Коронавируснинг янги белгилари айтилди

1343
Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги тест марказлари ишини янада қийинлаштирмаслик учун янги симптомларни COVID-19 индикаторлари рўйхатига киритиб ўтирмади

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Мушаклардаги оғриқ, кучли ҳолсизлик ва товондаги пуфакчалар коронавирус билан инфекцияланганликдан дарак бериши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail британиялик олимларнинг Фавқулодда ҳолатлар бўйича илмий маслаҳатлашув гуруҳи учун тайёрланган докладига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Мутахассислар таъкидига кўра, вирус аломатлари турлича намоён бўлиши мумкин, бу вирусга чалинганлар ёши ва организм хусусиятига боғлиқ бўлади.

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги тест марказлари ишини янада қийинлаштирмаслик учун янги симптомларни COVID-19 индикаторлари рўйхатига киритиб ўтирмади.

Ҳозирда мамлакатда касалликнинг расман тан олинган учта белгиси мавжуд: бу юқори температура, давомли йўтал ва таъм сезиш қобилиятининг ўзгариши ёки йўқолиши.

Британияда пандемия бошланганидан буён 570 мингта коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган, 42 мингдан зиёд одам вафот этди.

1343
Самолет президента Узбекистана во время взлета

Ўзбекистон янги йўналишлар бўйича парвозларни йўлга қўяди - тартиблар белгиланмоқда

924
Ўзбекистонда зиёрат туризми индустриясини янада такомиллаштириш мақсадида зиёратчиларга қатор қулайликлар яратилиб, хизмат кўрсатиш тизимлари учун алоҳида тартиблар белгиланди.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризми индустриясини янада такомиллаштириш мақсадида зиёратчиларга қатор қулайликлар яратилиб, хизмат кўрсатиш тизимлари учун алоҳида тартиблар белгиланди.

"Uzbekistan Airports" АЖ ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган дастур асосида зиёратчиларни ташиш бўйича мамлакат халқаро аэропортларида хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари учун эълон қилинган тарифларга 50%гача чегирмалар жорий қилинади.

Шунингдек, парвозлар кўламини кенгайтириш ва Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар жозибадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга имтиёзлар берилиши ҳам кўзда тутилди. Унга кўра, хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари бўйича эълон қилинган тарифларга 30%гача табақалаштирилган чегирма қуйидаги ҳолларда тақдим этилишини маълум қиламиз:

– Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортларига янги йўналишлар бўйича парвозларни йўлга қўйиш ва уларни ривожлантириш таклифи билан илк бор мурожаат қилган хорижий авиакомпаниялар учун;

- Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий аэропортларига (аэропортларидан) парвозларни амалга ошираётган хорижий авиакомпанияларнинг янги йўналишлари учун;

- мавжуд парвозлар сонидан ташқари шу йўналиш бўйича қўшимча қатновлар учун.

924
Азиатский форум по правам человека в Самарканде

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича глобал форум ўтказилади

130
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази маълумотларига кўра, жорий йилда мамлакатда "Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим" глобал форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда, унда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришнинг янги муаммолари ва вазифалари муҳокама қилинади.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида олимлар, давлат идоралари ва халқаро ташкилотлар иштирокида Илмий-мувофиқлаштириш кенгаши йиғилиши ўтказилди. Тадбир доирасида Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида янграган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги масалалар кўриб чиқилди.

Ситуация после выборов президента в Республике Узбекистан
© Sputnik / Валерий Мельников

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг ҳозирги босқичидаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатига алоҳида эътибор қаратилди.

"Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзолиги илмий жамоатчиликка инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқий жараёнларни таҳлил қилиш ва бундан тадқиқот ва таълим жараёнида кенг фойдаланиш заруратини келтириб чиқаради", -  дейилади релиз матнида.

Шунингдек, республика манфаатларини халқаро миқёсда илгари суриш инсон ҳуқуқларининг халқаро аспектида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни талаб қилиши таъкидланган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази маълумотларига кўра, жорий йилда мамлакатда "Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим" глобал форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда, унда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришнинг янги муаммолари ва вазифалари муҳокама қилинади.

Кутилишича, тадбир ғоя алмашиш ва инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш борасида энг яхши тажрибага айланади.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йил БМТ нинг таълим ва инсон ҳуқуқлари соҳасида декларацияси қабул қилинганининг 10 йиллиги нишонланади. Декларация 2011 йилнинг декабрида БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган. 2019 йилда Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан ҳужжатда қайд этилган низомларни амалга ошириш учун "Йўл харитаси" бўйича миллий режалар дастури тасдиқланган.

130

Ҳайдовчиликка ўқиётган шахсларнинг давомати онлайн назорат қилиниши мумкин

88
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлганларнинг давомати ва ўқув жараёнини онлайн назорат қилиш йўлга қўйилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2021 йилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХББ) соҳасида амалга қатор истиқболли режалар амалга оширилиши кутилмоқда.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиётган номзодлар давомати ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда. 

Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни онлайн юбориш ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Тўловларни эса тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш мўлжалланган. Бу фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларининг олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.

Эслатаб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

88
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, ҳайдовчилик гувоҳномаси