Афсоналар жонланган кеча: Термездаги халқаро бахшичилик фестивалидан фоторепортаж

1183
  • аэропорт Узбекистан
Куни кеча Термез шаҳрида халқаро бахшичилик фестивали бўлиб ўтди. Тадбир Сурхондарё санъат саройи давлат муасассаси амфитеатрида ўтказилди. Эндиликда ушбу халқаро фестиваль ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилиши режалаштирилмоқда

Тадбирда 20 та давлатдан 58 нафар ижрочилар; 11 та давлатдан 23 нафар конференция иштирокчилари; 42 та давлатдан 45 нафар меҳмонлар; 18 давлатдан 25 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Халқаро бахшичилик фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Озарбайжон, Болгария, Белгия, Россиянинг Бошқиртистон ҳамда Хакасия ҳудудлари ва бошқа давлатлардан маҳоратли бахшива достон ижрочилари иштирок этишди. Тадбирга 86 та давлатдан хорижий иштирокчилар таклиф этилди.

Фестивалнинг Тошкент ва Термиз шаҳарларида фаолият юритувчи ишчи гуруҳлари (штаби) ташкил қилинди. Бу гуруҳлар таркибига юксак касбий маҳоратга эга бўлган сценаристлар, режиссёрлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорлар жалб этилди. 

Халқаро бахшичилик санъати фестивалига хорижий иштирокчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи дастури лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастурда  кечки пайтларда хорижий ва маҳаллий иштирокчиларнинг концертлари ташкил этилди.

Хорижий иштирокчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи дастури лойиҳаси инглиз  ва рус тилларига таржима қилинди. Хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун Термиз давлат университети  хорижий филология факультети ўқитувчилари  ва талабаларидан 100 нафар (90 нафари инглиз ва 10 нафари немис тилида) таржимонлар тайёрланди.

Фестивалнинг энг ёрқин лаҳзаларини Sputnik фоторепортажида томоша қилинг.

1183
  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Фестивал муносабати билан Термизда янги аэропорт биноси қуриб битказилди

  • аэропорт Узбекистан
    © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивали меҳмонлари Термиз аэропортига етиб келишмоқда

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивали меҳмонларини кутиб олиш

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивали меҳмонларини кутиб олиш

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларининг давлат байроқлари

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Ички ишлар ходими

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивали меҳмонлари

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивали 1700 кишига мўлжалланган амфитеатрда бўлиб ўтади

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивалига Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Озарбайжон, Болгария, ва Бельгиядан ижрочилар ва меҳмонлар келишди.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивалига Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Озарбайжон, Болгария, ва Бельгиядан ижрочилар ва меҳмонлар келишди.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивалига Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Озарбайжон, Болгария, ва Бельгиядан ижрочилар ва меҳмонлар келишди.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимида нутқ сўзлади

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг энг ёрқин лаҳзалари

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Сурхондарёлик гўзал қизлар меҳмонларни чой билан сийлашди

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг энг ёрқин лаҳзалари

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг энг ёрқин лаҳзалари

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Достонлар яхшиликни ўргатади

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг энг ёрқин лаҳзалари

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг энг ёрқин лаҳзалари

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Очилиш маросимида рангба-ранг мушаклар отилди

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова.

    Очилиш маросимида рангба-ранг мушаклар отилди

Бейрутдаги даҳшатли портлашнинг аянчли оқибатлари - фото

544
(Янгиланган 14:27 05.08.2020)
Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг портида куни кеча, 4 августда кучли портлаш содир бўлди. Сўнгги малумотларга кўра, юздан ортиқ киши қурбон бўлди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди. Кўплаб кишилар бедарак йўқолган.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

544
  • © AP Photo / Hussein Malla

    Бейрут порти - портлашдан кейинги ҳолат

  • © Sputnik / Vissam Matta

    Бейрут порти - портлашдан кейинги ҳолат

  • © REUTERS / Mohamed Azakir

    Бейрут кўчалари - портлаш оқибатлари.

  • © REUTERS / Instagram / Michel.Abboud

    Кўплаб машиналарнинг ойналари синган.

  • © REUTERS / Aziz Taher

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © Sputnik / Vissam Matta

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © REUTERS / Mohamed Azakir

    Портдан бир неча километр масофада жойлашган уйларнинг ойналари портлаш кучидан кўтарилган тўлқин оқибатида чилпарчин бўлган.

  • © AP Photo / Hassan Ammar

    Одамларнинг аксарияти турли томонга сачраган ойналар бўлакларидан жароҳат олган.

  • © REUTERS / Issam Abdallah

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © AP Photo / Hussein Malla

    Вайрон бўлган нефтни сақлаш омбори

  • © REUTERS / Aziz Taher

    Сейсмологлар портлаш кучини 4,5 баллик зилзилага қиёслашмоқда. Шаҳарнинг ярим бинолари шикастланган, касалхоналар жароҳатланганларга тўлган.

  • © AP Photo / Hussein Malla

    Вайрон бўлган нефтни сақлаш омбори

Россия Ҳаво-десант қўшинларининг 90 йиллигини нишонламоқда сара суратлар

610
(Янгиланган 11:50 03.08.2020)
Россия ва айрим МДҲ мамлакатларида 2 август десантчилар учун муҳим сана ҳисобланади. Бугун Россияда Ҳаво-десант қўшинлари куни нишонланмоқда.

Россия ва айрим МДҲ мамлакатларида 2 август десантчилар учун муҳим сана ҳисобланади. Бугун Россияда Ҳаво-десант қўшинлари куни нишонланмоқда.

Бу йил Россия қўшинларида десант бўлинмасининг ташкил топганига 90 йил тўлади.

Ушбу байрам Россияда 2006 йилдан бошлаб кенг нишонланиб келади.

Ҳар йили 2 август куни десантчилар оммавий тантаналар уюштиришади. Концерт, хайрия тадбирлари, оммавий сайил ва анъанавий равишда фаввораларда чўмилиш шулар жумласидан.

Sputnik ушбу байрамнинг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этади.

610
  • © Sputnik / Алексей Филиппов

    Ушбу байрам Россияда 2006 йилдан бошлаб кенг нишонланиб келади.

  • © Sputnik / Алексей Майшев

    Россияда 2 август десантчилар учун муҳим сана ҳисобланади

  • © Sputnik / Александр Кряжев

    Ҳар йили 2 август куни десантчилар оммавий тантаналар уюштиришади. Концерт, хайрия тадбирлари, оммавий сайил ва анъанавий равишда фаввораларда чўмилиш шулар жумласидан.

  • © Sputnik / Виталий Аньков

    Приморье ўлкасида Ҳаво-десант қўшинлари кунига бағишланган тадбирдаги чиқишлар

  • © Sputnik / Алексей Майшев

    Оиласи билан суратга тушаётган десантчи. Москва.

  • © Sputnik / Виталий Аньков

    Приморье ўлкасида Ҳаво-десант қўшинлари кунига бағишланган тадбирдаги чиқишлар

  • © Sputnik / Илья Наймушин

    Улуғ Ватан уруши фахрийси, десантчи Георгий Ивкин Красноярскда Ҳаво-десант қўшинлар кунини нишонлаш тадбирида.

  • © Sputnik / Виталий Аньков

    Бугун Россияда Ҳаво-десант қўшинлари куни нишонланмоқда. Қўшинларнинг ташкил топганига 90 йил тўлди.

  • © Sputnik / Виталий Аньков

    Приморье ўлкасида Ҳаво-десант қўшинлари кунига бағишланган тадбирдаги чиқишлар

  • © Sputnik / Илья Наймушин

    ҲДҚ фахрийси Красноярскда байналмилал жангчилар хотирасга гул қўйиш маросимида

  • © Sputnik / Илья Наймушин

    Красноярскда байналмилал жангчилар ёдгорлиги олдида Россия Ҳаво-десант қўшинларининг 90 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

  • © Sputnik / Алексей Майшев

    Москвада Ҳаво-десант қўшинлари кунини нишонлашга чиққан десантчилар

  • © Sputnik / Виталий Аньков

    Владивостокда Россия Ҳаво-десант қўшинларининг 90 йиллигига бағишланган тадбирлар

  • © Sputnik / Виталий Аньков

    Россия Ҳаво-десант қўшинларининг 90 йиллигига бағишланган тантаналари тадбирлар Россиянинг бутун ҳудуди бўйлаб ўтказилди

  • © Sputnik / Виталий Аньков

    Россия Ҳаво-десант қўшинларининг 90 йиллигига бағишланган тадбир иштирокчилари

Бейрутдаги кучли портлашнинг сабаби аниқланди

455
(Янгиланган 20:22 05.08.2020)
Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида ўта хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган бепарволик ҳолатлари.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бейрут портида юз берган портлаш ҳолатини дастлабки ўрганиш натижалари маълум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги дастлабки тергов ишлари билан таниш бўлган манбага асосан хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган ҳаракатсизлик ва бепарволик ҳолатлари.

Таъкидланишича, ушбу муаммо билан шуғулланувчи инспекция 6 ой олдин қонунбузарликларга эътибор қаратган. Қўмита ва судьялар томонидан хавфли моддаларни йўқ қилиш бўйича қарор тайёрлаш борасида “ҳеч нарса қилинмаган”.

Ливан ҳуқумати портлаш содир бўлган порт маъмуриятининг барчасини уй қамоғига олиш ҳақида топшириқ берган.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг портида куни кеча, 4 августда кучли портлаш содир бўлди. Сўнгги малумотларга кўра, 113 киши ҳалок бўлди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида юз берган портлаш 3-5 миллиард доллар миқдорида зарар етказди.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

 

455