Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом

Мирзиёев бунёдкорлик ишлари билан танишиш учун Фарғонага жўнаб кетди

159
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш ҳам режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бунёдкорлик ишлари билан танишиш учун Фарғонага жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Давлат раҳбари бундан олдин Фарғона вилоятига ўтган йили июнда келган эди.

159
Российская вакцина Sputnik V в аэропорту

"Спутник V" дунёдаги машҳур вакциналар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади

40
"Спутник V" коронавирусга қарши оммабоп вакциналар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади: жаҳон пойгасида қайси мамлакат Россияни ортда қолдирди?

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси дунё бўйича ушбу инфекцияга қарши қўлланилишда машҳур бўлган иккинчи препарат номини олди. Бу ҳақда вакцина ишлаб чиқарувчилари ўзларининг Twitter’ида маълум қилдилар.

"Спутник V" - коронавирусга қарши қўлланилишда машҳур бўлган иккинчи вакцина. Регуляторлар овози шуни кўрсатмоқда. Ишончингиз учун раҳмат!" - дея қайд этишган мутахассислар.

Тақдим этилган рейтинг саккизта позицияни ўз ичига олган. Битта колонкада препарат номи кўрсатилган, иккинчисида - вакцинани қўллаш учун тасдиқлаган мамлакатлар сони.

Шу тариқа, "Спутник V" американинг Pfizer вакцинасини ортда қолдирган ҳолда рейтингда иккинчи қаторни эгаллаган.

Россияда ишлаб чиқарилган препаратни 45та мамлакат фойдаланиш учун маъқуллаган бўлса, АҚШ маҳсулотини - 43та мамлакат маъқуллаган.

Рейтингда етакчи позицияни инглиз-швед препарати AstraZeneca эгаллаган. Препарат 49та мамлакатда қўлланилиш учун рухсат олган.

Қаторда бешинчи ўрин американинг Moderna препарати, сўнгра хитойнинг Sinopharm, Sinovac ва CanSino препаратлари эгаллаган. Рейтингдаги охирги қатор Johnson&Johnson компанияси томонидан бозорга яқинда чиқарилган вакцина эгаллаган, бу препаратни тўртта давлат маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, Оксфорд универститети маълумотларига кўра, AstraZeneca препарати самарадорлиги 70%ни ташкил қилади.

Гамалея маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси коронавирусга қарши рўйхатга олинган дунёдаги биринчи препарат бўлди. Вакцина ўзининг самарадорлиги ва хавфсизлигини кўплаб маротаба исботлаган, препарат салбий оқибатларни келтириб чиқармайди ва шу боис Россия вакцинасига бўлган ишонч кун сайин ортиб бормоқда.

40
Теглар:
коронавируснинг “британча” штамми аломатлари, Британияда коронавируснинг янги штамми, коронавирус пандемияси, Спутник, Спутник V, Спутник Лайт, вакцина
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Қўқонда банк ходими мижознинг миллиардларини олиб, Ўзбекистондан қочиб кетди

893
Фирибгар катта миқдордаги маблағни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, бир қисмига ер участкаси сотиб олган, бир қисмини таниш аёлига берган.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Қўқонда банк ходими ишонувчан мижознинг миллиардлаб сўмини қўлга киритди ва сўнгра загранпаспорт олиб, Ўзбекистонни тарк этди. Ҳозирда фирибгар қидирувда, деб хабар бермоқда  Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Тергов ҳаракатлари жараёнида маълум бўладики, воқеа 2020 йилнинг июль-декабр ойлари оралиғида содир бўлган.

"Агра банк Қўқон шаҳри филиали"  ходими - 31 яшар Ҳусанжон Т. банк мижози бўлган таниши - 38 ёшли, хусусий корхона раҳбари бўлган Камолиддин И.ни банк тизими пул ўтказмалари орқали пулларни айлантириб, кўп фойда олиши мумкинлигига қизиқтиради.

Камолиддин банк ходими Ҳусанжонга 20 минг АҚШ доллари миқдорида қарз берганида, фирибгар содда мижозга бир ойлик фойданинг ярми деб бошланишига 2 миллион 250 минг сўм пул олиб келиб, кейинчалик олган пуллари фойдаси деб жами 240 миллион сўм беради.

Мижоз қизиқиб янада кўпроқ пул бергач, орадан маълум бир вақт ўтиб, банк ходими - Ҳусанжон хорижга чиқиш паспортини олиб Қирғизистон Республикасига чиқиб кетади. Камолиддин Ҳусанжонга жами 71 200 АҚШ доллари ва 1 009 258 000 сўм пул маблағларини топширган.

Камолиддин бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, бир қисмига ер участкаси сотиб олиб, бир қисмини таниш аёлига берганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ҳусанжон Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Ҳусанжон Т.,ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

 

893