Toshkent City боғига саёҳат энг ёрқин суратлар

1020
(Янгиланган 13:25 21.10.2019)
  • Hilton меҳмонхонаси.
  • Тошкент-ситининг тимсоллардан бир - асрлик чинор.
  • Боғдаги қайин дарахти.
  • Анор - бойлик ва бахт рамзи.
  • Фавворалар.
  • Tashkent City боғининг умумий майдони 18,6 га тенг.
  • Боғ яқинида Gardens Residence ва Boulevard аҳоли турар мажмуалари қурилиши якунланмоқда.
  • Ахлат қутилари ўрнатилган скамейкалар
  • Янги қурилаётган уйларнинг фасади.
  • Тошкент-Сити ҳудудидаги фавворалар.
  • Боғда кўплаб болалар учун ўйин майдончалари барпо этилган.
Боғ қисқа вақт ичида қурилди: ер-қазиш ишлари бир йил олдин бошланганди, бир неча ой ичида эса дам олиш маскан объектлари билан жиҳозланган.

Tashkent City боғининг ҳудудида 1,5 гектар майдонда кўплаб фавворалар ва антиқа сув шоуси барпо этилган.

Меҳмонгларни 7D-кинотеатр (Flying theatre), планетарий ва мум-ҳайкаллари музейи кутмоқда.

Боғ ичида велосипед йўлакчалари, спорт майдончалар ва фитнес-зоналар ташкил этилган.

1020
  • Hilton меҳмонхонаси.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Hilton меҳмонхонаси.

  • Тошкент-ситининг тимсоллардан бир - асрлик чинор.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Тошкент-ситининг тимсоллардан бир - асрлик чинор.

  • Боғдаги қайин дарахти.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Боғдаги қайин дарахти.

  • Анор - бойлик ва бахт рамзи.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Анор - бойлик ва бахт рамзи.

  • Фавворалар.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Фавворалар.

  • Tashkent City боғининг умумий майдони 18,6 га тенг.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Tashkent City боғининг умумий майдони 18,6 га тенг.

  • Боғ яқинида Gardens Residence ва Boulevard аҳоли турар мажмуалари қурилиши якунланмоқда.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Боғ яқинида Gardens Residence ва Boulevard аҳоли турар мажмуалари қурилиши якунланмоқда.

  • Ахлат қутилари ўрнатилган скамейкалар
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ахлат қутилари ўрнатилган скамейкалар

  • Янги қурилаётган уйларнинг фасади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Янги қурилаётган уйларнинг фасади.

  • Тошкент-Сити ҳудудидаги фавворалар.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Тошкент-Сити ҳудудидаги фавворалар.

  • Боғда кўплаб болалар учун ўйин майдончалари барпо этилган.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Боғда кўплаб болалар учун ўйин майдончалари барпо этилган.

АҚШ Япония шаҳарларига атом бомбасини ташлаши мудҳиш суратлар

271
(Янгиланган 12:20 06.08.2020)
Хиросима куни – 6 августда бутун дунёда ҳар йили ядро қуролини тақиқлашга қаратилган куни ўтказилади. Шу куни 1945 йилда Америка авиацияси Япониянинг Хиросима шаҳрини атом бомбаси билан бомбардимон қилди.

1944 йил ёзида бомбани жанговар қўллашга тайёргарлик кўрилган. 1945 йил май-июн ойлари давомида Тинч океанининг Мариан ороллари архипелаги ва Тиниан оролларига Американинг 509-чи қўшма авиация гуруҳи етиб келди. 1945 йил 25 июлда АҚШ президенти Гарри Трумэн Хиросима, Кокуру, Ниигату ва Нагасаки шаҳарларини бомбардимон қилиш тўғрисида буйруқ берди.  

75 йил олдин соат 8.15да 10 минг метр баландликдан уран зарядига эга бўлган Little Boy атом бомбаси Хиросима шаҳрига ташланди, бомба 600 метр баландликда портлади.

Атом бомбалари портлаши оқибатида 80 мингга яқин одам дарҳол ҳалок бўлди, 12 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолди, 40 минг киши жароҳатланди.

Портлаш эпицентридан тўрт километр радиусда ёнғинлар бир неча соат давом этди. 12 квадрат километр майдонда бинолар -  90 минг уйдан 62 мингтаси бутунлай вайрон бўлди.

9 август куни соат 11.01 да АҚШ ракета-ташувчи самолёти экипажи Нагасаки шаҳрига Fat Man атом бомбасини ташлади. Бунинг оқибатида 73 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди, кейинчалик ядро нурлашиш ва жароҳатлардан 35 минг киши вафот этди.

Икки бомба ташланиши натижасида сал кам 300 минг киши (қурбон, бедарак йўқолган) жабрланди, 200 минг киши радиактив нурланишга учради.

271
  • © AP Photo /

    Нагасакида атом бомбаси портлашидан сўнг қўзиқорин шаклида булут ҳосил бўлди.

  • © AFP 2018 / HO

    Хиросима - атом бомбаси ташланганидан сўнг.

  • © REUTERS / Gonichi Kimura / Hiroshima Peace Memorial Museum

    Хиросима, атом бомбаси ташланиши оқибатида жабрланган киши.

  • Хиросима бомбардимон қилишдан сўнг вайроналар

  • © AP Photo / Nagarekawa Church

    Хиросима вайрон бўлган ибодатхона.

  • © AP Photo /

    Нагасаки атом бомбардимонини бошидан кечирган аёл боласи билан, 1945 йил 9 август.

  • © AP Photo / Stanley Troutman

    Хиросимада мухбир вайрон бўлган кинотеатр олдида, 1945 йил 8 сентябрь.

  • © AP Photo /

    Хиросима шаҳрида бомбардимон қилинишидан сўнг ҳосил бўлган булут.

  • © AP Photo /

    Хиросима ва Нагасакини бомбардимон қилишда иштирок этган АҚШ учувчилари.

  • © AP Photo /

    Вайрон бўлган Нагасаки, 1945 йил 24 сентябрь.

  • © AP Photo /

    Хиросима бомбардимон қилишдан олдинги кўриниши, 1945 йил.

  • © AP Photo /

    Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, Хиросима.

  • Нагасаки осмонида ҳосил бўлган атом булути.

  • Хиросима атом бомбаси ташланиши оқибатида жароҳатланган 22 ёшли эркак.

  • Хиросима шаҳрида бомба ташланиши оқибатида вайрон бўлган кўчаларда Америка ҳарбийлари.

  • © AP Photo /

    Нагасакидаги Тории маросим дарвозаси.

Бейрутдаги даҳшатли портлашнинг аянчли оқибатлари - фото

836
(Янгиланган 14:27 05.08.2020)
Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг портида куни кеча, 4 августда кучли портлаш содир бўлди. Сўнгги малумотларга кўра, юздан ортиқ киши қурбон бўлди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди. Кўплаб кишилар бедарак йўқолган.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

836
  • © AP Photo / Hussein Malla

    Бейрут порти - портлашдан кейинги ҳолат

  • © Sputnik / Vissam Matta

    Бейрут порти - портлашдан кейинги ҳолат

  • © REUTERS / Mohamed Azakir

    Бейрут кўчалари - портлаш оқибатлари.

  • © REUTERS / Instagram / Michel.Abboud

    Кўплаб машиналарнинг ойналари синган.

  • © REUTERS / Aziz Taher

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © Sputnik / Vissam Matta

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © REUTERS / Mohamed Azakir

    Портдан бир неча километр масофада жойлашган уйларнинг ойналари портлаш кучидан кўтарилган тўлқин оқибатида чилпарчин бўлган.

  • © AP Photo / Hassan Ammar

    Одамларнинг аксарияти турли томонга сачраган ойналар бўлакларидан жароҳат олган.

  • © REUTERS / Issam Abdallah

    Портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © AP Photo / Hussein Malla

    Вайрон бўлган нефтни сақлаш омбори

  • © REUTERS / Aziz Taher

    Сейсмологлар портлаш кучини 4,5 баллик зилзилага қиёслашмоқда. Шаҳарнинг ярим бинолари шикастланган, касалхоналар жароҳатланганларга тўлган.

  • © AP Photo / Hussein Malla

    Вайрон бўлган нефтни сақлаш омбори

Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди

40
(Янгиланган 14:52 06.08.2020)
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск яқинида россияликлар қўлга олиниши ҳолати юзасидан мамлакатга Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Куни кеча Лукашенко Украина президенти Владимир Зеленский билан бу ҳолатни телефон орқали муҳокама қилди. Киев қўлга олинганларни Украина жануби-шарқидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганликда гумон қилмоқда.

Беларусда россияликларни қўлга олиниши

Беларусь ҳукумати 29 июлда 33 нафар россиялик қўлга олинганини маълум қилди. Минск уларни хусусий ҳарбий компаниянинг  “жангарилари” деб ҳисобламоқда. Россияликлар Беларусда сайлов олдидан оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь томонининг россияликлар ҳибсга олиш ҳолатини нотўғри талқин қилиши ҳеч қандай танқидга бардош бермаслигини таъкидлаб, кераксиз салбий ҳис-туйғулар кескинлигини оширишни тўхтатишга чақирди.

Бундан аввал Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Минскда қўлга олинганлар “катта эҳтимол билан” хусусий хавфсизлик компаниясининг ходимлари эканлиги, Минскда транзит тартибида бўлиб, рейсга кеч қолганликларини айтганди.

Песковнинг сўзларига кўра, Кремлда улар қонунга зид иш қилишгани ҳақида ҳеч қандай маълум йўқ. Унинг таъкидлашича, Россия Беларуснинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмаган ва аралашмаяпти.

40