Зима в Ташкенте

Ўзбекистонда яна қор ёғади: 9 декабрга об-ҳаво маълумоти

759
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, республика тоғ олди ва тоғ ҳудудларининг баъзи жойларида қор ёғади, туман тушиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 8 дек - Sputnik. Эртага, 9 декабрь куни Ўзбекистон регионларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин.

8 декабрь соат 20 дан – 9 декабрь соат 20 гача

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° совуқ, кундузи 0-2° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, республика тоғ олди ва тоғ ҳудудларининг баъзи жойларида қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 1-6° совуқ бўлади.

759

Лўли болаларини ҳуқуқий ҳимоялаш масаласи Парламент комиссиясида кўриб чиқилди

290
2018 йилда 1 200 дан, 2019 йилда 1 400 дан ва 2020 йилда 1 800 дан ортиқ лўли болаларига ижтимоий ёрдам берилган.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича парламент комиссиясида "Ирқий камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида"ги халқаро конвенцияни бажариш бўйича миллий ҳаракатлар режаси юзасидан Бош прокуратуранинг ахбороти эшитилди.

Мазкур миллий ҳаракатлар режасининг 12 та тадбирида Бош прокуратура ижрочилар қаторида назарда тутилган бўлиб, унга кўра этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омиллар мунтазам таҳлил қилинмоқда.

Жумладан, "Таълим тўғрисида"ги Қонун билан жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланиши белгиланган.

Республикада 2020 йил якуни бўйича 28 мингдан ортиқ лўли болалари қайд этилган бўлиб, уларнинг 15 минг нафари уй, 428 нафари мактабгача таълим тарбиясида, 12 минг нафари мактабларда, 98 нафари коллеж ва лицейларда таълим олаётганлар ҳисобига тўғри келади. 2018 йилда 1 200 дан, 2019 йилда 1 400 дан ва 2020 йилда 1 800 дан ортиқ лўли болаларига ижтимоий ёрдам берилган.

Қайд этилган этник гуруҳлар ва апатридлар учун ирқий камситишлар соҳасида ҳуқуқий ҳимоя масалалари бўйича Бош прокуратура Академияси томонидан Ички ишлар вазирлиги Академияси билан ҳамкорликда семинар-тренинглар ишлаб чиқилган.

Парламент комиссиясида БМТ Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини бажариш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси доирасида Бош прокуратура томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳам белгиланиб олинди.

290
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways

"Uzbekistan Airways" Краснодар ва Қозондан чартер рейсларни амалга оширади

194
Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2021-йил 9 ва 23-феврал кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Краснодар - Тошкент жўнаб кетиш 21:20 да, етиб келиш соат 02:50 да

Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади. ПЗР маълумотномасига ега бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг қатновларига қўйилмайди.

Шунингдек, авиакомпания 2021-йил 2, 9, 16 ва 23-феврал кунлари Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Қозон - Тошкент жўнаб кетиши соат 18:30да, етиб келиш соат 23:30да.

194
Фуры на границе

Автофура ҳайдовчиларидан товламачилик йўли билан пул ундирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

26
(Янгиланган 12:02 27.01.2021)
Жиноий гуруҳ “Яллама” чегара-божхона постида фаолият юритган. Тинтув вақтида 410 минг доллар, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, компьютер техникалари олинган.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. “Яллама” чегара-божхона постида товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилмоқда.

Агентлик, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказган. Унда Хитой давлатидан Қозоғистон орқали мамлакатга импорт товарларини ташиш билан шуғулланувчи автофура ҳайдовчиларидан товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳи фош этилган. Жиноятчилар пост орқали ўтишлари жараёнида божхона расмийлаштирувини тезлаштиришни баҳона қилиб пул олиб келган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноий гуруҳ сохта ҳужжатлар ёрдамида товар-моддий бойликлар импорти билан ҳам шуғулланганлиги аниқланди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 6 та манзилда тинтув ўтказилган. Натижада улардан 410 минг доллар, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, компьютер техникалари ҳамда божхонага оид шубҳали ҳужжатлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Уларнинг икки нафар етакчисига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида гуруҳ фаолиятига алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

26