Изображение врача с ребенком в Сергелийском районе Ташкенте

Ўзбекистонда оилавий шифокорлар пайдо бўлади

233
Маҳаллада аҳолининг саломатлиги, ҳудуддаги касалликларнинг ўсиши, аҳолининг шифохоналарга ётиши ва мурожаат қилиши кабилар оилавий шифокорнинг фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари этиб белгиланади.

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Президент фармонига кўра, умумий амалиёт шифокори мутахассиси оилавий шифокор этиб қайта номланади, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасаларидаги фан дастурлари ҳам айни оилавий шифокор тайёрлашга мослаштирилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Оилавий шифокорининг масъулияти орттирилиб, туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари ҳамда вилоят шифохоналарига бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши учун йўлланмалар оилавий шифокорлар томонидан бериладиган бўлади. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга имтиёзли рецептлар ёзиб бериш ҳам оилавий шифокор томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган.

2021 йил 1 январдан бошлаб:

- қишлоқ врачлик пункти оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси эса оилавий поликлиника деб қайта номланиб, аҳоли сони ва маҳаллий заруриятдан келиб чиқиб, навбатчилик тизими жорий этилади.

Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиқларига ажратилаётган маблағлар доирасида, заруриятга қараб, тор соҳа шифокорлари штатларини мустақил белгилаш ваколати берилади.

Маҳаллада аҳолининг саломатлиги, ҳудуддаги касалликларнинг ўсиши, аҳолининг шифохоналарга ётиши ва мурожаат қилиши кабилар оилавий шифокорнинг фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари этиб белгиланади.

Шунингдек, оилавий шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари рейтингига кўра, ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантириш амалиёти жорий этилади.

 

233

БССТ: коронавирусга чалиниш ҳолатлари дунё бўйича пасайди

131
БССТ янги йил байрамлари олдидан масъулиятни намоён этиб, пандемия даврида байрамни нишонлаш қанчалик хавфсиз бўлиши борасида мулоҳаза қилиб кўришга чақирмоқда

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш (БССТ) ташкилоти сентябр ойи бошидан буён коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайганини қайд этди. Бу ҳақда брифингда ташкилот бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.

Унинг изоҳ беришича, бу Европада "жорий этилган оғир, аммо самарали чоралар туфайли" касалланиш ҳолатларининг  пасайиши билан боғлиқ.

"Бу яхши янгилик, аммо биз уни жуда эҳтиёткорлик билан қабул қилишимиз керак", — дея иқтибос келтиради Гебрейесус сўзларидан РИА Новости.

БССТ бош директори сўзларига кўра, COVID-19 коронавирусига чалиниш ҳолатлари, худди вирусдан ўлим ҳолатлари каби дунёнинг бошқа минтақаларида ҳамон ошиб бормоқда. Ушбу муносабат билан у янги йил байрамлари олдидан масъулиятни намоён этиб, пандемия даврида байрамни нишонлаш қанчалик хавфсиз бўлиши борасида мулоҳаза қилиб кўришга чақирди.

Сиёсат эмас, илм

У шунингдек, коронавирус келиб чиқиши бўйича ўтказилаётган тадқиқотларни сиёсийлаштирмасликка чақирди, Экспертлар ўз фикрларини илм-фанга асослашади.

"Бизнинг позициямиз аниқ ва қатъий эди. Биз вирус манбаини аниқлаш устида иш олиб боряпмиз, сабаби, бу нарса дунёга унинг генезисини тушунишга ва бўлажак эпидемияларнинг олдини олишга ёрдам беради", - деди у Женевада ўтказилган матбуот-анжуманида.

Адханомнинг айтишича, БССТ ҳозирда озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкилоти ҳамда бутунжаҳон жониворлар саломатлигини сақлаш ташкилотлари билан ҳамкорликда вирус манбаини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Россия первой в мире зарегистрировала вакцину от коронавируса
Ruptly / РФПИ / WHO / Дмитрий Куракин/Пресс-служба Минздрава России

Ушбу масала билан шуғулланаётган халқаро экспертлар жамоаси эса АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Судан ва бошқа мамлакатлар вакиллари киради. Аммо БССТнинг таъкидлашича, жаҳон ташкилотининг айрим аъзолари ҳар нега қарамасдан тадқиқотларни сиёсийлаштиришга уринмоқда.

"Шу боис, маслаҳатимиз: илтимос, бу масалани сиёсийлаштирманг. Биз илмга асосланган ҳолда, бор имкониятни ишга соламиз", - дея қайд этган у.

Бир кун аввал БССТ коронавирусга чалиниш бўйича тасдиқланган ҳолатлар дунёбўйича бир суткада 564 мингга етганини, 8985 киши вирус қурбонига айлангани ҳақида хабар берган эди.

Дунё бўйича ковидга чалиниш ҳолатлари 61,8 миллиондан ортган, қурбонлар сони 1,4 миллион кишини ташкил қилмоқда.

131
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Эмблемы Всемирной организации здравоохранения и Объединённой программы ООН по ВИЧ/СПИД (ЮНЭЙДС)

Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилмоқда

98
(Янгиланган 11:10 01.12.2020)
Республика ОИСТга қарши кураш маркази директори Қаҳрамон Юлдашевнинг ССВ матбуот-хизматига маълумот беришича, Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 581 нафарни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади.

Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни "Халқаро бирдамлик, умумий жавобгарлик" остида ўтмоқда.

Республика ОИСТга қарши кураш маркази директори Қаҳрамон Юлдашевнинг ССВ матбуот-хизматига маълумот беришича, Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 581 нафарни ташкил этмоқда.

"ОИВ инфекцияси ҳозирги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. ОИВ эпидемияси бошлангандан буён 75 миллиондан ортиқ киши у билан билан касалланган. Бу эса ўз навбатида инсон саломатлигига, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда хавфсизлигига раҳна солаётир. Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими охирги йилларда ўз фаолиятининг барча йўналишларида қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Юртимизда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “90-90-90” стратегик мақсадларига эришишида катта аҳамият касб этади", - деган Юлдашев.

Мамлакатда 78 та ОИВ диагностика лабораториялари фаолият олиб бормоқда, улардан 15 таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари ва 63 та туманлараро лабораториялардир. Ушбу лабораторияларда ИФА, иммуноблот, ПЦР, иммунологик, клиник, биокимёвий ва бактериологик текширувлар ўтказилади.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан лабораторияларни тест-система ва реагентлар билан таъминлаш учун ҳар йили 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилмоқда.

Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни, юқорида таъкидланганидек, ҳар йили 1 декабрда нишонланади.

Пандемия бизга яна бир бор соғлиқни сақлаш инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий ўсиш каби бошқа муҳим масалалар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди. Шунинг учун, бу йил Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни шиори “Халқаро бирдамлик, умумий жавобгарлик” деб белгиланди.

98

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео

0
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси аҳолиси тинч ҳаётга қайтмоқда. Бунда уларга Россия тинчликпарвар кучлари ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг мутахассислари ёрдам бермоқда.

Муҳандислик қўшинлари йўлларни тозалашда ва транспорт ҳаракатини тиклашда ёрдам беришмоқда, сапёрлар аввалги уруш зонасини портловчи моддаларда тозалашда давом этмоқда. Қутқарувчилар махсус техника, қурилиш материаллари ва гуманитар ёрдамни етказиб бермоқда.

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда – бу ҳақда видеомизда.

0