#СпутникСила: Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш акцияси

336
(Янгиланган 15:19 29.12.2019)
Турли яқин хорижий мамлакатлар журналистлари Sputnik Эстония агентлиги ходимларини қўллаб-қувватлаб, акция ўтказишди. Акцияга Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ҳам қўшилди.

Sputnik агентлигининг турли мамлакатлардаги таҳририятлари ҳукумат жиноий таъқиб билан таҳдид қилаётган Sputnik Эстония ходимларини қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган флешмобга қўшилишди.

#СпутникСила (Спутник куч) флешмобининг рамзи инглиз тилида "Got You Covered!" деб ёзилган сариқ рангга бўялган тош ва сариқ нимча бўлди ("Бизга ишон!").

Sputnik Эстония агентликни мамлакатдан “сиқиб чиқаришга” уринишаётганини маълум қилди

Аввалроқ Sputnik Эстония ходимлари мамлакатнинг Полиция ва чегарани қўриқлаш департаменти раҳбариятидан 2020 йил 1 январга қадар “Россия сегодня” ХАА билан меҳнат шартномаларини бекор қилишмаса, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиши таҳдидлари баён этилган мактуб олишган эди.

Россия президенти Владимир Путин Sputnik Эстония атрофидаги вазиятга муносабат билдириб, Россия ҳукумати Sputnik᾽ни бошқа мамлакатлардаги ишларини қўллаб-қувватлаш учун барча ишларни қилишини маълум қилган эди.

336
  • © Sputnik /

    Мария Захарова #SputnikEstoniaни қўллаб-қувватлаш тадбирида.

  • © Sputnik /

    "Россия сегодня" ХАА ижрочи директори Кирилл Вишенский Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлади.

  • © Sputnik /

    Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмоби.

  • © Sputnik /

    Sputnik ходими Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмобида.

  • © Sputnik /

    Sputnik яқин хорижий мамлакатлар ходими Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмобида.

  • © Sputnik /

    Sputnik Грузия ходими Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмобида.

  • © Sputnik /

    Sputnik яқин хорижий мамлакатларда раҳбари Андрей Благодиренко Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмобида.

  • © Sputnik /

    Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмоби иштирокчилари.

  • © Sputnik /

    Хорижий эшиттирувлар агентлиги директори Турал Керимов Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмобида.

  • © Sputnik /

    "Россия сегодня" коммуникациялар бўйича директори Пёрт Лидов Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмобида.

  • © Sputnik /

    Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмоби рамзи.

  • © Sputnik /

    Араб янгиликлари муҳаррири таржимони Мирари Мустафи Аҳмед Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмобида.

  • © Sputnik /

    Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмоби иштирокчиси.

  • © Sputnik /

    Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмоби иштирочиси.

  • © Sputnik /

    Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмоби иштирокчилари.

  • © Sputnik /

    Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмоби иштирокчиси.

  • © Sputnik /

    Россия журналисти, сисёсат арбоби Евгений Примаков Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмобида.

  • © Sputnik /

    Baltnews раҳбари Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмобида.

  • © Sputnik /

    Sputnik Беларусь ходимлари сариқ нимчаларда Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмобида.

  • © Sputnik /

    Араб янгиликлари бош муҳаррири Реслан Гала Ҳассан Sputnik Эстонияни қўллаб-қувватлаш флешмобида.

  • © Sputnik / Ramil Sitdikov

    Россия Ташқи ишлар вазири расмий вакили Мария Захарова Москвадаги брифинг чоғида.

Тунги рассомнинг Чилонзор деворларидаги сирли асарлари фото

415
(Янгиланган 20:20 26.05.2020)
  • Графити на чиланзаре - руки крупно
  • Мона Лиза
  • Ангел -врач
  • Ангел крупно
  • Ангел
  • Мона Лиза крупно
  • Глаз крупно
  • Внутри глаза
  • Глаз
  • Графити на чиланзаре - руки
  • Мона Лиза на Чиланзаре
  • Подпись автора
Пойтахтнинг Чилонзор туманидаги деворларда Street-art жанридаги (граффитлар) расмлар пайдо бўлди. Улар ўзига хос маънони ўзида мужассам айлаган.

Тошкентда InkUZart тахаллуси билан ижод қилаётган рассом граффитлари Чилонзор деворларида пайдо бўлди.

Тунги рассомнинг асар намуналари аввало бугунги кунда бутун дунёга хавф солаётган коронавирус мавзусига бағишланган.

Тиббий ниқоб, фаришта қанотли шифокор сурати, ниқоб таққан Мона Лиза, кислород ниқобини ушлаб туриб, беморларга ёрдам беришга шай турган шифокор акс этган “Кўз” номли расмлар шулар жумласидан саналади.

Граффитлар (италянча graffito) иморатларнинг деворлари ва идишлар сиртига чизилган ёзувлар, нақш ва суратлар. Граффитлар қадимий одамларнинг касби, қизиқишлари, санъати, турмуши хусусиятлари тўғрисидаги муҳим маълумотларни сақлаб қолган.

415
  • Графити на чиланзаре - руки крупно
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Қўллар"

  • Мона Лиза
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Мона Лиза"

  • Ангел -врач
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Фаришта шифокор"

  • Ангел крупно
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Фаришта шифокор"

  • Ангел
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Фаришта шифокор"

  • Мона Лиза крупно
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Мона Лиза"

  • Глаз крупно
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Кўз"

  • Внутри глаза
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Тунги рассомнинг асар намуналари аввало бугунги кунда бутун дунёга хавф солаётган коронавирус мавзусига бағишланган.

  • Глаз
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Кўз"

  • Графити на чиланзаре - руки
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Тиббий ниқоб, фаришта қанотли шифокор сурати, ниқоб таққан Мона Лиза, кислород ниқобини ушлаб туриб, беморларга ёрдам беришга шай турган шифокор акс этган “Кўз” номли расмлар шулар жумласидан саналади.

  • Мона Лиза на Чиланзаре
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    "Мона Лиза"

  • Подпись автора
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Муаллифнинг имзоси

Гўзал сув парилари янги мавсумни очиб беришди фото

933
Исроилда сув парилари жамияти аъзолари 23 май куни Тель-авив шаҳридаги Бат Ям пляжида сузиш мавсумини бошлаб беришди.

Денгиз, қум, жазирама ва кўп сонли дам олувчилар - Исроил карантиндан кейин нормал ҳаётга қайтмоқда.

20 майда Исроил пойтахти яқинидаги  пляжлар очилди, маҳаллий аҳоли кафе ва ресторанларнинг тез орада ўз ишини бошлашини кутмоқда. Шанба куни сув парилар жамияти сузиш мавсумини бошлаб беришди.

Пляжда санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилмоқда: ижтимоий масофа, жамоат жойлари доимий дезинфекция қилинмоқда.

Исроилда янги мавсумнинг бошланишида тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

933
  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил, пляжда қиз сув париси либосида, 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув парисининг думи, Исроилда сузиш мавсуми очилди. 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари жамияти, Бат Ям пляжи.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Қиз сув париси либосида. 23.05.20.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Қиз сув париси либосида. 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув парилари янги мавсумни очиб беришди. Тель-авив яқинидаги пляж.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари дунё жамоатчилик эътиборини океанлардаги экологик муаммоларига қаратишади.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    20 майда пляжлар очилди, маҳаллий аҳоли кафе ва ресторанларнинг тез орада ўз ишини бошлашини кутмоқда.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари дунё жамоатчилик эътиборини океанлардаги экологик муаммоларига қаратишади.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув париси жамияти аъзоси.

Силуэт человека с ножом в руке

Бишкеклик одамхўр қандай қўлга олинди - даҳшатли жиноят тафсилоти

716
(Янгиланган 22:48 26.05.2020)
Қирғизистонда энг шов-шувли жиноий ишлардан бири - "Бишкек одамхўри" Михаил Трутнев ишининг тафсилотлари ҳақида

Юрий Кузьминых. 2004 йил ёзида ушбу ишнинг терговига махсус махфий мақоми берилди - милиция шаҳар аҳолиси орасида ваҳима қўзғашни хоҳламади, шунинг учун бу юракни даҳшатга солувчи воқеа оммавий ахборот воситаларида ёритилмади. Ўн олти йил аввал, мен бу иш ҳақида бир маълумотларни томчилаб тўпладим ва маълумотларни тезкор ҳодимлардан базўр "суғуриб олдим".

Барчаси июл ойининг охирида, эрта тонгда нафақахўр 4-кичи даҳада ахлат контейнеридан даҳшатли топилмани топиб олганида бошланди.

"Мен ахлат тўккани чиққан эдим, ичкарига қараб кўзларимга ишонмадим: платик пакетда одамнинг куйган боши ётибди", - деди аёл милиционерларга.

Бир неча дақиқадан сўнг, кўп қаватли уй ҳовлиси безовталанган чумоли уясига ўхшаб қолди. Мутахассислар топилмани ўргангунича, терговчилар бутун кучларини яқин атрофдаги уйларни ўрганишга йўналтирди. Криминалистлар ўша жойнинг ўзида кўп ҳам маълумот олишолмади. "Ўлимдан атиги бир неча соат ўтди. Жабрланувчи боши жуда ўткир буюм билан кесилган", - дея хулоса қилишди экспертлар.

Кўп ўтмай, Октябрский тумани ИИБ оғир жиноятларни фош қилиш бўлими тезкор гурухи етакчисининг рацияси "жонланди".

"Менинг йигитларим қизиқ нарса топдилар шекилли," – дея таҳмин қилди изқувар.

Тезкор ходимнинг таҳмини рост чиқди. Бутазор ичида унинг қўл остидагилари қўллари кафтларини топдилар. Қидирув доираси бир нечта уйларгача торайди. Милиционерлар иккинчи топилма жойига энг яқин бўлган иккитасини ўрганиб чиқиши керак эди. Айнан шундан кейин хавф жиноий қидирув бўлими ходимларида биринчи ҳақиқий илмоқ пайдо бўлди.

Ушбу воқеалар иштирокчилари сўзларига кўра, жиноятчи ҳалокатли далиллардан қутулаётганда, эҳтимол, жуда маст бўлган ва жуда шошган бўлиши мумкин. У қолдиқларни олиб кетган қоплар эски ва йиртиқ бўлган. Тўрт қаватли бино яқинидаги йўлакда терговчилар қонга ўхшаш жигарранг доғларни пайқашди. Бу доғлардан иборат сезиларсиз йўл бир подъездга олиб борди. Шубҳа қолмади: совуққон қотил шу уйда яшарди. Тезкор гуруҳ учинчи қаватга кўтарилди. Квартиралардан бирининг эшиги тутқичи қонга бўялган эди ...

Уй эгасини чақиришга қилинган барча уринишлар муваффақиятсиз бўлди. Квартира ичи тинч эди. Шов-шувга ёш қўшни қиз чиқди ва Миша амаки кеча меҳмонлари бўлганини айтди. Кечасигача базм қилишди, кейин ҳаммаси тинчланди.

"У кечаги базмдан кейин ухлаётгандир", - деди у.

Бироз маслаҳатлашгач, милиционерлар эшикни синдиришга қарор қилди. Яхшиямки, у бақувват йигитлар учун жиддий тўсиқ бўлмади. Нозик ёғоч эшикка тираниб уни қулатиб, милиционерлар квартирага кириб келишди. Хаммомда свет ёниб турарди. У ерда қонга бурканган плиткали полда, эҳтимол жиноят қуроли - улкан болта ётар эди. Ваннанинг ўзида одам қолдиқлари ётарди. Аммо, маълум бўлишича, Америка даҳшат фильмлари каби бундай кўриниш, фақат бошланиши эди ...

Ошхонада газ плитасида жуда катта кастрюля турган эди. Ундан, кейинчалик аниқланишича, одам гўшти пиширилган. Яқинида қовурилган жигар бўлаклари бўлган бир това турарди. Столда қўлбола сиҳда яқинда пиширилган кабоб ётарди. Эҳтимол, қотил ҳамтовоғини ўлдиргандан кейин базм уюштирган. Стол остида бир нечта арзон ароқ бўш шишаси бор эди.

Барча хоналар тартибсиз эди. Ўларча маст уй эгаси залда ифлос диван устида ухлаётган эди. Уйдаги ҳолат, у одам аллақачон хаётидан воз кечиб муаммолардан шишада таскин топганлигидан далолат берган. Бу даҳшат ичида ягона ёрқин нуқта бу ўйилиб кетган деворга осилган, вақтдан ранги ўчган рамкадаги ёш жуфтликнинг хира фотосурати эди.

Терговчилар маст одамни итариб юриб, уни машинага зўрға "юклаб" олиб кетишди.

- Эҳтимол, у кечга яқин ҳушига келади, шундан кейингина у билан гаплаша олишимиз мумкин. Ҳозир буни қилиш бефойда, дея мени огоҳлантиришди терговчилар. "Агар тафсилотларни билмоқчи бўлсангиз, еттига яқин келинг".

Белгиланган вақтда мен ўша ерга келдим ва терговчилар "Бишкек одамхўри" деб ном берган Миша амаки ҳикояси интиқомини кутдим.

- Афтидан, "мижоз" ўзига кела бошлади... Ҳозир соқчилар уни биринчи сўроққа олиб келади, ишонинг, бу энг қийини. Сиз бурчакда ўтиринг ва кўп ҳам кўринманг", - деб мендан илтимос қилди опер.

Кўп ўтмай, шафқатсиз қотиллик ва каннибализмда гумон қилинган 48 ёшли Михаил Трутнев кабинетга кирди. У одамнинг юзи анча ғижимланган эди, кўринишидан қаердалигини ва ундан нимани хоҳлашаётганини англамас эди. Терговчилар, ҳеч қандай ошиқча гап-сўзсиз, барча қўлга олинган далилларни олдига қўйдилар.

- Виталик менга 7000 доллар қарзи бор эди ва қарзларни эса, қайтариш керак, - деди маҳбус зўрға.

- Кеча у билан иккаламиз ичиб стол устида ўтирган эдик ... кейин кураш бошланди. Кейин нима бўлганини эслай олмайман.

Трутнев "кечки овқат" мавзусида гапиришдан қатъиян воз кечди. Изқуварлар уни бир неча бор очиқчасига гапиришга уриндилар, аммо гумондор нигоҳини олиб қочиб, вақтинча амнезия ва бош оғриғига ишора қилди.

Терговчилар марҳумнинг шахсини аниқладилар. Иккинчи гуруҳ ногирони, яқин атрофда яшовчи Виталий кўнгилчан ва ҳушмуомала эди. Феълининг бу ҳусусиятларидан унинг қотили кўпинча фойдаланар эди. Дўстининг пули пайдо бўлиши билан, Михаил бошини айлантирар эди.

Трутневнинг адвокати мижозининг ҳаётини сақлаб қолишига ишонган. Ҳисоб-китоб осон эди: судьялар уни руҳий касал деб тан олишади ва уни мажбурий даволанишга юборишади ва шу билан одамга нажот топишга имконият беришади. Суд-психиатрия экспертизаси натижалари кўпчиликни ҳайратда қолдирди: икки марта синовдан ўтган Михаил жиноятни маст, лекин ақли равшан ҳолатда қасддан содир этган деб тан олинди.

Трутнев психиатрлар ва терговчи билан одамхўрлик мавзусини муҳокама қилишдан қатъиян бош тортди. "Бундай бўлмаган, эсимда йўқ", - деб такрорларди у. Суд унинг айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни топа олмагани сабабли, айбланувчини ўлим жазосига ҳукм қилди. Қирғизистонда ўлим жазосига мораторий жорий қилинганлиги сабабли, у умрбод қамоққа жазоланганлар колониясига юборилди.

716