ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади.
Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни "Халқаро бирдамлик, умумий жавобгарлик" остида ўтмоқда.
Республика ОИСТга қарши кураш маркази директори Қаҳрамон Юлдашевнинг ССВ матбуот-хизматига маълумот беришича, Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 581 нафарни ташкил этмоқда.
"ОИВ инфекцияси ҳозирги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. ОИВ эпидемияси бошлангандан буён 75 миллиондан ортиқ киши у билан билан касалланган. Бу эса ўз навбатида инсон саломатлигига, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда хавфсизлигига раҳна солаётир. Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими охирги йилларда ўз фаолиятининг барча йўналишларида қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Юртимизда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “90-90-90” стратегик мақсадларига эришишида катта аҳамият касб этади", - деган Юлдашев.
Мамлакатда 78 та ОИВ диагностика лабораториялари фаолият олиб бормоқда, улардан 15 таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари ва 63 та туманлараро лабораториялардир. Ушбу лабораторияларда ИФА, иммуноблот, ПЦР, иммунологик, клиник, биокимёвий ва бактериологик текширувлар ўтказилади.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан лабораторияларни тест-система ва реагентлар билан таъминлаш учун ҳар йили 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилмоқда.
Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни, юқорида таъкидланганидек, ҳар йили 1 декабрда нишонланади.
Пандемия бизга яна бир бор соғлиқни сақлаш инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий ўсиш каби бошқа муҳим масалалар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди. Шунинг учун, бу йил Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни шиори “Халқаро бирдамлик, умумий жавобгарлик” деб белгиланди.
ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2021-йил 9 ва 23-феврал кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.
Краснодар - Тошкент жўнаб кетиш 21:20 да, етиб келиш соат 02:50 да
Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади. ПЗР маълумотномасига ега бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг қатновларига қўйилмайди.
Шунингдек, авиакомпания 2021-йил 2, 9, 16 ва 23-феврал кунлари Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.
Қозон - Тошкент жўнаб кетиши соат 18:30да, етиб келиш соат 23:30да.
ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. 2020 йилда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 1 миллион 196 минг 370дан зиёд мурожаат (ойига ўртача 99,7 мингта, 1 кунда – 3,2 мингта) келиб тушган, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ушбу мурожаатларнинг 58 фоизи (693,9 минг) ижобий ҳал қилиш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ечимини топган. 373,6 мингдан зиёд мурожаат эгасига тушунтириш берилган, қолган мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида.
Шунингдек, 2020 йилда аҳолидан қуйидаги йўналишларда энг кўп мурожаатлар келиб тушган:
- моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар (2 ёшли, 14 ёшли болалар нафақаси) масаласи – 129 минг 472 та
- иш билан таъминлаш - 55 минг 203 та
- уй-жой таъминоти - 47 минг 307 та
- алимент ундириш - 44 минг 780
- карантин даврида моддий ёрдам, озиқ-овқат ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш - 44 минг 293
- электр энергияси таъминотидаги узилишлар - 37 минг 874
- иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш ва ундириш - 24 минг 80
- ер майдони ажратмаслик ёки олиб қўйиш - 20 минг 491
- маиший газ баллони билан таъминлаш - 18 минг 588
- аҳоли уй-жойларини таъмирлаш - 15 минг 722.
2020 йилда фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларидан норозиликка оид мурожаатлар 20 фоизга, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаатлар 9 фоизга, уй-жой билан таъминлаш 3 фоизга, ер майдони ажратмаслик ёки олиб қўйишга доир масалалар билан мурожаат қилиш 2 фоизга камайган.
Битта оммавий қабулда ўртача 300 га яқин масала кўриб чиқилгани, ўртача 201 масала ҳал қилинган.
2020 йилда ҳудудларда қатъий карантин қоидалари асосида мунтазам оммавий қабуллар ташкил қилингани пандемия давридаги муаммоларни биринчи бўғинда аниқлаш ва уларга ечим топишда ниҳоятда муҳим платформа бўлди.
Президент Халқ қабулхоналари томонидан киритилган ахборот ва эшитилган ҳисоботлар натижасида мурожаатлар билан талаблар даражасида ишламаган 752 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилди.
2020 йилда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ижроси бўйича Халқ депутатлари кенгашлари мажлисларига Халқ қабулхоналари томонидан 743 та ахборот киритилган. Унга кўра 1 минг 759 нафар сектор ёки давлат идоралари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилган.
Киритилган ахборотлар ва эшитилган ҳисоботлар натижаси бўйича 752 нафар масъул ходим аҳоли мурожаатлари билан талаблар даражасида ишламаганлиги учун жавобгарликка тортилган. Уларнинг 26 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 20 нафарига жарима қўлланилган, 89 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 617 нафар масъул ходимлар эса расман огоҳлантирилган.
Президент халқ қабулхоналари тақдимномаларга асосан 3 минг 108 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилган.
2020 йилда Халқ қабулхоналари томонидан секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолияти тизимли ўрганилиб, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган 3 минг 353 та тақдимнома киритилган. Тақдимномаларга асосан 3 минг 108 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилган, шундан 201 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 286 нафарига жарима қўлланилган, 1 минг 467 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 1 минг 154 нафар масъул ходим эса расман огоҳлантирилган.
Шу ҳафтада, аниқроғи, 20 январ куни Вашингтонда АҚШнинг 46-президентининг лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир, журналистлар томонидан суратга олинган кулгили суратлар билан ҳам ёдда қолди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эса дарҳол бу суратлардан мемларни тайёрладилар.
Сенатор Берни Сандерснинг Жо Байден инаугурациясидаги сурати кўпчиликка завқ бағишлади ва ҳозирда Сандерс сурати туширилган бокал ва футболкалар савдога чиқарилган. Хусусан, қизлардан бири Сандерс қўлқопларини қайта ишланган чиқиндидан ишлаб чиқармоқда.
Қасамёд қилаётган Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байден суратлари ҳам машҳур мемлар қаторидан ўрин олди.
Хонанда Женнифер Лопес ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис инаугурация вақтида.
АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байден рафиқаси Жилл Байден билан.
Ходимлар инаугурация вақтида ерга тушиб кетган шляпаларни йиғиб чиқишмоқда.
Биринчи хоним Жилл Байдендан массаж.
Леди Гага АҚШ президентининг 59-инаугурацияси вақтида.
АҚШ президенти Жо Байден президентнинг 59-инаугурацияси вақтида Вашингтонда.
АҚШ президенти Жо Байден, биринчи хоним Жилл Байден, вице-президент Камала Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Дуг Эмхофф Вашингтонда бўлиб ўтган инаугурация маросимидан сўнг.
АҚШ вице-президенти Камала Харрис ўзининг набира-жияни Амара Ажагу билан АҚШ президенти Жо Байденнинг Вашингтондаги инаугурацияси вақтида.