди: АҚШ ва Франция "кеч бўлса ҳам, эришилган келишувга ўзларининг ижобий муносабатларини билдиришди" деб киноя билан айтди.

Ўрнатилган анъанага кўра, Анқара сўз танлашда уялиб ўтирмади. Туркия президентининг матбуот котиби Ғарб НАТО ва Европа Иттифоқи сифатида 30 йилдан бери Қорабоғ қарама-қаршилиги бўйича "аниқ ва реал таклифларни" илгари сура олмаётганини, Россия ва Туркия эса "ўзаро ҳамжиҳатликка" эришганлигини билдирди.

Тоғли Қорабоғ бўйича келишув Ғарб учун аламли мағлубиятга айланди, айниқса - АҚШ ва Франция учун - деб ёзишни дарҳол бошлашди, улар Россия ва ЕХҲТ Минск гуруҳининг ушбу можарони тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини излаш гуруҳи ҳамраиси бўлган.

Агар The National Interest журналистларига ишонадиган бўлсак, Ғарб бу сафар ухлаб қолиб, ҳамма нарсани ўтказиб юборди. Унинг учун ҳам ҳарбий ҳаракатларнинг бошланиши, ҳам Россия тинчликпарвар кучларини киритиш ҳақидаги келишувнинг имзоланиши кутилмаган ҳолат бўлди.

Нашр бунда Америка разведкасини айблади, унинг маълумотларига кўра, улар ҳатто Путин ва Эрдоған музокаралари тўғрисида маълумотни ололмади, натижада эса АҚШнинг минтақадаги позицияси сезиларли даражада заифлашди.

Бироқ, аслида, вазият бундан ҳам ёмонроқ, чунки "разведка ишламади" деган позиция “Қорабоғ масаласи”да АҚШ муваффақиятсизлигининг бундан катта бўлган муаммони яширишга имкон беради.

Қорабоғ масаласини тинч йўл билан ҳал этиш, қарама-қаршилик нисбатан маҳаллий хусусиятига қарамай, глобал сиёсий тизим бошдан ўтказаётган ўзгаришларнинг тубдан янги босқичини бошлаб беради. Бу биринчи марта, АҚШ ва Европа - барча иштирок этаётган томонлар учун бирданига кераксиз ва исталмаган шерик сифатида бўлиб қолди.

Сўнгги 30 йилда Ғарб гегемонлигининг энг муҳим белгиси - унинг ҳамма жойда, барча учун керак бўлган зарурият сифатида бўлган эди.

Ҳар қандай вазиятда, ҳар қандай можарода, - ҳаттоки турли давлатларда ички сиёсий вазиятларда Ғарбга кўмак сўраб мурожаат қилган, ёрдамга умид боғлаган ва кўпинча уни у ёки бу шаклда олган.

Бу ёндашувнинг ёрқин намунаси сифатида Қримда 2014 йил баҳорида, Украина ҳарбийлари "Америка биз билан" деб бақирган ҳолда Россия ҳарбий объектларини "штурм қилган" эпизодни эслаш мумкин. Бу, албатта, кулгили кўринади, бироқ айни пайтда у бутун сайёра бўйлаб - Беларусдан Венесуэлагача, Суриядан Гонконггача - кўплаб одамлар, шу жумладан юқори амалдорларнинг фикрлаш тарзини жуда аниқ акс эттиради.

Бундан ташқари, бу ҳолат Ғарб томонидан мақсадга мувофиқ равишда қўллаб-қувватланади, дунёдаги ҳар қандай муаммо ва низоларга ҳеч бўлмаганда вето ҳуқуқига эга бўлишга интилади. Бу, аслида, унинг геосиёсий устунлигининг асосий таркибий қисмларидан бири.

Ҳозирги Қорабоғ тинч йўл билан ҳал қилиш ўзига хослиги шундаки, унда барча иштирокчи томонлардан Ғарб бирдан кесилди. Бу жуда ҳам таъсирли, чунки музокаралар жараёни осонликча бўлмади.

Бироқ, ўрнатилган жаҳон анъаналарига асосан АҚШ ёки Европани иштирок этишга жалб қилиш ўрнига, ҳар ким бир овоздан "буни ўзимиз ҳал қиламиз" деган ишончга амал қилди.

Улар ҳақиқатан ҳам ҳал қилишди – воқеа содир бўлиб ўтгандан кейин эришилган ва амалга оширишга киришилган келишув Ғарбга, бутун дунё олдига қўйилди.

Шундай қилиб, АҚШ таъсирининг яна бир асосий тошига, дунё тизимида алоҳида мавқега эга бўлиш талабига жуда кучли зарба берилди. Амалиёт шуни кўрсатадики, биринчи муваффақиятли уринишдан кейин албатта бошқалари етиб келади.

Ажабланарли жойи йўқ, америкаликлар воқеани разведканинг тасодифий муваффақиятсизлиги, деб ҳисоблашни афзал кўришмоқда. Тоғли Қорабоғда тинч йўл билан ҳал қилиш ҳақиқатда дунё сиёсий тизимидаги, аста-секин АҚШ ва умуман Ғарбни ундаги эксклюзив мақомидан маҳрум этади, яна бир тектоник силжишни англатади, улар учун бу ҳақиқатга иқрор бўлиш ва оммавий тан олинишдан кўра қулайроқдир.

86
Теглар:
Тоғли Қорабоғ