Коронавирус совуқда авж оладими - ССВ жавоби

434
Мутахассисга кўра, тиббиёт ниқоблари ҳозирда касалликдан ҳимояланишда энг самарали восита бўлиб турибди. Уларни мунтазам тақиб юриш талаб этилади.

ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. МО минтасига кириб келган совуқ ҳаво оқими пандемия шароитида касалланиш хавфини ошириши юзасидан мулоҳазалар пайдо бўлмоқда. Айни пайтда Европа давлатлари коронавирус инфекциясининг янги тўлқини билан курашмоқда. Туркияда кафе ва ресторанлар фаолияти тўхтатилди, қисман комендантлик режими жорий этилди. Хўш, кунлар совиши биздаги коронавирус билан боғлиқ ҳолатга қандай таъсир қилиши мумкин?

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ССВ Матбуот хизмати мутахассисга мурожаат қилди.

"Кунлар совиган сари сурункали, вирусли ва юқумли касалликлар қўзиши билан коронавирус касаллигининг ҳам мутацияси кучайиб бориши таъкидлаб келинмоқда. Бир йил олдинги коронавирус илк бор аниқланган вақт ҳам кузнинг охири ва қиш ойларига тўғри келган эди. Шундан хулоса қилиш мумкинки, ҳавонинг нам ва совуқ бўлиши вируснинг инсон организмига тушиш имкониятини кучайтириб беради. Совуқ ҳарорат инфекциянинг инсон организмидаги суюқлик таркибида кўпроқ яшаш имкониятини беради", - дейди ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева.

Яна шуни унитмаслик керакки, ташқи муҳит ҳарорати манфий даражага тушиши билан инсон организми ҳарорати пасайиши, иммун тизимининг кучсизланиши кузатилиши мумкин. Организмнинг совуқ қотган тўқималари ўз фаолиятини тиклаши учун кўп энергия керак бўлади. Инсон танасининг оқсиллар, углеводлар, витаминлар ва турли микроэлементларга эҳтиёжи ортади. Бу эса касалликка чалиниш эҳтимолини оширади. Шу сабабли бу мавсум кўп касалликлар қўзғаладиган давр ҳисобланади.

Организмда коронавирусдан ташқари бошқа касалликлар ҳам мавжуд бўлса, бу вирусни аниқлаш ва даволашда қийинчиликлар туғдиради. Коронавирусни бактериал инфекциялар ва бронхиал касалликлардан фарқлашда муаммолар пайдо бўлади".

Мутахассис, шунингдек, бундай вазиятда коронавируснинг хавфини камайтириш бўйича тавсияларини ҳам билдириб ўтди.

"Бундай шароитда аҳолидан ўз иммун тизимини мустаҳкамлаш учун кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиши, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан иложи борича сақланишини сўраб қоламиз. Тиббиёт ниқоблари ҳозирда касалликдан ҳимояланишда энг самарали восита бўлиб турибди. Уларни мунтазам тақиб юриш талаб этилади. Шамоллаш аломатлари сезилган дастлабки кунларданоқ шифокорга мурожаат қилиш ва уни олдини олиш чораларини кўришни маслаҳат берамиз. Профилактика мақсадида кўпроқ томоқни чайиб туриш, С витамини билан тўйинган маҳсулотлар, шунингдек, наъматакли, лимонли ва бошқа гиёҳли дамламаларни мунтазам истеъмол қилиб туришни тавсия этамиз", - дейилади ССВ хабарида.

434
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1301)
Контрольно-пропускной пункт  на границе c Кыргызстаном

Қирғизистон ўз чегарасини барча давлатлар фуқаролари учун очди

149
(Янгиланган 17:35 05.12.2020)
Сал аввал республикага 33та давлат фуқароларигагина киришга рухсат берилган эди. Айни вақтда барча таъқиқлар олиб ташланганлиги маълум қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Қирғизистон ҳукумати "Манас", "Ўш", "Иссиқ-Кўл" халқаро аэропортлари орқали кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўтказиш тўғрисида қарорни қабул қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Сал аввал мамлакатга 33та давлат фуқаролари кириши мумкинлиги айтилган эди. Ҳозирда барча чекловлар олиб ташлангани маълум қилинмоқда.

"2020 йилнинг 4 декабридан бошлаб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Қирғизистон Республикасига авиа-ташувлар орқали қонунчиликда ўрнатилган тартибда кириб келишлари мумкин", - дейилади вазирлик релизида.

Идора хабарига кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар COVID-19 йўқлиги ҳақидаги ПЦР-таҳлил натижаларини тақдим этган тақдирдагина самолёт бортига чиқарилишини эслатиб ўтган. Ушбу маълумот парвоз олдидан охирги 72 соат вақт давомида олинган бўлиши керак.

Бундан ташқари, 2021 йилга режалаштирилган президентлик ва Жўқорғи Кенгес депутатлари сайловларига халқаро кузатувчиларни қабул қилишни таъминлаш мақсадида ҳукумат Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли давлат органларининг таклифига биноан Қирғизистонга кузатувчи сифатида борадиган чет элликларга рухсат беришга қарор қилган.

149

Шойгунинг қизи Россия триатлон федерацияси президенти этиб сайланди

185
Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг қизи — Ксения Шойгу — Россия Триатлон федерациясининг янги президенти лавозимини эгаллади, бу ҳақда терма жамоа мутахассиси Мария Шорей РИА Новостига маълум қилган.

Федерация раҳбарлигига сайловлар шанба куни ҳисобот-сайлов анжуманида бўлиб ўтган.

Ташкилотнинг аввалги раҳбари Петр Иванов Бутунроссия енгил атлетика федерацияси раҳбари этиб сайланган.

Спор ҳамжамияти орасида Ксения Шойгу оммавий спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилот раҳбари сифатида танилган.

185

"Ёрдам керак". Тихановская АҚШдан Минск бўйича янги санкциялар қабул қилишни сўради

111
(Янгиланган 18:36 05.12.2020)
Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШнинг амалдаги маъмуриятига кўмак учун миннатдорлик билдириш мақсадида Вашингтонга бормоқчи

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШ ҳукуматига америка етакчисининг Беларусга нисбатан санкциялар киритиш ваколатларини кенгайтирувчи қонун лойиҳасини имкон қадар тезроқ қўллаб-қувватлашни сўраб мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Sputnik радиоси.

"Биз гарчи шундай мураккаб ўтиш даврида АҚШдан бўладиган катта ёрдамга муҳтожмиз. Мен АҚШ конгрессини "Беларусда демократия, инсон ҳуқуқлари ва суверенитет" тўғрисидаги қонун лойиҳасини тезкор тартибда қабул қилишни чақираман, – деб таъкидлаган Тихановская Washington Post нашрида жойлаштирилган материалида.

Бундан ташқари у ЕИ ва АҚШга "фаол маънавий ва техник кўмак" ҳамда "яқинда беларус амалдорларига нисбатан санкцияларни кенгайтирган АҚШ жорий маъмуриятининг сайи-ҳаракатлари" учун миннатдорлик билдирган.

Бундан ташқари, Тихановская Вашингтонга боришни режалаштираётганини маълум қилган.

"Мен инаугурация ҳафталигида (АҚШ) жорий маъмуриятига унинг Беларус халқига кўрсатаётган ёрдами учун шахсан миннатдорлик билдириш учун Вашингтонга бориш ниятидаман. Шу билан бир вақтнинг ўзида Беларуснинг демократияга ўтишига кўмак бериши учун янги маъмурият билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатишдан умидворман", - деб қўшимча қилган муҳолифатчи.

Агар қонун лойиҳаси тасдиқланса, АҚШ президенти Белорусия Марказий сайлов комиссияси аъзоси бўлган ҳар қандай чет эл фуқароси, мустақил оммавий ахборот воситаларига қарши ҳаракатлар учун масъул бўлган давлат амалдори, республикадаги вазият билан боғлиқ бўлган оммавий ахборот воситаларига ёки инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши ҳаракатларда фаол иштирок этган Иттифоқ давлатининг расмий вакили ёки Россия фуқароси визасини блоклаб қўйиши мумкин. 

Беларусда оммавий норозилик акциялари 9 августдан кейин, бўлиб ўтган президент сайловларида амалдаги етакчи Александр Лукашенко ғолиб чиққанидан сўнг бошланган эди. МСК маълумотларига кўра Лукашенко 80,1 % овоз олган. Биринчи кунларда акциялар куч тузилмалари томонидан бостирилди, норозичиларга нисбатан кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари, водометлар, резинали ўқлар қўлланилди. Расмий маълумотларга кўра, биринчи кунларда 6,7 минг киши қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб инсонлар жабрланган, шу жумладан, 130 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам. Сайловлар якунлангач бир ой давмида акциялар ҳам иш ҳам дам олиш кунлари ўтказилди. Лукашенконинг тарафдорлари ҳам уни қўллаб-қувватлаб тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

Расмийларнинг таъкидлашича, бу норозилик намойишлари радикаллаштирмоқда ва шаҳар кўчаларидан ҳовлилар томон кўчирилмоқда.

111