2016-йилда бу дунёни тарк этиб, тарихга айланганлар — Sputnik Ўзбекистон фотолентасида.
2-сентябр куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 78 ёшида инсульт оқибатида вафот этди.
Жорий йилнинг 3 июнь куни Америкадаги Финикс шифохонасида афсонавий боксчи Муҳаммад Али 75 ёшида вафот этди. Ўлим номаълум сабаблар туфайли юзага келган септик шок оқибатида рўй бергани маълум қилинди. Бунга қадар - 30 йил давомида боксчи Паркинсон касаллиги билан курашиб келган эди.
Совет Иттифоқи ва Россиянинг афсонавий журналисти Валентин Зорин 27 апрел куни Москвадаги клиникаларнинг бирида 91 ёшида вафот этди. Россия дунё панорамасини айнан Зорин нигоҳи орқали томоша қилган дейиш мумкин. Зорин, муаллифлиги остида, шунингдек, "Американинг тан олинмаган қироллари", "Миллиардларга эга жаноблар", "Зиддиятларга бой Америка" номли китоблар чиққан. 2014 йилдан бошлаб "Россия сегодня" ахборот агентлигининг сиёсий шарҳловчиси вазифасида ишлаган.
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов 30 май куни оғир хасталикдан сўнг 80 ёшида оламдан ўтди. "Ўзбегим" қасидаси - Эркин Воҳидовнинг энг машҳур ижод намуналаридан биридир, деб айтиш мумкин.
Совет Иттифоқи ва Россиянинг энг машҳур ҳайвон ўргатувчи цирк артистларидан бири "Россия давлат цирки" Бош директори, СССР халқ артисти Мстислав Запашный 22 сентябр куни бўлиб ўтган Россия циркининг 90 йиллигига бағишланган матбуот-анжумани тугаши билан вафот этган. Артист 78 ёшда эди.
Собиқ Иттифоқ ва Россиянинг афсонавий масхарабози Олег Попов 2 ноябр куни 86 ёшида Ростов-Донга уюштирган гастрол сафарида оламдан ўтган. Ҳаётининг сўнгги 30 йилини Германияда яшаган артист Россиянинг бир нечта шаҳарларига гастрол сафари билан боришни режалаштирган эди...
Исроил Республикасининг тўққизинчи президенти, Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Шимон Перес 28-сентябр куни 93 ёшида вафот этди. Перес икки ҳафта олдин бошдан кечирган инсульт хасталигидан сўнг ўзига келмаган.
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов 5 ноябр куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган касалхоналардан бирида оғир хасталик оқибатида вафот этди. Шоирнинг жасади 10 ноябр куни Ўзбекистонга олиб келиниб, Тошкентдаги "Чиғатой" қабристонида дафн этилди.
Ўзбек футболчиси, "Пахтакор" жамоаси собиқ ўйинчиси Равшан Юнусов 24 ноябр куни Тошкент шаҳрида саратон касаллиги асорати туфайли вафот этди.
Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро 26 ноябрь куни 90 ёшида вафот этди. Командантенинг ўлими ҳақида Куба миллий телевидениеси орқали марҳумнинг укаси Рауль Кастро оммага эълон қилди. Фидель Кастронинг ҳоки Куба шаҳридаги Санта Ифигения қабристонида дафн этилди.
Барча суратлар - Sputnik жамланмасида.
Қиз Teamlab Borderless кўргазмасида, Шанхай
Индонезиядаги Синабунг вулқони отилиши
Франция собиқ президенти Николя Саркози Парижда суд залига келди.
Афғон қизлар таэквондо машғулотларида
Мехико шаҳрида аёлларга нисбатан зўравонликка қарши намойиш.
Нью-Йоркдаги Peter Luger стейк-хауседаги Одри Хепбер мум ҳайкали
Таиланд, Бангкок шаҳрида полиция норозилик намойишини тарқатди
Йўлбарс боласи ҳайвонот боғида тўп билан ўйнамоқда, БАА.
Германия, фитнес марказларининг ёпилишининг давом этишига қарши одам норозилик билдирмоқда
Лапландияда, шимол ёғдуси.
Париж, Колетт Comedie Francaise олдида ёшлар танго рақсга тушмоқда.
Вьетнам аҳолиси ижтимоий масофани сақлаш тартиби тугаганини нишонламоқда.
Антарктидадаги Бранта музлигидаги ёриқ
Дизайнер Светлана Анохина либослар тўплами - Crimean Fashion Week
Севишганлар Тож-маҳал меҳмонхонаси олдида. Мумбаи.
Пекин, истироҳат боғи.
Жирафа Кимана қўриқхонасида йўлни кесиб ўтмоқда. Кения.
Мьянма, Янгон шаҳрида ҳарбий тўнтаришга қарши митинг пайтида полиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган намойишчи
Бэнкси янги граффитиси.
Фаластинлик мактаб ўқувчилари автобус кутишмоқда
Париж, Эйфел минораси фонида Ой
Франция, Марсел шаҳридаги Де Каталан пляжида қиз сайр қилмоқда.
Занзибар оролининг қирғоғидаги аёллар
Қуддус, Пурим тантаналари пайтида эркак ҳимоя ниқобида
Афғонистон, Кобул шаҳрида қурол-яроғ кўргазмасида ҳарбий вертолёт
Юнонистонда зилзиладан кейин бузилган уй олдидан эркак телевизор кўтариб кетмоқда.
Танловда тасвирга олинган энг сара суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Женева, "Йилнинг энг яхши автомобили-2021" мукофотини топшириш маросимида Toyota Yaris автомобили.
Fiat 500 Electric автомобил, Турин
Cupra Formentor автомобили.
Citroen e-C4 электромобили, Париж.
Land Rover Defender автомобили чўлда, Намибия.
Škoda Octavia автомобили.
Volkswagen ID.3 электромобили. Автозавод
Женевадаги Palexpo кўргазмасида Toyota Yaris.
Греция Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари "қизил" зоналарни "тўқ қизил" зоналар, деб номлади, бир вақтнинг ўзида Латвия ССВ раҳбари "ташвиш тугмасини босиш" вақти келганини айтди.
Нега европа вакциналари қутқармаяпти? AstraZeneca қандай қилиб испания мактаблари ва ёнғин хавфсизлиги хизматлари фаолиятини ишдан чиқарди? Ва нима учун Россия препаратлари бехато ишламоқда? Шу ва бошқа саволларга жавоблар - бизнинг видеомизда.