Секретарь Совета безопасности РФ Николай Патрушев

Россиянинг маълумотлари туфайли МДҲда 40дан зиёд террорчилар ҳибсга олинди

261
Шунингдек, Патрушевнинг сўзларига кўра, МДҲ давлатлари куч тузилмалари 2020 йилда биргаликда чет элда жангарилар сафига одамларни ёллаш билан шуғулланган 22та халқаро террорчилик ташкилотлари ячейкаларини йўқ қилишга муваффақ бўлганлар.

ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Россиянинг маълумотлари туфайли МДҲдаги шериклар 2020 йилда 40 дан зиёд террорчилар ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳибсга олишди, деб баёнот қилди Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев.

"Россия томонидан тақдим этилган материалларга кўра, хорижий ҳамкасблар томонидан халқаро террористик уюшманинг 40 дан зиёд аъзолари ва уларнинг ҳамтовоқлари қўлга олинди", - деди чоршанба куни МДҲ давлатлари хавфсизлик кенгашлари котиблари йиғилишининг очилиш маросимида Патрушев. Унинг сўзларидан РФ ХК матбуот-хизмати иқтибос келтирган.

"Олинган маълумотлар асосида террористик фаолиятга алоқадор бўлган 950 нафардан ортиқ чет элликларга бизнинг мамлакатимизга кириш таъқиқланди", - деб қўшимча қилди Патрушев.

Шунингдек, Патрушевнинг сўзларига кўра, МДҲ давлатлари куч тузилмалари 2020 йилда биргаликда чет элда жангарилар сафига одамларни ёллаш билан шуғулланган 22та халқаро террорчилик ташкилотлари ячейкаларини йўқ қилишга муваффақ бўлганлар.

Йиғилиш видео-анжуман форматида ўтказилмоқда.

261

COVID-19га чалинган инсон ҳаётининг сўнгги лаҳзасида нимани кўради - шифокор видеоси

53
"Нафас олишингиз бир дақиқада 40тага етганида, кислород даражаси эса 80тагача тушганида сиз шундай кўра бошлайсиз", - дея аниқлик киритган мутахассис.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Сент Луисдаги Вашингтон университети Тиббиёт маркази интенсив даволаш бўлими шифокори Кен Реми Фейсбук ижтимоий тармоғида COVID-19 га чалинган беморлар ўз ҳаётларининг сўнгги дақиқаларида нимани кўришларини аниқ кўрсатиб берди.

Шифокорнинг таъкидлашича, беморлардан бири жон бериб, бу ҳақдаги хабарни бемор қариндошларига етказишга мажбур бўлганидан сўнг у ушбу роликни суратга олишга қарор қилган.

Видео аввалида Реми ўзининг юзига камерани бир неча бор яқинлаштиради ва узоқлаштиради. Шифокорнинг тушунтиришича, ҳаёти қил устида турган ва ўткир кислород етишмовчилигини ҳис қилаётган инсон атрофдагиларни худди шундай кўради.

"Нафас олишингиз бир дақиқада 40тага етганида, кислород даражаси эса 80тагача тушганида сиз шундай кўра бошлайсиз", - дея аниқлик киритган мутахассис.

Шундай ҳолатни бошдан кечирмаслик учун, шифокор барча инсонларни индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланишга ва ижтимоий масофани сақлашга чақириб қолган.

53
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Лидия Графова

"Россия миграцияси виждони": мигрантлар ҳимояси учун 500 мақола ёзган журналист вафот этди

199
Лидия Графова миграция масалаларига бағишлаб 500дан ортиқ мақолалар ёзган. У олтита китоб ва 11та ҳужжатли фильм муаллифидир. Графова — "Россия олтин қалам" мукофоти лауреати

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Таниқли журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Лидия Графова 82 ёшида оламдан ўтди. У узоқ давом этган бетобликдан сўнг Москвадаги клиникалардан бирида ҳаёт билан видолашди, деб хабар қилмоқда Россия журналистлари уюшмаси.

Уюшма журналист аёлнинг яқинлари, қариндошлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия билдириб қолган.

Графова ўзининг бутун умрини бутун дунё бўйлаб мигрантлар ва қочқинларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам беришга бахшида этган, шу учун аёлни ҳақли равишда "Россия миграциясининг виждони" дея аташади.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг ишларида ҳар бир инсон қалбига нисбатан ўта эҳтиёткорона муносабатни илғаш мумкин.

Журналист аёл РФдаги биричи мигрантларга кўмак берувчи "Фуқаролик кўмаги" жамоатчилик ташкилоти ҳаммуассиси саналади, у "Кўчиб ўтишга кўмаклашувчи ташкилотлар форуми" халқаро жамоатчиоик ҳаракатини ташкил этган. Шунингдек, "Миграция, XXI аср" журналининг бош муҳаррири ва асосчиси ҳисобланади.

Журналистика соҳасида узоқ йиллик фаолияти давомида Графова миграция сиёсатидаги муаммоларга бағишлаб 500дан ортиқ мақолалар ёзган.

Олтита китоб ва 11 та ҳужжатли фильм муаллифидир. 2003 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилдан "Йилнинг энг яхши ҳуқуқ ҳимоячиси-журналисти" унвонини қабул қилган.

2005-йилда Графова Россиядан тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзоди тавсия этилган камсонли аёлларнинг бири бўлди.

2008 йилда Графова журналистика соҳасининг олий мукофоти - "Россия олтин қалами"ни қўлга киритган. 2010-йилда Москва мэри Графовани босма ОАВ соҳасида ҳукумат мукофоти билан тақдирлаган.

199
Трубоукладочное судно Солитэр

“Шимолий оқим 2” учун ҳал қилувчи жанг бошланди

45
(Янгиланган 20:04 26.11.2020)
Вашингтон Европа компанияларига қўнғироқ қилиб, вақт борида лойиҳадан чиқиб олинглар, янги йилдан сўнг санкция остида қоласизлар. Бу лойиҳа барибир амалга ошмайди, деб шантаж қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik, Наталья Дембинская. Байден ҳали ОҚ уйга келмасдан туриб, америка раҳбарияти “Шимолий оқим – 2” лойиҳасида иштирок этаётган Европа компанияларига қўнғироқ қила бошлади. Улар компанияларни 2021 йилнинг январида кучга кирадиган АҚШ санкциялар ҳақида огоҳлантириб, шунга қадар лойиҳадан чиқишни талаб қилишмоқда.

Немислан бундан жуда норози: улар ушбу санкцияларни шу вақтгача қўлланилган санкциялар орасида энг қаттиққўли деб аташди. Уларни бугунга қадар ушбу газ қувурига ўта салбий муносабатда бўлган демократ – Жо Байден амалга ошириши керак. Янги АҚШ президенти “Шимолий оқим-2”ни тўхтатиб қола оладими?

Дастлабки безовталик

Январда Трамп томонидан имзоланган ҳужжатлар кучга кириши керак. Унга кўра, Россия газқувури лойиҳасига бир миллион доллардан ортиқ сармоя киритган компаниялар санкциялар остига тушади. Ушбу чеклов логистика билан шуғулланувчи компанияларга ҳам тегишли бўлади.

“Газпром” таъкидлашига кўра “Шимолий оқим-2” санкциялар эълон қилинишидан олдин сармояларни олган эди. Александр Медведев айтишига кўра Engie, OMV, Shell, Uniper ва Wintershall компаниялари сармояларни киритиб бўлган ва маблағлар керакли мақсадларга йўналтирилган. Германиянинг ВUniper компанияси эса хавфсиз ёнилғи етказиб бериш тизими учун лойиҳанинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, уни қўллаб-қувватлашини эълон қилди.

Вашингтон бўлса жон-жаҳди билан уни тўхтатиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Германиянинг энг йирик ОАВи DPA Оқ уйдаги манбаага асосан хабар қилишига кўра, америкаликлар лойиҳа иштирокчилиарига “огоҳлантириш” мақсадида қўнғироқ қилишни бошлаган. 

“АҚШ Европа компанияларига қарши санкциялар киритишни истамайди. Биз уларни огоҳлантириш учун қўнғироқ қилиб лойиҳалан чиқиш учун вақт бераяпмиз. Бу қувур ишга тушмайди” – дейишмоқда америкаликлар.

Бундай тактика АҚШ учун одатга айланган. Биринчи санкциялар киритилиши биланоқ Швейцариянинг Allseas қувур ётқизувчи кемали лойиҳани тарк этган эди. Лекин Россиянинг ўз қувур ётқизувчи кемалари бўлгани сабабли айни дамда қурилиш деярли тугатилган.

Германия эса АҚШ пўписаларини умуман тушунишмаяпти. “Ахир иттифоқчилар орасида бундай ёндашув мутлақ бўлмаслиги керак. <…> АҚШ ўз ҳудудидан ташқарида қўллаётган санкциялари – бу йўл қўйиб бўлмайдиган даражада халқаро ҳуқуққа аралашиш демакдир”, - деди Германия шарқий иқтисодиёт қўмитаси раҳбари Оливер Хермес.

Немислар саросимада

Вашингтондан қилинган қўнғироқлар немислар хавотирини янада кучайтирди: Ҳукумат алмашганидан сўнг ҳам АҚШ муносабатининг ўзгаришига умид қилишнинг фойдаси йўқ. Яқин ойлар ичида Байден “санкцияларни янада кучайтиришни режалаштирмоқда”. Бу дегани Германия 3 миллиард евро сармоя киритган “Шимолий оқим-2” лойиҳаси - муталқ гўрга кўмилади дегани”, - деб ёзади Bild нашри.

АҚШ ҳатто лойиҳада иштирок этган сертификат берувчи ва суғурта компанияларини ҳам жазолаш истаги айниқса таажубли. Байден деярли тайёр бўлган “Шимолий оқим-2” лойиҳасини йўқ қилишга тайёр, деб ёзади нашр.

Янги санкциялар Конгресс томонидан маъқулланган ва 2021 йил давлат бюджетига ҳам киритилган. Олдинги санкцияларни, ҳеч ким, албатта бекор қилмайди.

“Натижада суғурта компаниялари қувурни қуриб битказишда кўрилган зарарни қоплай олмайди, сертификатловчи корхоналар эса – ишга туширишдан олдин қувурнинг ишончлилигини текшира олмайди. Трамп бунга улгурмаса, Байден буни амалга оширади”, - деб ҳисоблайди мустақил саноат эксперти ва иқтисодчи Леонид Хазанов.

Дастлаб ўз уйини тартибга келтириш керак

Европаликлар босими кучайиб бораётган ва Оқ уй тўғридан-тўғри шантажга ўтган бўлса-да, барча ҳам ваҳимага тушиб қолгани йўқ.

“Америка саноати Европа бозорига муҳтож. Вашингтоннинг Шимолий оқимга кўрсатаётган ушбу қаршилиги Европа Иттифоқи ёки унинг алоҳида аъзолари томонидан ҳам жавоб санкциялари киритилишига олиб келиши мумкин. Иккинчидан америкаликлар НАТО бўйича сиёсий иттифоқдошларини йўқотишлари ҳам мумкин” – дейди Хазанов.  

Яна бир нарса: Байден биринчи навбатда ички муаммоларни ҳал қилиши керак бўлади. Бунга анча вақт кетиши мумкин. Америка иқтисодининг аҳволи ҳам оғир. Иккинчи кварталда ЯИМ мисли кўрилмаган 33% га тушиб кетди. Иқтисодчилар бундай хавфли пасайиш Буюк депрессия вақтидан буён бўлмаган эди, дейишмоқда.

Янги ҳукумат келганидан сўнг, доллар босиб чиқарувчи машинкани ишга солмасдан илож йўқ  - ахир кичик ва ўрта бизнесга ёрдам учун 2,5 триллион доллар ажратиш керак. Бу эса ўз навбатида долларнинг еврога нисбатан 10% пасайишига олиб келади. Бундай вазиятда Байден маъмурияти “Шимолий оқим-2”  билан шуғулланишга вақт топиши амримаҳол.

Кўмишга ҳали эрта

Объектив ва иқтисодий факторларни ҳам ҳеч ким бекор қилгани йўқ: Россия газига талаб ҳали ҳам жуда юқори, кузда Европа газ бозорида нархлар ўсиши буни яна бир бор тасдиқлади.

“Россияда газ қазиб олиш август ойидан буёш ошиб келмоқда. Октябрда деярли 63 миллиар метр куб ёнилғи қазиб олинди. Бу сентябрдагидан 13%га кўп. Демак хорижда талаб ошмоқда", — дейди "Альпари" таҳлилий маркази раҳбари ўринбосари Наталья Мильчакова.

“Газпром” учун Байденнинг “яшил” энергетика сиёсати ҳам зарарли бўлиши мумкин. Демократлар 2035 йилгача экологик тоза энергетикага ўтиш учун 2 триллион доллар  сарфлашни режалаштиришмоқда. 2050 йилда эса улар СО2 чиқинди газлари миқдорини нольга етказмоқчи. Лекин яшил энергетика “Шимолий оқим-2” учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Ахир ушбу қувур орқали нафақат газ, балким водород ҳам етказиб бериш мумкин. Келажакда Европада водород ёнилғисига талаб жуда катта бўлиши мумкин.

Энг асосийси эса – АҚШ янги маъмуриятига Европа билан жанжаллашиш – умуман керак эмас. Инагурациядан сўнг Байден Европа билан бузилган муносабатларни тиклаши керак бўлади. Биринчи навбатда Германия билан- ахир усиз НАТОни мустаҳкамлашнинг имкони йўқ”, - дейди Мильчакова.

Бугунги кунда АҚШда ҳам янги президент “Шимолий оқим-2”га қарши барча санкциларни оширишига гумон қиладиганлар бор. Виргиния штати собиқ сенатори Ричард Блэк айтишига кўра, Байден бу борада ими-жимида Москва билан келишиб олиши ҳам мумкин. Яъни Вашингтон учун бирор фойда эвазига санкциялардан воз кечиши ҳам мумкин.

45