Плов

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда тайёрланади - статистика қўмитаси баёноти

442
Маълумотларга кўра, мамлакат бўйича энг арзон палов Қорақалпоғистонда тайёрланади. У ерда бир порция палов ўртача 13 883 сўмдан сотилмоқда. Энг қиммат палов эса Бухоро вилояти (18 667 сўм) ва Тошкент шаҳрида (18 600 сўм) экани аниқланган.

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Ўзбекистонда энг қиммат ва энг арзон ош қаерда тайёрланаётгани маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот берди.

Маълумотларга кўра, мамлакат бўйича энг арзон палов Қорақалпоғистонда тайёрланади. У ерда бир порция палов ўртача 13 883 сўмдан сотилмоқда. Энг қиммат палов эса Бухоро вилояти (18 667 сўм) ва Тошкент шаҳрида (18 600 сўм) экани аниқланган.

Қайд этилишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

442

Марказий Осиё ҳаётсиз чўлга айланиши мумкин - тадқиқот

536
Олимларнинг аниқлашларича, гарчи илгари ушбу минтақа доимо кўкаламзор бўлган, деб ҳисошган бўлсаларда, аммо миллионлаб йиллар олдин Марказий Осиё улкан саҳродан иборат бўлган.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Олимлар Марказий Осиё (МО) жонсиз саҳрога айланиши мумкин, дея айтишмоқда, деб ёзади "Популярная механика" нашри.

Олимларнинг аниқлашларича, 34 миллион йил олдин иқлимнинг кескин ўзгариши минтақада экологик фалокатга олиб келган. Бу воқеа минтақанинг биологик хилма-хиллигини бир умрга ўзгартирган. Мўғулистон, Тибет ва Шимоли-Ғарбий Хитой озгина ўсимликлар ўсадиган кенг қурғоқ чўлларга айланган. Бу замин қарийб 20 миллион йил давомида шу ҳолатда бўлган. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашларича, худди шу сценарий тез орада такрорланиши мумкин.

Осиёдаги қазилма чангни ўрганиб чиққан олимлар, миллионлаб йиллар давомида Марказий Осиё саҳродан иборат бўлгани, бу ерда асосан майда кемирувчилар яшаган, деган хулосага келишди.

Илгари бу минтақа деярли ҳар доим ўрмонзор билан қопланган, ва фақат вақт ўтиши билан бу ерда бир нечта чўллар пайдо бўлган, дея ҳисобланар эди. Бироқ, янги тадқиқот муаллифларининг фикрича, минтақанинг ҳозирги ҳолати - бу акс-ҳаракатлар, яъни қурғоқ саҳролар ўсимлик билан қопланиши натижасидир.

Олинган натижалар минтақадаги биохилма-хиллик, қишлоқ хўжалиги ва инсон фаровонлиги келажаги учун жиддий оқибатлар тўғрисида маълумот бермоқда. Ўтмишдаги фактлар шуни кўрсатмоқдаки, агар чўллар кўпайишда давом этса, Марказий Осиё ҳеч қачон илк чўлланишдан олдин мавжуд бўлган ноёб биологик хилма-хиллигини тиклай олмайди", - дея изоҳ беради тадқиқот иши етакчи муаллифи Наташа Барболини.

Ушбу тадқиқотлар Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгашнинг Марказий Осиё тезда сайёрадаги энг иссиқ ва энг қуруқ жойларидан бирига айланиб бораётганлигини кўрсатадиган прогнозларига мос келади, дея таъкидланган "Популярная механика" нашрида.

Тадқиқот ҳаммуаллифи Карина Хорн дейдики, қачонлардир доминантлик қилган айрим ўсимликлар минтақада ҳали ҳам бор, аммо улар жуда камёбдир. Бу шундан далолат берадики, иқлимнинг тезликда ўзгариши популяциянинг ортга қайтмас ўзгаришига олиб келиши мумкинлигига ишора қилади, деб ҳисоблайди аёл.

536
Самолет узбекских авиалиний

Сочидан Тошкентга чартер қатнови амалга оширилади

124
Россия Федерацияси шаҳарларидан Ўзбекистон фуқароларига самолётга ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. "Uzbekistan airways" авиакомпанияси 2020-йил 1-ноябрда Сочидан Тошкентга чартер қатнов амалга оширилиши тўғрисида хабар берди.

Россия Федерацияси шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсатл берилади.

ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди.

Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, "Uzbekistan airways" АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки минтақангиздаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкин.

124