Ўзбекистонда Хитой вакцинасининг 3-фаза синовлари ўтказилади - бу қандай кечади?

221
Нега айнан бу вакцина ва кўнгиллилар қай тарзда саралаб олинади, деган саволга Инновациялар вазирлиги қошидаги илғор технологиялар маркази директори ўринбосари Алишер Абдуллаев жавоб берган

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Хитой Фанлар академияси Микробиология институти томонидан тайёрланган вакцина синовининг учинчи босқичи Ўзбекистонда ўтказилиши маълум қилинган эди.

Вакцина "Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва айни вақтда Ўзбекистонга олиб келинган.

Нега айнан бу вакцина ва кўнгиллилар қай тарзда саралаб олинади, деган саволга "Максима" радиосига берган интервьюсида "Инновациялар вазирлиги қошидаги илғор технологиялар маркази директори ўринбосари Алишер Абдуллаев жавоб берган.

"ХХРда ўтказилган 1 ва 2-фаза синовларидан сўнг вакцинанинг буткул хавфсизлиги ўз тасдиғини топгани учун ушбу вакцина танлаб олинди. Таъкидлашим керакки, синовларнинг барча протоколлари, натижалари қатъий белгиланган ва БССТ томонидан верификация қилиб борилади. Нега у хавфсиз? Чунки у нофаол вирусга асосланган. Яъни бир неча турдаги вакциналар мавжуд: хусусан, аденовирус платформасига асосланган, заифлаштирилган вирусдан фойдаланиш технологиясига асосланган вакциналар. Айни дамда эса организмга вируснинг ўзи ёки аденовирус эмас, балки COVID-19ни келтириб чиқарувчи коронавирус вирусининг оқсили киритилади. Шу туфайли ушбу хитой вакцинаси энг хавфсиз саналади", - дея тушунтирган Абдуллаев.

Радио суҳбатдоши сўзларига кўра, кўнгиллилар қуйидаги критерийларга мос келишлари лозим:

- улар 18 ёшдан 59 ёшгача бўлган эркак ва аёллар бўлиши;

- улар жиддий ёки сурункали касалликларга эга бўлмасликлари лозим; COVID-19 билан оғримаган бўлишлари ва аллергик касалликлари бўлмаслиги;

- танлаб олиш даврида барча кўнгиллилар кўрикдан ўтказилади.

 Хитой вакцинасининг 3-фаза синовларида иштирок этмоқчи бўлган кўнгиллилар бўйича эълон ОАВларда эълон қилинади. 

221

Россиянинг бир нечта авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозларни амалга оширади

31
(Янгиланган 13:31 05.12.2020)
Россия Федерацияси Марказий Осиё минтақасининг турли шаҳарларига парвозларни амалга оширадиган авиакомпаниялар рўйхатини кенгайтирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Росавиация тегилши лицензияга эга бир нечта авиакомпанияларга фуқароларни ёки юкларни ташиш бўйича чет элга халқаро рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини берди. Авиакомпаниялар рўйхати идора сайти қарорида эълон қилинган.

11та авиакомпаниялар ичида энг кўп йўналишда парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини AZUR air компанияси қўлга киритган.

Марказий Осиё мамлакатларига парвоз пунктлари орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Росавиация қарорига мувофиқ, эндиликда "ИрАэро", "Северный ветер", "Ред Вингс" каби авиакомпаниялар ҳафтасига 2-5 мартагача Россиянинг Нижневартовск, Москва, Красноярск, Уфа, Екатеринбург, Ростов-Дондан Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд сингари шаҳарларига парвозларни амалга ошириши мумкин.

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сони ортган. Хусусан, AZUR air Иркутскдан Тожикистонга, "Северный ветер", "Ред Вингс", "АЗУР эйр", "Азимут", "Северный Ветер" - Қозоғистонга, "Северный ветер" эса Қирғизистон(Бишкек)га парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган.

31
МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

Қозоғистон "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда

28
Қозоғистонда коронавирусга қарши препарат сифатида рўйхатдан ўтган биринчи вакцинани ишлаб чиқариш Россия президенти Владимир Путин билан бўлган келишувга мувофиқ йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистонда 2020 йилнинг 22 декабридан Россиянинг "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, аҳолини ихтиёрий равишда оммавий вакцина билан эмлаш ишларини 2021 йилдан бошлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим Жомарт-Токаевнинг бош вазир Аскар Мамин билан бўлган учрашувидан сўнг маълум бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

"Давлат раҳбарига алоҳида блокда унинг Россия президенти Владимир Путин билан келишувига биноан шу йилнинг 22 декабрида Қозоғистонда Россиянинг "Спутник V" вактсинасини ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида хабар берилди. Мамлакат аҳолисини оммавий равишда ихтиёрий эмлашни бошлаш ишлари 2021 йил бошидан режалаштирилган", - деб ёзади Акорда.

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди >>>

Таъкидланишича, биринчи босқичда аҳолининг вирусни юқтириб олиш хатарига кўпроқ мойил бўлган қисми, хусусан, шифокорлар, педагоглар ва куч тузилмалари ходимлари қамраб олинади.

Сал олдинроқ Қозоғистон декабр ойида қозоқ вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинган эди.

28
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси