Календарь

Ўзбекистонда 1 январдан нималар ўзгаради?

875
Январдан бошлаб кам таъминланган оила аъзоларига вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 1 январдан нималар ўзгарди. Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий-ахборот канали шу ҳақда маълумот берди.

Январ ойининг биринчи санасидан қуйидаги ўзгаришлар рўй беради:

  • ОТМга кириш тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади;
  • Олис ҳудудларга ишлашга келган мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик компенсация берилади;
  • Мактабларда Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади;
  • Тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади;
  • Ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади;
  • Тиббиёт ходимлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
  • Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат экспертизасини амалга ошириш механизми жорий этилади;
  • Ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун “Саломатлик йўлаклари”ни қуриш ишлари бошланади;
  • Давлат иштирокидаги 9 та корхонада тажриба тариқасида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади;
  • Шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби жорий этилади;
  • Фавқулодда вазиятлар оқибатида йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда давлат божи ва йиғимлар ундирилмайди;
  • Электр энергияси тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни таъминлаш ишлари тизимли йўлга қўйилади;
  • Суд мажлислари иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб борилади;
  • Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади;
  • Ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади;
  • Кам таъминланган оила аъзоларига вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади;
  • Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади;
  • Фуқаро ўзига қулай туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки ДХМга мурожаат қилиб вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда туриши мумкин бўлади.
875
Головное сооружение Фархадской гидроэлектростанции (ГЭС).

Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида йирик форум ўтказилади

89
Мазкур йирик конгресс учун 150 дан ортиқ компаниялар ҳамда 20 дан ортиқ давлатлар вакилларининг иштироки кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 17-18 феврал кунлари Гидроэнергетика соҳасидаги йирик форум ва кўргазма бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Мазкур йирик конгресс учун 150 дан ортиқ компаниялар ҳамда 20 дан ортиқ давлатлар вакилларининг иштироки кўзда тутилган.

Мазкур йирик гидроэнергетика форуми ва кўргазмаси Европа, Лотин Амерекаси, Буюк Британия, Эрон, Грузия ва МДҲ давлатлари ҳамкорлигида энергетика соҳасини ривожлантириш ҳамда халқаро йирик тадбирлар, форум ва кўргазмаларни ўтказишда етакчи ҳисобланган халқаро "Vostock Capital" ташкилоти томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади.

Ўтган йилларда мазкур йирик конгресс Қирғизистон, Грузия ҳамда Россия Федерацияларида ташкил этилган. Жорий йил ўтказилиши режалаштирилаётган йирик тадбир "Vostock Capital" ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Форумдан ўрин олган асосий маърузалар мамакатимизда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жорий ва кутилаётган истиқболларга бағишланиши кутилмоқда.

Конгресс доирасида асосий 30 та маъруза ўрин олган бўлиб, соҳа мутахассислари иштирокида бир қатор давра суҳбатлари, семинарлар, брифинглар ташкил этилади.

89

ЕОИИ ичида транспорт қатнови қачон тўлақонли тикланади - Малкина изоҳи

598
Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси ёрдамчиси Ия Малкина ЕОИИ мамлакатлари ўртасида қатновлар қайта тикланиши учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапирди

Транспорт қатновини қайта тиклаш бўйича қарорлар миллий даражада қабул қилинади, дея таъкидлади Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси ўринбосари Ия Малкина. ЕИК ўзи томонидан қатновлар тикланиши бўйича критерийларни таклиф этмоқда, деди у.

Хусусан, Малкина сўзларига кўра, ЕИК хайъати сешанба куни фуқароларни ташувчи темир йўл қатновида COVID-19 тарқалишига йўл қўймаслик бўйича методологик тавсияларни тақдим этган.

"Ҳужжатда поездлар ва вокзаллар, шу жумладан ташкилий ва профилактик тадбирлар давомида ишларни ташкил этиш бўйича таклифлар ўрин олган. Бу қатновларни қайта тиклаш учун шароитлар яратишга йўналтирилган биринчи қадамдир", - деди Малкина брифингда.

Бундан ташқари, COVID-19 қарши вакцинациядан ўтган йўловчилар учун ЕОИИ мамлакатлари орасида ҳаракатланиш масаласини қайта ишлаш бўйича қарор қабул қилинган, деб ҳикоя қилди Ия Малкина.

Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчилари бўлган давлатлар - бу Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистондир. Ўзбекистон, Молдова ва Куба - кузатувчи мақомига эга.

598
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

54
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

54