Палата в госпитале для пациентов с COVID-19

Ўзбекистонда сунъий онгдан фойдаланган ҳолда инсультни эрта ташҳислаш лойиҳаси бошланди

140
Олмаота шифохонасида "Церебра"ни бор-йўғи 3 ҳафта аввал қўллай бошлаган ва у фалаж ҳолда келтирилган ёши улуғ бемор аёл ҳаёти сифатини сақлашга ёрдам берди.

ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва Қозоғистоннинг "Cerebra.ai Ltd."сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда инсультни эртароқ ташҳислаш бўйича новаторлик ишлаб чиқишни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Биринчи босқичда Олмаота шаҳридаги 7-сонли клиник шифохонада ушбу янгилик жорий этилган "Церебра" платформасидан фойдаланиш натижалари билан таништириш мақсадида ташкил этилган онлайн тур бўлиб ўтди. Миллий палата таклифи билан онлайн турда унинг маслаҳат кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош радиологи, тиббиёт фанлари доктори Дамир Зарединов иштирок этди.

"Cerebra.ai Ltd." (Қозоғистон) компаниясининг ишланмаси сунъий интеллектни жорий этиш йўли билан инсультнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлган биринчи соатларда ишемик ва геморрагик инсультни ташҳислаш имконини беради. Шу билан кўпинча бирга беморнинг ҳаёт сифатини сақлаб қолиш имконини беради.

Онлайн тур давомида иштирокчилар унинг қандай ишлашини кўрдилар, ҳамда амалиётчи шифокорлар фикрини тингладилар. Сунъий интеллект 5-7 дақиқада инсульт шубҳаси билан келган бемор компьютер томографияси (КТ) суратларига ишлов беради. Нейрон тармоқларни жорий этиш КТ суратида инсон кўриб бўлмайдиган ҳолатларни — бош мия қисмининг  шикастланишини инсультнинг биринчи соатида кўриш имконини беради. Бунда шикастланиш соҳаси ва унинг миқёсини аниқ кўрсатиш имони мавжуд бўлади. Бу эса нейрожарроҳларга операция зарурлиги, ҳамда уни "терапевтик дераза" даврида — инсульт содир бўлган дастлабки 4-4,5 соатларда бажариш ҳақида тез ва аниқ қарор қабул қилиш имконини беради. 

7-сонли шифохона томир нейрожарроҳлиги  бўлинмаси мудири Рауан Кастей таъкидлаганидек, КТ суратларига оддий ишлов беришда ишемик манба бир суткадан кейин кўринади.

Олмаота шифохонасида "Церебра"ни бор-йўғи 3 ҳафта аввал қўллай бошлаган ва у фалаж ҳолда келтирилган ёши улуғ бемор аёл ҳаёти сифатини сақлашга ёрдам берди. Сунъий интеллект туфайли шифокорлар бош миянинг шикастланган қисмини аниқ кўришга муваффақ бўлди, ва механик тромбоэкстракцияни бажариб, тезда операцияга киришди. Бундай тез ва аниқ ёрдам натижасида ҳозир аёл бутунлай ўзига келган, бир қатор ҳаракат функциялари бутунлай тикланган, реабилитация яхши ўзгаришда давом этяпти. 

Бу энг қимматбаҳо вақт қўлдан берилмаган пайт. Нейрожарроҳларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, айнан 4-4,5 «олтин» соат давомида кўрсатилган ёрдам инсультда барча функцияларни қайтариш билан бирга бош мияда қон айланишни тиклаш имконини беради. Шу билан бирга  «Церебра» операция қилиш муҳимлиги ҳақида, айниқса беморнинг ҳолати шифокорларни шундай хулосага келтирганда хато хулоса чиқармасликка ҳам ёрдам беради.

"Церебра"ни амалда қўллаш тажрибасини ўргана туриб, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси мазкур платформани сунъий интеллектга асосан Ўзбекистонда кенг ёйилишига ёрдам беришни режалаштирган.

140
Шприц и ампула на фоне логотипа Спутник V.

Ўзбекистонда Спутник V вакцинаси билан эмлаш ишлари март ойида бошланади - Қурбонов

209
(Янгиланган 13:53 03.03.2021)
Ўзбекистонда пандемия бошлангандан буён коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 80 минг нафардан ошди.

ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Ўзбекистонда Спутник V вакцинаси билан эмлаш ишлари март ойида бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов маълумот берди.

Қурбонов Ўзбекистон фуқароларидан келиб тушган: "Республикада эмлаш жараёнлари қачон бошланади?", деган саволга жавоб берар экан, Ўзбекистон аҳолисининг 20 фоизини эмлаш учун 2021 йил бошида вакциналарга буюртма берилганини ва Ўзбекистон Республикасига март ойининг ўрталарида вакцина билан таъминот етиб келиши ҳақида маълум қилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосарининг айтишича, Россия давлатида ишлаб чиқарилган вакцина бўйича ҳам РФ билан доимий музокаралар олиб борилмоқда ва Спутник V вакцинаси билан Ўзбекистонда эмлаш жараёнларини март ойида бошлаш режалаштирилган.

209
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Площадь Регистан, Самарканд

Ўзбекистонда ШҲТ Саммитига тайёргарлик ишлари бошланди

151
Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Самарқанд шаҳрида инфратузилма объектларини барпо этиш, таъмирлаш, жиҳозлаш  каби вазифаларни амалга ошириш учун доиммий ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлайди

ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Ўзбекистон президентининг "2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  фармойиши қабул қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Ҳужжатда 2022-2023 йилларда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланган қатор анжуманлар, форумлар, фестивалларни ва бошқа юқори даражаги халқаро сиёсий, иқтисодий, маданий, туристик ва спорт тадбирларини сифатли ташкил этиш бўйича тайёргарлик  кўриш ва уларни юксак савияда ўтказиш вазифалари белгиланган.

Хусусан, фармойишга мувофиқ, 2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш бўйича Республика ташкилий комиссияси таркиби ҳамда Саммит тадбирларини ўтказиш бўйича босқичли иш режаси тасдиқланди.

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб Саммитни юқорида савияда ўтказилшга қаратилган комплекс тайёргарлик ва ташкилий тадбирларни  амалга ошириш, Саммит концепцияси ва дастурини ишлаб чиқишни таъминлаш, ушбу фармойиш, ундан келиб чиқадиган Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва «йўл хариталари»да белгиланадиган вазифаларнинг ижросини қатъий мониторинг қилиб бориш ва бошқалар белгиланди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Самарқанд шаҳрида инфратузилма объектларини барпо этиш, таъмирлаш, жиҳозлаш  каби вазифаларни амалга ошириш учун доиммий ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлайди.

Фармойишга кўра, Ташқи ишлар вазирлигига хорижий давлатлардан, хусусан Хитойдан халқаро йирик тадбирларни ташкил этиш бўйича илғор тажрибага эга эксперт ва мутахассисларни жалб  этиш ва Саммит доирасида таклиф қилинадиган таржимонлар рўйхатини тузиш ҳамда тадбирларда синхрон таржима қилиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юклатилди.

Шунингдек, мазкур ҳужжат билан "www.sco-summit2022.uz" веб-сайти фаолияти йўлга қўйилиб, ўтказилган тадбирлар бўйича Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигига оид тегишли маълумотлар билан тўлдириб борилади.

Ҳужжатга кўра, Саммитнинг халқаро ва  маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш мақсадида "Саммит медиа маркази"ни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб  чиқилади.

Фармойишга биноан, вазирлик, идора, ташкилот ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларига юклатилган вазифаларнинг ижроси юзасидан жорий йилда ҳар ойда бир маротаба, 2022 йилда эса ҳар 15 кунда Комиссияга маълумот бериб боради.

151
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Мирзиёев БАА энергетика вазирини қабул қилди кўриб чиқилган масалалар

191
(Янгиланган 20:31 03.03.2021)
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбатда хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, Амирликлар бозори ва учинчи мамлакатларга етказиш бўйича агросаноат тармоғида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Муқобил энергиядан фойдаланиш соҳасида, энергетика ва бошқа муҳим инфратузилма объектларини модернизация қилиш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш бўйича йирик лойиҳаларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттиришга, шунингдек, янги ишбилармонлик ташаббуслари доирасида инвестициялар портфелини кенгайтириш ва молиявий-техник кўмак дастурларини рўёбга чиқаришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, таълим соҳасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи ташкилотлари иштирокида бошқарув соҳасида миллий кадрларни тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

191
Теглар:
БАА, Тошкент, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон