Открытие границы между Киргизией и Казахстаном

Қирғизистон 33та давлатга чегарасини очди, Ўзбекистон ҳам рўйхатда

466
(Янгиланган 16:02 19.11.2020)
"Манас" аэропорти маълумотига кўра, мамлакатга кириш рухсатномаси коронавирусга чалиниш ҳолатлари пасайган мамлакатлар фуқароларига берилган

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Қирғизистон 33та давлат фуқароларига мамлакатга киришга рухсат берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон "Манас" халқаро аэропортига таянган ҳолда.

Компания маълумотларига кўра, ушбу давлатларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари пасайган ва эпидемиологик ҳолат стабиллашган. Рўйхатда Европа мамлакатлари ҳам бор.

Рўйхат:

Россия;
Грузия
Озарбайжон
Арманистон
Беларус
Қозоғистон
Туркманистон
Бельгия
Австрия
Буюк Британия
Германия
Ирландия
Исландия
Италия
Латвия
Литва
Лихтенштейн
Люксембург
Португалия
Туркия
Швейцария
Швеция
Қатар
БАА
Хитой
Малайзия
Жанубий Корея
Покистон
Словения
Қувайт
Япония
Ўзбекистон
Венгрия
Хопкинс тадқиқот институти маълумотларига кўра, COVID-19га чалиниш ҳолатлари энг кўп қайд этилган давлатлар ўнталигига АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Франция, Россия, Испания, Буюк Британия, Аргентина Италия, Колумбия киради.

АҚШда инфекцияланганлар сони 11 миллиондан кўп бўлса, Колумбияда — 1,2 миллионга етган.


Еще: https://ru.sputnik.kg/society/20201119/1050486923/kyrgyzstan-vyezd-inostrantsy-grazhdane.html

466

Қўқонда банк ходими мижознинг миллиардларини олиб, Ўзбекистондан қочиб кетди

690
Фирибгар катта миқдордаги маблағни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, бир қисмига ер участкаси сотиб олган, бир қисмини таниш аёлига берган.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Қўқонда банк ходими ишонувчан мижознинг миллиардлаб сўмини қўлга киритди ва сўнгра загранпаспорт олиб, Ўзбекистонни тарк этди. Ҳозирда фирибгар қидирувда, деб хабар бермоқда  Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Тергов ҳаракатлари жараёнида маълум бўладики, воқеа 2020 йилнинг июль-декабр ойлари оралиғида содир бўлган.

"Агра банк Қўқон шаҳри филиали"  ходими - 31 яшар Ҳусанжон Т. банк мижози бўлган таниши - 38 ёшли, хусусий корхона раҳбари бўлган Камолиддин И.ни банк тизими пул ўтказмалари орқали пулларни айлантириб, кўп фойда олиши мумкинлигига қизиқтиради.

Камолиддин банк ходими Ҳусанжонга 20 минг АҚШ доллари миқдорида қарз берганида, фирибгар содда мижозга бир ойлик фойданинг ярми деб бошланишига 2 миллион 250 минг сўм пул олиб келиб, кейинчалик олган пуллари фойдаси деб жами 240 миллион сўм беради.

Мижоз қизиқиб янада кўпроқ пул бергач, орадан маълум бир вақт ўтиб, банк ходими - Ҳусанжон хорижга чиқиш паспортини олиб Қирғизистон Республикасига чиқиб кетади. Камолиддин Ҳусанжонга жами 71 200 АҚШ доллари ва 1 009 258 000 сўм пул маблағларини топширган.

Камолиддин бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, бир қисмига ер участкаси сотиб олиб, бир қисмини таниш аёлига берганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ҳусанжон Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Ҳусанжон Т.,ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

 

690
Торжественная встреча нового Boeing 787 Dreamliner в Ташкенте

Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун ўз чегараларини очди

1600
Бешинчи мартдан эътиборан Ўзбекистон фуқароларига яна бир давлатга кириб боришга рухсат берилди. Авиа-чегарани коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ПЦР-тест билангина кесиб ўтиш мумкин

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Грузия Ўзбекистон фуқароларига ПЦР-тест мавжуд бўлган тақдирда чегарани кесиб ўтишга рухсат берди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида хабар берилган.

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон фуқаролари қўлларида салбий жавобли тест билан келган бўлишлари ва ПЦР-тест Грузияга учишдан 72 соат олдин амалга оширилган бўлиши шарт.

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили коронавирус инфекцияси аниқланмаган тақдирда республикага кириб келишларига рухсат берилган мамлакатлар фуқаролари рўйхатини кенгайтириш тўғрисида қарорни имзолади.

Ушбу рўйхатдан Марказий Осиёнинг тўртта давлати ўрин олди.

"Грузияга ҳаво чегараси орқали Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари киришлари мумкин", - дейилади хабарда.

Илгарироқ, 1 мартдан Грузияга Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус ва Россия фуқароларига киришга рухсат берилган эди.

1600

Ўзбекистон ҳаётида аёллар ҳиссаси

0
Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида аёллар ҳиссаси йил сайин ортиб бормоқда. Бошқарув тизимида аёллар ишлаётган корхоналар улуши 26%дан ошган. 
© Sputnik

Бугунги кунда Ўзбекистонда 17 миллиондан ортиқ аёллар яшайди. Сўнгги йилларда аёллар ўртача умр давомийлиги ўсиб, ўртача 77,4 ёшни ташкил қилди. 

Айтиш жоизки, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари, маошлар нисбатан паст бўлишига қарамасдан, аёлларнинг фидокорона меҳнати туфайли муваффақиятли кун кечирмоқда. Ушбу соҳаларда банд бўлган фуқароларнинг 75%дан ортиғи аёллардир. Хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаси ходимларининг ҳам ярмидан кўпи аёллардир.  

Ўзбекистонда сўнгги йилларда яққол кўзга ташланаётган тенденциялардан бири бу - бошқарув соҳаларида аёллар сони ошиб бораётганидир. Статистик маълумотларга кўра, аёллар таъсисчи бўлган хусусий фирмалар улуши 24 %дан ва бошқарув тизимида ишлаётган корхоналар улуши 26%дан ошган. Шунингдек Олий Мажлис палаталарида ҳам аёллар улуши 24 (Сенат) ва 33(Қонунчилик палатаси) фоизни ташкил қилмоқда. 

Батафсил инфографикамизда танишинг.

0