Торжественная встреча нового Boeing 787 Dreamliner в Ташкенте

Ўзбекистон чет давлатлардан парвозларга тақиқларни 1 мартгача узайтирди

468
(Янгиланган 09:24 30.01.2021)
2021 йилнинг 1 февралига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Ўзбекистон Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар(кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали мамлакатга кириш)га тақиқларни 1 март санасига қадар узайтирди.

"Ҳозирда юзага келган ҳолатларни таҳлили ҳамда юқорида қайд этилган мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг 1 февралига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди", - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз: Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги;

сўнгги 14 кун давомида ушбу давлатларда бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом этирилади.

468

Францияда ўқитувчини ўлдирган қотилни шериги Тожикистон фуқароси бўлиб чиқди

153
Франциялик терговчилар Париж яқинида мактаб ўқитувчисини бошидан жудо қилган радикал исломчи мулоқотда бўлган сурияликнинг шахсини аниқладилар

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Махсус хизматлар Францияда ўқитувчини бошидан жудо қилган террорчининг шеригини аниқладилар, у Тожикистон фуқароси бўлиб чиқди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон нашри Le Parisien газетасига таянган ҳолда.

Қотилнинг шериги Фарук Шами - Суриядаги "Хайат Таҳрир аш-Шом" (РФда таъқиқланган "Жабхат ан-Нусра"нинг яна бир номи) террористик уюшмасининг фаол иштирокчиси эканлиги маълум бўлди.

Қотил, радикал исломчи, 18 яшар Абдуллоҳ Анзоров 2020 йилнинг октябрида Конфлан-Сент-Онорин комуннасида ўқитувчини бошидан жудо қилишдан олдин айнан у билан мулоқотда бўлган.

Полициячилар Анзоровни йўқ қилишларидан олдин у Instagram да охирги хабарни Dnevnik_71 ники остидаги фойдаланувчига ёзган. Маълум бўлишича, бу ник остидаги фойдаланувчи тожикистонлик Фарук Шами бўлиб чиқади.

Эркак ўз аккаунтида ўзини Суриядаги ноқонуний қуролланган уюшмалар фаолиятини ёритадиган мустақил журналист сифатида кўрсатган.

Аммо, француз нашрининг ёзишича, аслида Фарук Суриядаги номи юқорида тилга олинган террористик гуруҳнинг фаол иштирокчиларидан бири бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 16 октябрида кечқурун Франциянинг Конфлан-Сент-Онорин комуннасида маҳаллий мактаб ёнида тарих ва география фани ўқитувчиси Самюэль Патига ҳужум уюштирилган эди.

Жиноят қурбоннинг бўйнидан сўйган, сўнгра жиноят содир бўлган жойга етиб келган полициячиларга таҳдид қила бошлаган ва оқибатда отиб ўлдирилган.

Франция президенти Эмманюэль Макрон содир бўлган ҳодисани теракт, деб номлади.

153
Усыпальница И.Каримова, Самарканд

Самарқандда аҳоли пунктларининг бош режаси ишлаб чиқилмоқда

76
Бундан ташқари, вилоят бўйича бош режанинг амал қилиш муддати яқинлашган 3 та шаҳар, бош режа лойиҳаси билан таъминланмаган 40 та шаҳар посёлкаларининг бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Самарқанд вилоятида ўтган 2020 йилда 8 та шаҳар ва шаҳарчанинг бош режаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вилоят бош архитектори Ҳаёт Мирзаевга таянган ҳолда "Зарафшон" нашри хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги "2020-2022 йилларда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилиган.

Қарор асосида Қўшработ, Пайшанба шаҳарлари, Ургут туманининг Муродқишлоқ, Оқмачит, Ғиштмачит ва Чоштепа, Нуробод туманининг Сазағон, Улус маҳаллаларининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Дастурга мувофиқ, 2021 йилда вилоят бўйича 12 та аҳоли пунктининг бош режаси ишлаб чиқилади. Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори асосида Тойлоқ ва Митан шаҳарчалари ҳамда 10 та (Тойлоқ туманида Боғизоғон, Олмазор, Қўшчинор ва Таллиота, Нарпай туманида Гулистон, Дедон, Чархин ва Хўжақўрғон, Жомбой туманида Ғазира ва Сўхмон маҳаллалари) бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқиш ишлари бошланган.

Бундан ташқари, вилоят бўйича бош режанинг амал қилиш муддати яқинлашган 3 та шаҳар, бош режа лойиҳаси билан таъминланмаган 40 та шаҳар посёлкаларининг бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. 51 та маҳалла аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини 2023-2027 йилларда ишлаб чиқиш бўйича дастлабки таклифлари шакллантирилиб, Қурилиш вазирлигига тақдим этилган.

Туман ва шаҳарлар марказларини ободонлаштириш бўйича 47 та марказий кўчалар танлаб олиниб, дастлабки манзилли рўйхати шакллантирилган. Мазкур кўчаларни ободонлаштириш ва "Саломатлик йўлаклари" ташкил этиш мақсадида 71,2 километр пиёдалар ва велосипед йўлаклари, 52,1 километр кўчани таъмирлаш (йўл элементлари), 560 дона тунги ёритиш қурилмалари, 76 километр суғориш тизими ҳамда 292 та чиқинди ташлаш қутилари ўрнатиш бўйича дастлабки таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Бунда йўлаклар атрофида ҳар хил турдаги соғломлаштириш майдонлари "Workout", "Стритбол", шунингдек, бадминтон ва мини-футбол спорт майдончалари жойлаштириш назарда тутилган.

76
Вы все тяжело больны: Захарова ответила США на желание усилить санкционное давление на Россию

Бу можаро эмас, декорациялар қулаши Захарова Гарри ва Меган интервьюси ҳақида

103
Британия ОАВлари, ҳақиқий "демократик" тамойилларга кўра, истеблишмент чизган чизиғидан бир қадам ҳам чиқмайди. Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл воқеаси бунга яққол мисол.

ТОШКЕНТ, 9 мар – Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова шаҳзода Гарри ва Меган маркл интервьюси ҳақида ўз хулосалари билан бўлишди. 

 

Биласизми, Британия манархиясида демократия тушунчани нимани англатиши борасида кўп нарса ўз жойига тушди. Шахзода Гарри ва Меган Марклнинг Опра Унфри билан интервьюсидан қуйидагиларни хулоса қилиш керак:

Биринчидан, сиз Британия элитаси вакили бўлсангиз ҳам, бошқарувчи раҳбарият хуш келмаган ўзини хавфсиз ҳис қилмайди.

Иккинчидан, пресса Британия истеблишменти қўлида. Истеблишмент ОАВ ёрдамида жамоатчилик орасида ўзига керакли бўлган тасаввурни тарқатади. Бу ҳатто ҳақиқатга мос келмаса ё ҳатто унга зид бўлса ҳам. Яъни Британия ОАВлари ҳар қандай мавзуни бутунлай аксинча ёритиши мумкин. Литвиненко, Березовский, Скрипалар ва Оқ каскалар “ишлари” бунга мисол бўлиши мумкин.

Учинчидан, ирқчилик тугатилмаган, унинг қурбонлари ҳалигача таъқиб қилинмоқда.

Бу можаро эмас. Бу декорациялар қулаши, - деди Захарова.

103