Дунёдаги энг катта тўғондан ортиқча сув чиқарилиши - фото

1127
(Янгиланган 15:38 21.07.2020)
Three Gorges Dam тўғони Хитойнинг Хубей провинцияси Янцзи дарёсида жойлашган. У дунёда энг йирик ГЭС қурилган. 2014 йилда рекорд даражада 98,8 млрд кВт с энергия ишлаб чиқарган.

19 июль куни тўғондан ортиқча сув чиқарилди. Бу дарёда сув босимини камайтириш мақсадида амалга оширилди.

Июнь ойи бошидан бери тинмаётган ёғингарчиликлар Хитойнинг 27 та ҳудудида тошқинларга олиб келди, 400 дан ортиқ дарёда сув даражаси хавфли чизиқдан ўтди. Тошқин 38 миллион кишига таъсир кўрсатди, 140 нафардан ортиқ киши вафот этди ёки бедарак йўқолди, 2,25 миллион киши эвакуация қилинди.

1127
  • © AFP 2018 / STR

    Three Gorges Dam тўғони Хитойнинг Хубей провинцияси Янцзи дарёсида жойлашган.

  • © REUTERS / China Daily

    Three Gorges Dam тўғони Хитойнинг Хубей провинцияси Янцзи дарёсида жойлашган.

  • © AFP 2018 / STR

    2014 йилда ГЭС рекорд даражада 98,8 млрд кВт с энергия ишлаб чиқарган.

  • © AFP 2018 / STR

    Дунёда энг катта тўғондан сув чиқарилиши

  • © AP Photo / Xiao Yijiu/Xinhua

    Хитойдаги Three Gorges Dam тўғонидан ортиқча сув чиқарилиши.

  • © AP Photo / Zheng Jiayu/Xinhua

    Хитойдаги Three Gorges Dam тўғонидан ортиқча сув чиқарилиши.

  • © AP Photo / Wang Gang/Xinhua

    Хитойдаги Three Gorges Dam тўғонидан ортиқча сув чиқарилиши.

  • © AFP 2018 / STR

    Хитойдаги Three Gorges Dam тўғонидан ортиқча сув чиқарилиши.

Баррикада ва шовқинли гранаталар: сайловдан сўнг Минскда тартибсизликлар авж олди

218
(Янгиланган 15:12 11.08.2020)
Президент сайловидан сўнг икки кундан бери Беларусда норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Энг катта намойиш Минскда бўлиб ўтди.

Душанба, кунинг иккинчи ярмида беларуслар яна пойтахт кўчаларига чиқишди. Норозилик намойишлари республиканинг барча вилоят марказларида ўтказилди.

Пойтахтнинг Пушкин майдонида намойишчилар ахлат қутилардан баррикаларни қуриб олишди. Намойишчилардан бири полиция томон портловчи қурилмани улоқтиришга ҳаракат қилади, бироқ қурилма унинг қўлида портлаб кетди. Олган жароҳатлардан эркак вафот этди.

Милиция намойишчиларни тарқатиш учун ёруғлик-шовқин гранаталар қўллади. Кўплаб намойишчилар қўлга олинди.

Милиция ички қўшин ва “Альфа” бўлинмаси ёрдами билан намойишчиларни тарқатиб юборди. Айни вақтда коммунал хизматлар кўчаларни тозаламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, президент Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби Светлана Тихановская 10,09 фоиз овозга эга бўлди.

218
  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг норозилик намойишлари.

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг норозилик намойишлари.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Жароҳатланган намойишчи

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минск полицияси намойиш вақтида.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Минск кўчаларидаги тартибсизликлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минск кўчаларидан бирида намойишчилар

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда ҳуқуқ тартибот орган ходимлари.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда намойишчи.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг Минскда норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минскда ўтган тунда намойиш ва тартибсизликлар давом этди.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Намойишга чиққан аёл

Ниқобдан бикини, сирли ҳайкал ва озодликка чиққан тошбақалар ҳафта суратлари

2930
(Янгиланган 16:28 07.08.2020)
Шу ҳафта 1-7 август кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин ва ҳис-ҳаяжонга тўла суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳафтанинг энг сара суратлари - Sputnik фотожамланмасида.

2930
  • © AFP 2018 / ANP / Robin van Lonkhuijsen

    Нидерландия, Роттердам, аёл ҳимоя ниқобларидан тикилган бикинида.

  • © Sputnik / Roscosmos

    Бойқўнғир космодромидан "Протон-М" ракета-ташувчиси учирилиши.

  • © REUTERS / Peter Cziborra

    Буюк Британия Икльфорд лаванда даласи.

  • © Sputnik / Ramil Sitdikov

    Москвада ўтказилган марафон иштирокчиси.

  • © AP Photo / Rajanish Kakade

    Ҳиндистон, Мумбай, сув остида қолган кўчалар

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Бейрутдаги портлаш.

  • © Sputnik / Valery Melnikov

    Бейрутдаги портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © AP Photo / Ben Birchall / PA

    Бристолда шарлар фестивали иштирокчиси.

  • © AFP 2018 / Sonny Tumbelaka

    Бали пляжида олиб қўйилган яшил тошбақаларини денгизга қўйиб юборилиши

  • © Sputnik / Mikhail Golenkov

    Болтиқ денгиз флотининг машқлари

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қримда дам олаётган туристлар

  • © REUTERS / Christian Mang

    Берлин, коронавирус билан боғлиқ чекловларга қарши намойиш иштирокчиси.

  • © Sputnik / Evgeny Odinokov

    Москвада йўл қурилиш ишлари техникаси.

  • © AFP 2018 / Noah Seelam

    Ҳиндистон, Ҳайдарабодда аёл коронавирусга тест топшириш кўчма масканида.

  • © REUTERS / Aly Song

    Шанҳайда ChinaJoy кўргазмаси.

  • © REUTERS / Thomas Peter

    Пекинда Моаи ҳайкаллари олдида аёл велосипедда ўтиб кетмоқда.

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Москва йўл қурилиши ишлари.

  • © AP Photo / Michael Probst

    Германия, Франфурт майдонида одамлар совун кўпикларини учиришмоқда.

Абдурахмонова Мадинабону Жахонгир кизи, 2006 года рождения

Бедарак йўқолган 14 яшар қиз бир ойдан бери қидирилмоқда Тошкент ИИББ

6
Бухоро вилояти, “Дилобод-Зафаробод” МФЙ манзили бўйича яшовчи Мадинабону Абдураҳмонова 9 июль куни тахминан соат 06.00 да уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Бедарак йўқолган 14 ёшли Мадинабону Абдураҳмонова қидирилмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ.

Хабарда айтилишича, 2006 йилда туғилган, Бухоро вилояти, “Дилобод-Зафаробод” МФЙ манзили бўйича яшовчи Абдураҳмонова Мадинабону Жаҳонгир қизи 2020 йил 9 июль куни тахминан соат 06.00 да уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 160 см, кўзлари қора, сочлари тўқ жигар ранг.

Кийимлари: ҳаво ранг кўйлак, қора шим. Ёнида қора аёллар сумкаси бор эди.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Агар сиз Мадинобону Абдурахмоновани кўрган бўлсангиз ёки унинг турар жойи ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз: +99865-220-40-99; +99865-220-40-30; +99865-224-52-49 (Бухоро вилояти ИИБ), 71-232-30-40, 71-232-40-50 (Тошкент шаҳар ИИББ) ёки 102”, - дейилган хабарда.

6