Коронавирус

"Беписанд бўлманг": РФ бош санитар врачи эмлангунга қадар эҳтиёт бўлишга чақирди

173
(Янгиланган 14:21 28.10.2020)
COVIDга чалинишдан инсонни қоидаларга амал қилиш ҳимоялайди, аммо бу ҳолат мунтазам бўлиши лозим - акс ҳолда бирорта давлатда соғлиқни сақлаш тизими бардош бера олмайди

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Янги коронавирус эпидемиологияси у ёки бу маънода тушунарли - бу ҳолат қарор қабул қилиш учун етарли, деди Роспотребнадзор раҳбари, РФ бош давлат санитар врачи Анна Попова "Россия сегодня" ХАА медиа-марказида ўтказилган "Соғлом жамият" форумида.

"Мавсумда вирус яна Шимолий яримшарни қамраб олди. У инсон популяциясида биринчи йил циркуляция қилмоқда, унинг агрессивлиги боиси ҳам шунда. Унга ҳеч нарса қаршилик кўрсатмаяпти - одамлар баҳорда мутлақо стерил эди, ҳозирда муайян иммунитет қатлами пайдо бўлди. Коронавирус билан ҳар бир учрашув иммунитет реакцияси ва антитаначалар ҳосил бўлиши билан якунланмоқда: кимдадир касаллик орқали, кимдадир - симптомларсиз", - деб тушунтирди Попова.

Врач таъкидига кўра, ҳозирги вақт коронавирус учун - мавсум саналиб, касалликка чалиниш хатари амалга ошмоқда.

"Ҳозирда вакциналар сони у қадар кўп эмас, уни ишлаб чиқариш энди-энди амалга ошмоқда, шу боис барча учун ҳимояланиш жуда муҳим. Бутун дунёда вазият бир хил - биз касалликкача вакцинация босқичигача етиб боришимиз керак. Бу ҳозир энг муҳими", - деб қайд этди Попова.

Попованинг айтишича, вирус эпидемиологияси шундайки, у инсондан инсонга ва айрим ҳолатларда - ифлос предметлар орқали ўтади.

"Биз бу юқиш йўлларини узишимиз, вирусга ривожланишга тўсқинлик қилишимиз, вакцина олгунга қадар ўз саломатлигимизни асрашимиз лозим. Ҳозирда касалланиш хавфи ўта юқори - мавсум бор ва инсоний бефарқлик бор: мен бунга йўл қўймайман, қўшним - ҳа, дуч келади, лекин мен - йўқ. Умуман олганда, ҳамма қўшниларим соғлом, демак, бу содир бўлиши мумкин эмас. Биз айнан бефарқликка қарши курашмоғимиз керак", - деди Роспотребнадзор раҳбари.

Попованинг таъкидлашича, инсонни касалликлардан қоидаларга амал қилиш ҳимоялайди, аммо у мунтазам бўлиши керак.

"Агар одам ниқобда юрган бўлса, кечаси эса катта компанияда касалланган одам билан ўтирса, у ҳолда у эртаси куни ўтиришнинг барча иштирокчилари билан COVIDни юқтирган бўлади. Ҳозир шундай бир даврки, мунтазам ўз-ўзини назорат қилиш шарт. Агар ўзимизни барча талабларни бажаришга одатлантирмасак, мажбур этмасак, бирорта давлатнинг соғлиқни сақлаш тизими бу касалликка қарши курашишга қурби етмайди", -деб хулоса қилди Попова.

Йил бошидан Хитойда тарқалган коронавирус инфекцияси пандемияси деярли барча давлатларни қамраб олди. Дунёда 43,6 миллионта касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Қурбонлар сони 1,1 миллиондан ортиқни ташкил этмоқда.

30 миллион киши соғайишга муваффақ бўлган. Август ойида Россия соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус профилактикасига хизмат қилувчи дунёдаги биринчи "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказган эди. Бугунги кунда уни рўйхатга олиш ва малакалаш жараёнини тезлаштириш учун БССТга ариза йўлланган.

173
Доллары США

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори йирик фирибгарликка қўл урди

41
Директор фуқаролардан бирини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиш учун 30 минг доллар "рағбат" сўраган

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгарлик устида ушланди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, гап Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. ҳақида бормоқда.

У фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллар талаб қилган.

У бу ишни юқори лавозимдаги танишлари орқали бажармоқчи бўлган.

Пулнинг учдан бир қисмини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

41

COVID-19га чалинган инсон ҳаётининг сўнгги лаҳзасида нимани кўради - шифокор видеоси

112
"Нафас олишингиз бир дақиқада 40тага етганида, кислород даражаси эса 80тагача тушганида сиз шундай кўра бошлайсиз", - дея аниқлик киритган мутахассис.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Сент Луисдаги Вашингтон университети Тиббиёт маркази интенсив даволаш бўлими шифокори Кен Реми Фейсбук ижтимоий тармоғида COVID-19 га чалинган беморлар ўз ҳаётларининг сўнгги дақиқаларида нимани кўришларини аниқ кўрсатиб берди.

Шифокорнинг таъкидлашича, беморлардан бири жон бериб, бу ҳақдаги хабарни бемор қариндошларига етказишга мажбур бўлганидан сўнг у ушбу роликни суратга олишга қарор қилган.

Видео аввалида Реми ўзининг юзига камерани бир неча бор яқинлаштиради ва узоқлаштиради. Шифокорнинг тушунтиришича, ҳаёти қил устида турган ва ўткир кислород етишмовчилигини ҳис қилаётган инсон атрофдагиларни худди шундай кўради.

"Нафас олишингиз бир дақиқада 40тага етганида, кислород даражаси эса 80тагача тушганида сиз шундай кўра бошлайсиз", - дея аниқлик киритган мутахассис.

Шундай ҳолатни бошдан кечирмаслик учун, шифокор барча инсонларни индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланишга ва ижтимоий масофани сақлашга чақириб қолган.

112
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси