Ўзбекистонга дам олиш кунлари Уралдан совуқ ҳаво киради

792
Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуқ, шимолий ҳудудларда эса 4-9 даража совуқ бўлади

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Дам олиш кунлари - 14-15 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Урал районларидан совуқ ҳаво кириши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

"14-15 ноябрь кунлари республика ҳудудига Урал районларидан совуқ ҳаво кириши кутилмоқда. 14 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 15 ноябрда Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёғингарчилик (ёмғир, қор), қолган ҳудудларда эса ёмғир кузатилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин", - дейилади хабарда.

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуқ, шимолий ҳудудларда эса 4-9 даража совуқ бўлади, кундузи эса 6-11 даража илиқ бўлади, бу ўртача меъёрлардан 5-7 даражага пастдир.

Куни кеча, 12 ноябр куни Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ва нам антициклон кириб келиши натижасида ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир, тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик (ёмғир, қор) га сабаб бўлди.

Республика бўйлаб жойларда ёғингарчилик кучли бўлди. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли — ғарбий туманларида об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлди.

Бугун ёмғир фақат Фарғона водийси вилоятларида кечқурунга келиб Сурхондарё вилоятларида сақланиб қолади. Қолган ҳудудларда эса ёғингарчиликлар кузатилиши эҳтимолдан йироқ. Ҳаво ҳарорати 6-11 даража атрофида, ўртача меъёрлардан 5-7 даражага пастдир.

792
Приземление самолета компании Air Astana в аэропорту Алматы

Тошкентдан Нур-Султонга мунтазам рейслар қайта тикланмоқда

151
(Янгиланган 18:03 03.12.2020)
"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Алматига қўшимча рейслар киритди. Компания шунингдек, Нур-Султонга мунтазам рейслар қайта тикланганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. "Uzbekistan Airways" Нур-Султонга мунтазам парвозлар қайта тикланганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Шунингдек, 2020 йил 8 декабридан бошлаб ҳар сешанба Алматига қўшимча рейслар амалга оширилади.

Парвозлар графиги қуйидагича:

Тошкент – Алмати учиш 15:20, етиб бориш вақти 17:50

Алмати – Тошкент учиш вақти 18:50, етиб бориш вақти 19:30

2020 йил 10 декабрдан бошлаб Қозоғистон пойтахти Нур-Султонга рейслар ҳар жума, 15 декабрдан бошлаб сешанба кунлари қуйидаги графикда амалга оширилади:

Тошкент – Нур-Султон учиш вақти 13:00, етиб келиш вақти 16:00

Нур-Султон – Тошкент учиш вақти 17:00, етиб бориш вақти 18:00

151
Российская вакцина против COVID-19 может появиться в СНГ

БМТда "Спутник V" вакцинаси тақдимоти ўтказилади

205
"Спутник V: COVID-19га қарши вакцина" виртуал тадбири БМТ Бош ассамблеяси махсус сессияси майдонларида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Иккинчи декабр куни Россиянинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси тақдимотини ўтказадилар.

"Тадбирда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев иштирок этишади", — деб хабар қилди РИА Новостига доимий ваколатхона матбуот-котиби Федор Стржижовский.

У шунингдек, "Спутник V: COVID-19га қарши вакцина" виртуал тадбири БМТ Бош ассамблеяси махсус сессияси майдонларида бўлиб ўтишини қўшимча қилди. Мажлисда Россия препарати тўғрисида янада батафсил маълумотлар тақдим этилади, деб қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёз ойи охирида COVID-19 профилактикасига қарши дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказган эди. Гамалея номидаги НИЦЭМда ишлаб чиқилган препаратга "Спутник V" номи берилди. Вакцина ўрганилган ва ишончли инсон аденовирус векторлари платформасида яратилди. Бундай метод асосида яратилган вакцинанинг асосий устуворликлари - хавфсизлиги, самарадорлик ва узоқ муддатли негатив оқибатларнинг йўқлиги билан изоҳланади.

205
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди

105
Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди, деди брифингда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.

Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни БМТ Бош ассамблеясининг 31-махсус сессияси доирасида Россия вакцинасининг тақдимоти бўлиб ўтди ва бу халқаро шерикларда катта қизиқиш уйғотди.

"Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси ва Гамалея институти фаолияти тўғрисида яна бир неча сўз айтмоқчиман. Улар нафақат Россияда оммавий эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, балки хорижий мамлакатларда Россия препаратини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хорижий бозорларга чиқиш учун иш олиб бормоқда", - деди Захарова.

Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Спутник V: COVID-19 га қарши вакцина" виртуал тадбирида Россия препаратини тақдим этди. Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг таъкидлашича, рўйхатдан ўтишдан кейинги синовлар Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Венесуелада ўтказилмоқда, бундан ташқари Бразилия ва бошқа давлатларда тест ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Унинг таъкидлашича, " Спутник V" "кучли иммунитет ва антитаначалар жавоб" ни кўрсатди.

Ўз навбатида, Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев “Спутник V”ни 40 мамлакатда тасдиқлаш учун ариза топширганини ва ушбу мамлакатлардаги назорат органлари билан иш олиб бораётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, вакцинанинг нархи дозаси 10 доллардан кам бўлади, "баъзи мРНК вакциналарига қараганда анча арзон".

105