Очиқ спорт майдонидаги илк имтиҳонлар "МИСиС"дан бошланди

355
(Янгиланган 20:09 20.08.2020)
Миллий технологик тадкикотлар университети "МИСиС" нинг Олмалик шахридаги филиали учун 2020-2021 укув йилида кундузги ва сиртқи таълим шакли бўйича белгиланган қабул квотаси 250 тани ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. 20 август куни Ўзбекистон тажрибасида илк бор олий ўқув юртларига қабул имтиҳонларини очиқ спорт майдонларида ўтказиш амалиёти "МИСиС"дан бошланди.

Вступительные экзамены в Ташкентский филиал "МИСиС"

Имтиҳонлар ёзма тарзда "Математика", "Физика", "Информатика" ҳамда "Рус тили" фанлари бўйича уч кун давомида Олмалиқ шаҳри "Металлург" спорт мажмуасининг футбол майдонида ўтказилади. Имтиҳон кунлари жорий йилнинг 20-22 август кунлари этиб белгиланган.

Спорт мажмуасининг умумий майдони 7 га ташкил этади, имтиҳон ўтиши режалаштирилган майдоннинг параметрлари 70 м га 90 м ни ташкил этади. Ўйингоҳга кириш жойлари 5 та, булардан иккитаси имтиҳон пайти қўллаш мақсадга мувофиқ. Мажмуадда иккита хожатхона мавжуд. Шунингдек кириш йўлларига иккита дезинфекция тунели ўрнатилиш белгиланган.

Вступительные экзамены в Ташкентский филиал "МИСиС"

Абитуриентлар бир кишидан, оралиқ масофани 2 метр қилиб жойлаштирилди. Имтихонларни юқори савияда ўтқазилиши, карантин қойдаларига риоя этилиши, бевосита "ОКМК" АЖ ҳамкорлигида, ишлаб чиқилган "Йўл ҳаритаси" га асосан ташкил этилди.

Миллий технологик тадкикотлар университети "МИСиС" нинг Олмалик шахридаги филиали учун 2020-2021 укув йилида кундузги ва сиртқи таълим шакли бўйича белгиланган қабул квотаси 250 тани ташкил этади.

Махсус камералар ва бармоқ изи: кириш имтиҳонлари қай тарзда назорат қилинади >>>

Филиал томонидан 2020 йилнинг 20 июнидан 31 июлигача масофавий тарзда 1309 нафар абитуриентлардан хужжатлар қабул қилинди, жумладан, кундузги таълим шакли бўйича 790 нафар, сиртқи таълим шакли бўйича 519 нафарни ташкил этади.

“МИСиС”нинг Олмалиқ филиалида "Металлургия (металл технологияси)", "Автоматлаштириш ва технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни бошқариш (тармоқлар бўйича)" ҳамда "Кончилик" таълим йўналишлари бўйича амалга оширилади.

355
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте

"Талабаликка тавсия этилдингиз": ДТМ мандат қачон эълон қилинишини айтди

361
Ҳозирда барча олий таълим муассасаларидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ягона базага йиғилмоқда ва бу натижалар тест синовлари натижалари билан бирга ҳисобланмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Давлат тест маркази томонидан барча абитуриентларнинг тест синовида тўплаган натижалари бўйича ишлар якунига етган. Бу ҳақда ДТМ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Хабарда имтиҳон натижалари нега кечиктирилгани сабаблари ҳам келтириб ўтилган.

"...жорий йилда кўплаб имтиёзлар (ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ИИВ органи ходимлари фарзандлари, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси, хотин-қизлар ва Сўх тумани учун ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари ва бошқалар) ҳам тест синовлари орқали талабаликка қабул қилинадиган таълим йўналишларига, ҳам касбий (ижодий) имтиҳон орқали қабул қилинадиган таълим йўналишларига татбиқ этилаётганлиги ҳамда касбий (ижодий) имтиҳонлар 20 сентябрга қадар давом этганлиги сабабли, танлов натижаларини ҳисоблаш ишлари энди якунланмоқда", - дейилади изоҳда.

Қайд этилишича, ҳозирда барча олий таълим муассасаларидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ягона базага йиғилмоқда ва бу натижалар тест синовлари натижалари билан бирга ҳисобланмоқда.

Мазкур жараён якунига етгач, абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

361

Ўзбекистонлик мигрантларни Россиядан қайтариш мақсадида 15та автобус йўлга чиқди

486
(Янгиланган 21:19 23.09.2020)
Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг турли ҳудудларидан қайтариш жараённи янада тезлаштириш мақсадида бугун 15 та автобусдан иборат илк карвон Россиянинг Самара вилоятига йўлга чиқди.

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг турли ҳудудларидан қайтариш жараённи янада тезлаштириш, биринчи навбатда оғир аҳволда қолган фуқароларни имкон қадар тезроқ Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида Россия Федерациясининг тегишли вазирлик ва идоралари билан репатриацион чартер рейслари сонини бир неча маротабага кўпайтиришга эришилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

"Республика махсус комиссияси, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ДХХ Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Россиядаги дипломатик ваколатхоналарининг саъйи-ҳаракатлари билан айни дамда Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида махсус автобус қатнови ташкил этилмоқда", - дейилади хабарда.

Мазкур автобус қатновлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Uzautotrans service" корхонаси томонидан амалга оширилади. Бугун 15 та автобусдан иборат илк карвон Россиянинг Самара вилоятига йўлга чиқди. Ушбу қатнов барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.

Қатновни бажаришга жалб этилган 40 нафар ҳайдовчиларнинг барчаси йўлга чиқишдан аввал коронавирусга тест топширишди. Лаборатория таҳлили натижаларидан сўнг уларга тегишли маълумотнома берилди. Шундан сўнг, ташувлар хавфсизлигини таъминлаш ва қатнов давомида нималарга эътибор бериш лозимлиги юзасидан йўриқнома ўтказилди.

Шу билан бирга мамлакатнинг турли ҳудудларига мунтазам равишда махсус темир йўл қатновлари ҳам ташкил этилмоқда.   

Қатнов олдидан ҳайдовчиларга махсус йўриқнома ўтказилди.

Режага мувофиқ автобуслар 25 сентябрь куни белгиланган манзилга етиб боришади. Шу куннинг ўзида автобуслар 700 дан ортиқ йўловчиларни олиб Ўзбекистон томон йўлга чиқади.   

Шу ўринда ҳозирда вазирлик Россиянинг турли ҳудудларидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлиб турган фуқаролардан оммавий равишда Россиянинг Қозоғистон билан чегара олди ҳудудларига тўпланмасликларини сўраб қолган. Бу каби ҳолатлар ҳозирги қалтис эпидемиологик вазиятнинг янада мураккаблашувига, касаллик юқтириб олиш хавфининг ортиб кетишига ва энг ёмони юртдошларимизни ватанга олиб келиш мақсадида катта қийинчиликлар билан амалга оширилаётган саъйи-ҳаракатларнинг чекланишига сабаб бўлиши мумкин, дея огоҳлантиради вазирлик.

486
Национальная валюта Узбекистана — сум

Ёрдам ва ижара пули: олис ҳудудларда ишлаш учун борадиган ходимлар рағбатлантирилади

5
(Янгиланган 16:36 24.09.2020)
Олис ҳудудларда бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган мутахассисларни рағбатлантириш бўйича механизм жорий қилинади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. “Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга борадиган олий таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга (кейинги ўринларда олий маълумотли мутахассис деб аталади) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси бериш ҳамда уларни уй-жой билан таъминлаш тизимини жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш назарда тутилмоқда.

“Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларни рағбатлантириш бўйича янги механизм 2021 йил 1 январдан бошлаб жорий қилинади,” – дейилган ҳужжатда.

Шунингдек, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга бериладиган бир марталик бошланғич ёрдам пули (кейинги ўринларда бошланғич ёрдам пули деб аталади) базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараварига ҳамда уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси (кейинги ўринларда ҳар ойлик пул компенсацияси деб аталади) базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварига тенглаштирилади.

Бир марталик бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олий таълим муассасасининг бакалавриати ва магистратурасини (таълим шаклидан қатъий назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек иккинчи мутахассислик)
тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ойлик пул компенсацияси олий маълумотли мутахассис ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ой мобайнида тўланиши, бунда хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади.

5