Улкан аномалия: Ер магнит майдонидаги "ўйиқ" тобора кенгаймоқда - видео

712
Жанубий Америка ва жануби-ғарбий Африка осмони устидаги гигант аномалия тобора кенгаймоқда, у барча космик приборларни ишдан чиқариши мумкин

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ер магнит майдонида юз бераётган ғалати аномалия, орбитадаги барча космик аппаратларни ишдан чиқариши мумкин, деб хабар қилмоқда NASA.

NASA мутахассислари Жанубий Америка ва Африка жануби-ғарбий қисмида тобора кенгайиб бораётган бу тушунарсиз ҳолатни "ўйиқ" ёки "космосдаги ўйиқ жой", дея номлашган.

Жанубий-Атлантика аномалиясининг ушбу кенг кўламли айни ҳолати олимларни анчадан буён қизиқтириб ҳам ташвишга солиб келмоқда.

Магнит майдони ўз кучини пасайтириши биринчи навбатда сайёра орбитасидаги спутник ва космик аппаратларга таъсир кўрсатиши мумкин.

Космик аппаратлар аномал майдон "ичра" ўтаётганида, тўхташ юз бериши ва агар у Қуёшдан таралаётган юқори энергия таъсирида қоладиган бўлса, оқибатда бортдаги техникалар ишдан чиқиши мумкин.

Шу билан бирга, аномалия Ер юзидаги ҳаётга тўғридан-тўғри таъсир ўтказмайди.

Ер магнит майдонининг асосий манбаи - бу унинг ядросида, ер сатҳидан минглаб километр пастда вағирлаб қайнаётган эриган темир океанидир. Ушбу массанинг ҳаракатланишидан электр токи вужудга келади ва бундан ўз навбатида ер магнит майдони ҳосил бўлади.

Кўплаб олимлар аномалия ва унинг хусусиятини ҳали яхши тушунмайдилар, аммо янги кашфиётлар ушбу ғалати ҳолатга ойдинлик киритишга хизмат қилмоқда.

Мисол учун, NASA гелиофизик мутахассиси Эшли Грили тадқиқотлари "ўйиқ" секин-аста шимоли-ғарбий йўналиш томон кўчиб бораётганини кўрсатган.

712
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Uzbekistan Airways Қозоғистонга бораётганларга муҳим эслатма билан чиқди

463
ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистонда парвоздан камида 4 кун олдин тиббиёт муассасасига мурожаат қилиниши тавсия этилади.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways Қозоғистонга боришни режалаштираётган фуқароларга муҳим эслатма билан чиқди.

Таъкидланишича, Қозоғистон Республикасига кетаётган Ўзбекистон фуқароларига қўйилган янгиланган талаблар 19-сентябрдан киритилади.

Аэропортда парвозга рўйхатдан ўтиш вақтида баҳсли вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларига вақтида (парвоздан камида 4 кун олдин) мурожаат қилиниши тавсия этилади.

Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозимлиги белгиланган.

Ақтау ва Урганч ўртасида парвозларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди >>>

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон 11 сентябрдан мунтазам парвозларни расман қайта тиклаган эди.

463

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи пастлади

735
(Янгиланган 10:41 19.09.2020)
Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистонда соат 10.00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 634 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Шунингдек, Андижон вилоятида -21, Хоразм вилоятида - 16, Жиззах вилоятида - 15, Тошкент вилоятида - 13, Самарқанд вилоятида -10, Қашқадарё вилоятида - 8, Сурхондарё вилоятида - 7, Қорақалпоғистон Республикасида - 5 ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Ўртачирчиқ туманида 60 ёшли аёл ҳамда Юнусобод туманида 63 ёшли аёл коронавирус оқибатида вафот этишган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 46 645 (92 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

735
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото

Ҳаммаёқ таниш-билиш: Меҳнат кодексида қандай қариндошлар бирга ишлаши таъқиқланган?

11
(Янгиланган 10:51 21.09.2020)
Давлат корҳоналарида ака-ука, ота-она, қуда-анда ва бошқа яқин қариндошлар бир-бирининг қўл остида ишлаши таъқиқланди - Меҳнат кодексидан эслатма.

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Давлат корхоналарида яқин қариндошлар бевосида бирга ишлаши таъқиқланади, деб эслатиб қўйди Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий Ахборот телеграм канали. 

Хусусан, Ўзбекистон Меҳнат кодексида қўйидаги модда бор:

79-модда. Қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида бирга хизмат қилишларини чеклаш
Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Меҳнат кодекси иловасида қуйидаги ҳолатлар ушбу қоидадан истисоно бўлиши алоҳида айтиб ўтилган: 

1. Хориждаги дипломатик хизмат ходимлари.
2. Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ходимлари;
3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари, йўл, қурилиш-монтаж ва бошқа ходимлари;
4. Алоқадан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари;
5. Соғлиқни сақлаш тизими шифокорлари, ўқитувчилар, кутубхоначилар;
7. Театр бадиий жамоалари, артистлар, рассомлар ва мусиқачилар;

Батафсил маълмуот билан Ўзбекистон Меҳнат кодекси ва унинг истисинолар рўйхатида танишишингиз мумкин. 

 

11