Мирзиёев: Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимизда барака бор

464
(Янгиланган 14:56 07.03.2020)
  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем. Президент  Шавкат Мирзиёев выступил на торжествах с поздравительной речью.

  • Президент Шавкат Мирзиёев выступил на торжествах с поздравительной речью.
  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Тантанада Ўзбекистон президенти мамлакат хотин-қизларини байрам билан муборакбод этиб нутқ сўзлади.

Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

“Ер юзида инсоният пайдо бўлибдики, одамзот муқаддас Она сиймосини, мўътабар аёл зотини улуғлаб, ҳамиша шарафлаб келади. Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва бебаҳодир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор”, – деди давлат раҳбари.

Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Аёллар оиласини саришта сақлаш билан бирга жамият ва давлат ишларида ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

Жумладан, Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Бу кўрсаткич Сенатда ва маҳаллий кенгашларда 25 фоиздан ошди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентда аёллар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. Мамлакатнинг қонун чиқарувчи органи аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди. Ҳолбуки, бундан 5 йил аввал мамлакат 128-ўринни эгаллаб турган эди.

Муҳтарама аёлларнинг 16 нафари Ватаннинг энг олий мукофоти – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган. Давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 минг 380 нафардан зиёд хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида ишламоқда. Уларнинг сафи тобора кенгайиб боряпти. Шу кунларда ташаббускор ва ташкилотчи аёллар туман ва шаҳар ҳокими лавозимларига тайинланаётир.

Ишлаб чиқариш, таълим-тарбия, илм-фан, тиббиёт, маданият, спорт соҳалари ривожида ҳам назокат ва латофат эгаларининг муносиб ҳиссаси борлиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев тантанадаги нутқида ҳаж зиёрати учун йиққан маблағини маҳалладошларига беғараз ёрдамга сарфлаган риштонлик тадбиркор Израбу Усмонова, қишлоқ аҳли учун ўз ҳисобидан “Мумтоз” номли катта кутубхона барпо этган сайхунободлик Гавҳар Ҳусанова, 32 ёшида АҚШдаги нуфузли Колумбия университетининг профессори бўлган Азиза Шоназарова каби хотин-қизларнинг хайрли ишлари ва фаолиятини алоҳида таъкидлади. Байрам иштирокчилари биргаликда уларни олқишлаб, чуқур ҳурмат ва ташаккурларини билдирди.

Шавкат Мирзиёев шу эзгу ишларга камарбаста бўлиб, ёш қизларни таълим-тарбия қиладиган ҳақиқий мураббийларга кейинги йил 8 март байрамидан бошлаб ҳар йили, ҳар бир вилоятдан икки нафар энг муносиб вакилни давлат мукофоти билан тақдирлашни таклиф этди. Йиғилганлар буни олқишлар билан қўллаб-қувватлади.

464
  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана

    Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Аёллар оиласини саришта сақлаш билан бирга жамият ва давлат ишларида ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем. Президент  Шавкат Мирзиёев выступил на торжествах с поздравительной речью.
    © Пресс-служба президента Узбекистана

    Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Тантанада Ўзбекистон президенти мамлакат хотин-қизларини байрам билан муборакбод этиб нутқ сўзлади.

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем. Президент Шавкат Мирзиёев выступил на торжествах с поздравительной речью.
    © Пресс-служба президента Узбекистана

    – Ер юзида инсоният пайдо бўлибдики, одамзот муқаддас Она сиймосини, мўътабар аёл зотини улуғлаб, ҳамиша шарафлаб келади. Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва бебаҳодир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор, – деди давлатимиз раҳбари.

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана

    Жумладан, Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Бу кўрсаткич Сенатда ва маҳаллий кенгашларда 25 фоиздан ошди.

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана

    32 ёшида Америка Қўшма Штатларидаги нуфузли Колумбия университетининг профессори бўлган Азиза Шоназарова .

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана

    Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентда аёллар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. Мамлакатнинг қонун чиқарувчи органи аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана

    Қишлоқ аҳли учун ўз ҳисобидан “Мумтоз” номли катта кутубхона барпо этган сайхунободлик Гавҳар Ҳусанова.

  • Президент Шавкат Мирзиёев выступил на торжествах с поздравительной речью.
    © Пресс-служба президента Узбекистана

    Шавкат Мирзиёев шу эзгу ишларга камарбаста бўлиб, ёш қизларни таълим-тарбия қиладиган ҳақиқий мураббийларга кейинги йил 8 март байрамидан бошлаб ҳар йили, ҳар бир вилоятдан икки нафар энг муносиб вакилни давлат мукофоти билан тақдирлашни таклиф этди

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана

    Ишлаб чиқариш, таълим-тарбия, илм-фан, тиббиёт, маданият, спорт соҳалари ривожида ҳам назокат ва латофат эгаларининг муносиб ҳиссаси борлиги қайд этилди.

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана

    Шу кунларда ташаббускор ва ташкилотчи аёллар туман ва шаҳар ҳокими лавозимларига тайинланаётир.

Келинлар намойиши, Трамп пули ва учар-амфибия ҳафта сурати

962
Шу ҳафта 17-23 октябрь кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Барча суратлар - Sputnik фотожамланмасида.

962
  • © AP Photo / Mindaugas Kulbis

    Эстониялик дизайнер Кристел Куслапуу Вильнюсда бўлиб ўтган ''Fashion Infection" фестивали

  • © Sputnik / Valeriy Melnikov

    Степанкерт. Тоғли Қорабоғ. аёллар уйнинг ертўласида

  • © REUTERS / USA Today Sports / Mark J. Rebilas

    АҚШ, Эннис Fall Nationals пойгасида автомобил ёниб кетди.

  • © REUTERS / Jorge Silva

    Бангкок, Таиланд ҳукуматга қарши намойиш

  • © REUTERS / Issei Kato

    Токио, Sanja Matsuri фестивали

  • © Sputnik / Ekaterina Chesnokova

    Mercedes Benz Fashion Week Russia мода ҳафталигида Julia Dalakian либослар тўплами намойиши

  • © AFP 2018 / Marco Sabadin

    Америкалик актёр Том Круз, Венеция.

  • © Sputnik / Pavel Lvov

    "Седов" кемаси, Мурманск вилояти.

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Бишкек яқини, болакай ва эшак

  • © AFP 2018 / Ahmad Al-Rubaye

    Hashed al Shaabi тарафдорлари Курд Демократик партиясининг Боғдоддаги штаб-квартирасини ёқиб юбордилар

  • © REUTERS / Rodrigo Garrido

    Чили полиция ва намойишчи.

  • © AP Photo / Emilio Morenatti

    Испания, Барселона коронавирус тарқалиши туфайли жорий этилган чекловларга қарши намойиш иштирокчилари.

  • © AFP 2018 / Erika Santelices

    Санто-Домингодаги "Келинлар марши". Тадбирнинг мақсади - Доминикан Республикасида маиший ва гендер зўравонлик тарқалиши ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш.

  • © REUTERS / Carlos Barria

    АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Лас-Вегасдаги Халқаро черковида пул ушлаб ўтирибди.

  • © AP Photo / Michael Probst

    Германияда денгиз соҳилидаги чайка

  • © AFP 2018 / Jasper Jacobs

    Мотокроссмен Хорхе Прадо Гарсия биринчи бўлиб финиш чизиғини кесиб ўтди. Бельгия MXGP Гранд-при.

  • © Sputnik / Vitaliy Ankov

    Россия ФВВ авиацияси Бе-200ЧС самолёт-амфибия қуруқликдаги хизматлар билан ҳамкорликда машқ ўтказмоқда.

Анаконда, аждар ва жангчи-қиз - Мексика гўзали

1181
(Янгиланган 17:13 22.10.2020)
"Мисс Мексика" гўзаллик танлови иштирокчиларининг антиқа либосларда тушган суратлари эълон қилинди.

Танлов шартларига кўра, иштирокчилар анъанавий ва миллий услубдаги либосларда (илон, аждар ва жанчи) фотосессия қилишди. Суратлар ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, қизғин муҳокама қилинмоқда.

Танловда 32 нафар аёл қатнашмоқда, финал босқичига фақат 12 нафари чиқди.

31 октябрь куни танловнинг асосий ғолибаси аниқланади.

1181
  • "Мисс Мексика-2020" танлови иштирокчиси Карина Роман, Закатекас штатидан

  • "Мисс Мексика-2020" гўзаллик танлови иштирокчиси Каролина Томас, Дуранго штатидан

  • "Мисс Мехико-2020" танлов иштирокчиси Регина Гонсалес, Куантана-Роо штати вакили

  • "Мисс Мехико" танлови иштирокчиси Георгина Варгас

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Жоржина Вилянуева, Гуанахуато штатидан

  • "Мисс Мехико-2020" иштирокчиси Исела Серрано, Чиҳуаҳуа шаҳри вакили

  • "Мисс Мексико-2020" иштирокчиси Сан Луис Потоси вакили Даниела Санчес Акоста

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Даниела Педроза, Бажа Калифорниядан

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Аирам Ортиз, Сонора штати вакили.

  • "Мисс Мехико-2020" иштирокчиси Ана Паулина Риверо, Юcатан штати вакили

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Мариану Масиас, Жалиско штатидан

  • "Мисс Мехико-2020" танловининг иштирокчиси Женнифер Алварес, Cампече штатидан

  • "Мисс Мексика-2020"да иштирок этувчи Жессиcа Фаржат, Сюдад-Де-Мексика шаҳридан.

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Валери Барцч, Пуебла штатидан

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Расио Cаррилло, Чиапас штатидан

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Гилди Реес, Табаско штатидан

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Андреа Мунгуиа, Веракруз шаҳри вакили

  • "Мисс Мексика-2020" иштирокчиси Перла Франко, Эстадо Де Мехико штати вакили

Кошелек с деньгами

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши 10 миллионгача оширилади - Шерматов

32
Халқ таълими вазирининг таъкидлашича, синф раҳбарларининг ойлик маошлари 1,5 бараварга оширилади. 2024 йилга қадар эса юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши 15 бараваргача оширилади.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Халқ таълими вазири Шерзот Шерматовнинг маълум қилишича, синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади. Бу ҳақда вазир 24 октябр куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Қайд этилишича, яқин кунларда мамлакатдаги таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида Ўзбекистон президенти Фармони лойиҳаси қабул қилинади. Унга кўра,  методистларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий таъриф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

2024 йилга қадар эса юқори натижаларга эришган педагоглар ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 15 бараваригача босқичма-босқич ошириб борилади.  

Бундан ташқари битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим муассасаларининг раҳбарлари рағбатлантирилиб, Халқаро фан олимпиадалари ғолибларининг ўқитувчиларига тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади.

32