Бош прокуратура нафси ҳакалак отган дорифурушларни фош этмоқда

176
(Янгиланган 10:12 27.10.2020)
Пандемия вақтида дори воситалари нархини ошириб сотаётган дорифурушлар фуқаролар томонидан берилган маълумотлар асосида қўлга тушмоқда

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Прокуратура органлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан моддий бойлик орттириш мақсадида жиноятга қўл шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Хусусан, Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан фуқаро М.Патидинованинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Хайдаров бошқалар билан тил бириктириб, дори воситаларини нархларини сунъий равишда ошириб, Патидиновага ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган "Пропинем 100 мг" дори воситасини ҳар бир донасини 90 минг сўмдан 500 донасини жами 45 млн сўмга, "Меропенем 1мл флаконда" дори воситасини ҳар бир донасини 50 минг сўмдан 1000 донасини жами 50 млн. сўмга ва "Бициклол 25 мг" ҳар бир қутисини 265 минг сўмдан 300 қутисини жами 79,5 млн. сўмга, ҳаммаси бўлиб 3 ҳил турдаги дори воситаларини 174,5 млн. сўмга сотишга келишиб, ундан 13 550 АҚШ доллари ва 34,9 млн. сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро А. Юлдашев, ариза муаллифи С.Хасановга "Indvir" 100 мл номли дори воситасини ҳар бир қутисини 100 АҚШ долларидан ҳисоблаб, 100 қути "Indvir" 100 мл номли дори воситасини жами 10 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган ва тадбирда фуқаро А.Юлдашевдан жами 108 қути 74,2 млн. сўмлик "Indvir" дориси ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган.

Бундан ташқари, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими фуқаро М.Акбарходжаеванинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Абиров, Қ.Норбоев ва Б.Дўсмухамедовлар "Коронавирус" пандемияси туфайли аҳоли томонидан истеъмол талаби юқори бўлган хорижда ишлаб чиқарилган 85 қути "Remdesevir 100 mg" дори воситасининг ҳар бир қутисини 750 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 6.200 АҚШ долларига фуқаро М.Акбарходжаевага дорихонадан ташқарида қонунга хилоф равишда сотишган вақтда ушланиб, улардан 85 қути "Remdesevir 100 mg" дори воситаси, бундан ташқари, Б.Дўсмухамедовнинг бошқарувидаги Ласетти автомашинаси кўздан кечирилганда, автомашинанинг салонидан 135 қути "Remdesevir 100 mg" дори воситаси, жами тахминий қиймати 165 млн сўмлик 220 қути "Remdesevir 100 mg" дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

176

Ўзбекистонга учадиган Россия авиакомпаниялари рўйхати кенгайди

85
(Янгиланган 13:43 05.12.2020)
Россия Федерацияси Марказий Осиё минтақасининг турли шаҳарларига парвозларни амалга оширадиган авиакомпаниялар рўйхатини кенгайтирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Росавиация тегилши лицензияга эга бир нечта авиакомпанияларга фуқароларни ёки юкларни ташиш бўйича чет элга халқаро рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини берди. Авиакомпаниялар рўйхати идора сайти қарорида эълон қилинган.

11та авиакомпаниялар ичида энг кўп йўналишда парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини AZUR air компанияси қўлга киритган.

Марказий Осиё мамлакатларига парвоз пунктлари орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Росавиация қарорига мувофиқ, эндиликда "ИрАэро", "Северный ветер", "Ред Вингс" каби авиакомпаниялар ҳафтасига 2-5 мартагача Россиянинг Нижневартовск, Москва, Красноярск, Уфа, Екатеринбург, Ростов-Дондан Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд сингари шаҳарларига парвозларни амалга ошириши мумкин.

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сони ортган. Хусусан, AZUR air Иркутскдан Тожикистонга, "Северный ветер", "Ред Вингс", "АЗУР эйр", "Азимут", "Северный Ветер" - Қозоғистонга, "Северный ветер" эса Қирғизистон(Бишкек)га парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган.

85
МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

Қозоғистон "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда

34
Қозоғистонда коронавирусга қарши препарат сифатида рўйхатдан ўтган биринчи вакцинани ишлаб чиқариш Россия президенти Владимир Путин билан бўлган келишувга мувофиқ йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистонда 2020 йилнинг 22 декабридан Россиянинг "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, аҳолини ихтиёрий равишда оммавий вакцина билан эмлаш ишларини 2021 йилдан бошлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим Жомарт-Токаевнинг бош вазир Аскар Мамин билан бўлган учрашувидан сўнг маълум бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

"Давлат раҳбарига алоҳида блокда унинг Россия президенти Владимир Путин билан келишувига биноан шу йилнинг 22 декабрида Қозоғистонда Россиянинг "Спутник V" вактсинасини ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида хабар берилди. Мамлакат аҳолисини оммавий равишда ихтиёрий эмлашни бошлаш ишлари 2021 йил бошидан режалаштирилган", - деб ёзади Акорда.

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди >>>

Таъкидланишича, биринчи босқичда аҳолининг вирусни юқтириб олиш хатарига кўпроқ мойил бўлган қисми, хусусан, шифокорлар, педагоглар ва куч тузилмалари ходимлари қамраб олинади.

Сал олдинроқ Қозоғистон декабр ойида қозоқ вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинган эди.

34
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси