Бозордаги раққоса, тимсоҳлардан қўрқмаган оқ турна ҳафта сурати

1179
(Янгиланган 19:36 18.09.2020)
Ўтган ҳафта 12-18 сентябрь кунлари жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари - Sputnik фотожамланмасида.

 

1179
  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Минск, ноқонуний аёллар марши иштирокчиси.

  • © Sputnik / Andrey Stasevich

    Сочи аэропортида Беларусь президенти Александр Лукашенко

  • © REUTERS / Gleb Garanich

    Қарға кўршапалакка ҳужум қилмоқда, Киев, Украина

  • © REUTERS / Juan Medina

    Мадрид, Mercedes Benz мода ҳафталигида Custo Barcelona намойиши

  • © AFP 2018 / Angelos Tzortzinis

    Лесвос оролида полиция билан тўқнашув пайтида мигрант

  • © AFP 2018 / Sam Panthaky

    Ҳиндистонлик раққоса "Наваратри" байрамига тайёргарлик кўриш жараёни

  • © AFP 2018 / DHA

    Туркия, Анқарада чанг бўрони

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Дарья Павлюченко ва Денис Ходикин Москвада фигурали учиш бўйича Россия терма жамоасининг чиқишида

  • © AFP 2018 / Joaqaquin Sarmiento

    Колумбия, Медельинда норозилик акциясида.

  • © AP Photo / Gerald Herbert

    Флорида штати, Пенсакола шаҳрида тошқин

  • © Sputnik / Alejandro Martinez Velez

    Испания, Мадрид ҳукуматга қарши норозилик акцияси.

  • © REUTERS / Hannah McKay

    Буюк Британия, Брайтон пляжига одамлар дам олмоқда.

  • © REUTERS / Alexander Kuznetsov

    Финляндия қутб шуъласи.

  • © AFP 2018 / Kenzo Tribouillard

    "Тур де Франс" велопойга иштирокчилари.

  • © AFP 2018 / Lakruwan Wanniarachchi

    Коммунал хизматчи Коломбо шаҳридаги мактаб ҳудудида чивинларни заҳарламоқда

  • © AFP 2018 / Wang Zhao

    Пекин мода ҳафталиги - idol lady2020 либослар тўплами намойиши.

  • © AFP 2018 / Orlando Sierra

    Гондурас, Тегусигалпа шаҳрида коронавирус чораларига қарши ҳукуматга қарши намойиш пайтида аёл эркакка ҳужум қилмоқда

  • © REUTERS / KCNA

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин тошқиндан зарар кўрган - Тэчхонри ҳудудини кўздан кечирмоқда.

  • © REUTERS / Karen Ducey

    АҚШ, Вашингтон штати, Сиетл шаҳрида Пике Плаcе бозорида раққоса суратга тушмоқда

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    ГУМ-Авторалли-2020 рэтро автомобиллар пойгаси олдидан.

  • © AP Photo / Matt Dunham

    Жулиан Ассанж тарафдорлари норозилик акциясида, Лондон

  • © REUTERS / Alexey Pavlishak

    Қрим Crimean Fashion Week мода намойиши.

  • © REUTERS / Gonzalo Fuentes

    Франция полицияси Парижда сариқ нимчалар ҳаракати намойиши пайтида ёнаётган машина ёнидан ўтмоқда

  • © AFP 2018 / Anne-Christine Poujoulat

    Франция, Гренобл канал йўлагида осилган велосипедчилар

  • © AFP 2018 / Robyn Beck

    Орегон штати ёнган уй олдида одамлар

  • © REUTERS / Corinna Kern

    Исроилда норозилик акцияси.

  • © AP Photo / Andre Penner

    Бразилияда ёнғин пайтида Бенто Гомес дарёси бўйида тимсоҳлар ва оқ қўтон

Тўфон, янги ракета ва енгилмас жангчи ҳафта суратлари

348
(Янгиланган 15:44 30.10.2020)
Шу ҳафта 24-30 октябрь кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Барча суратлар - Sputnik фотожамланмасида.

348
  • © AFP 2018 / Valery Hache

    Меҳмонлар Канн фестивалининг мини-версияси - Cannes 2020 Special тадбирига келмоқда.

  • © REUTERS / Eric Gaillard

    Ницца Нотр-Дам черковида одамларга ҳужум уюштирилди.

  • © Sputnik / Getty Images/UFC

    Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжи билан ўтказилган жангда ғалаба қозонди.

  • © REUTERS / Tingshu Wang

    Пекинда Heaven Gaia Spring/Summer мода намойиши, моделлар чиқишга тайёргарлик кўрмоқда

  • © AFP 2018 / Jewel Samad

    Нью-Деҳлида Ямуна дарёси бўйида ота ва ўғил чайқаларга дон бермоқда

  • © REUTERS / Mussa Qawasma

    Исроил полиция зобити. Хевронда норозилик намойиши вақтида.

  • © AFP 2018 / Mohammed Abed

    Фалестинлик рассом Хулуд аль-Десуки ўзининг ижод намуналарини кўрсатмоқда.

  • © Sputnik / Stringer

    Украина ҳарбийлари Д-20 гаубицадан отмоқда. Киев вилояти.

  • © Sputnik / Konstantin Mikhalchevskiy

    Қрим, туман қишлоқдаги отлар.

  • © AP Photo / Aaron Favila

    Филиппин, "Молава" тайфуни оқибатида сув остида қолган йўл.

  • © REUTERS / Jiraporn Kuhakan

    Канитта Тонгнак Хэллоуин байрамига тайёргарлик кўрмоқда, Бангкок

  • © REUTERS / Remo Casilli

    Рим, аёлларга қарши зўровонлик муаммосига эътиборни қаратиш мақсадида ўтказилган намойиш.

  • © Sputnik / Russian Defence Ministry

    Қозоғистондаги Сари-Шаган полигонида ўчирилган ракета.

  • © AFP 2018 / William West

    Ҳимоя ниқобини тақиб олган аёл дўкон олдидан ўтмоқда. Австралия, Мелбурн

  • © AP Photo / Noah Berger

    Калифорниядаги ёнғин

  • © REUTERS / Murad Sezer

    Рассом Сайпе, Истанбул, Туркия.

  • © REUTERS / Eloisa Lopez

    Ҳимоя ниқобини тақиб олган эркак паркида аттракционда учмоқда.Филиппин, Санта-Роса.

  • © AFP 2018 / Miguel Medina

    Аёл рассом TvBoy чизган граффити ёнидан ўтмоқда. Милан, Италия.

Европанинг пандемия давридаги ҳаёти

170
(Янгиланган 14:10 29.10.2020)
Европанинг қатор шаҳарларида комендатлик соати ва фавқулодда вазият эълон қилинган. Коронавируснинг авж олиши Америкадан Европага кўчди.

Сўнгги кунларда Европада коронавирус тез суръатларда тарқалмоқда. Вазият унинг ҳам ғарбий, ҳам шарқий қисмида ёмонлашмоқда. Франция эса касалланиш сони бўйича дунёда бешинчи ўринга чиқди. Унинг ортидан Испания жойлашган. Европа мамлакатлари ҳукумати янада қатъийроқ чоралар кўришга мажбур бўлмоқда.

Чехия, Словения, Швейцария, Италия коментдатлик соати жорий этди.

Францияда 30 октябрдан 1 декабрга қадар такрорий умуммиллий карантин эълон қилинди. Германияда ҳам 2 ноябрдан карантин чекловлари қайта жорий этилади.

Коронавирус пандемияси шароитда Европадаги ҳаёт  Sputnik фотожамланмасида.

170
  • © AP Photo / Andreea Alexandru

    Бухарестнинг эски қисмидаги ресторан мижозлари ва кўча мусиқачиси. Руминия.

  • © AP Photo / Vadim Ghirda

    Бухарест кўчалари бўйлаб супермен либосини кийган эркак скутерда ҳаракатланмоқда. Руминия.

  • © AP Photo / Emilio Morenatti

    Барселонадаги Рамбла кўчасида ниқоб таққан йўловчилар. Испания.

  • © AP Photo / Alessandra Tarantino

    Римдаги бўш ресторан олдидаги ҳолат. Италия.

  • © AP Photo / Darko Vojinovic

    Белград марказидаги кўчаларда ниқоб таққан йўловчилар. Сербия.

  • © AP Photo / Alastair Grant

    Лондонда Олд-Комптон стритнинг ўтиш қисмидаги ниқоб таққан официантлар хизмат кўрсатмоқда. Буюк Британия.

  • © AP Photo / Markus Schreiber

    Берлиндаги "Орол музейи" ҳудудида очиқ осмон остида рақсга тушаётган кишилар. Германия.

  • © AP Photo / Michael Probst

    Франкфуртда бўш барда ўтирган эркак. Германия.

  • © AP Photo / Pavel Golovkin

    Москвадаги "Стрелка" баридаги бармен.

  • © AP Photo / Peter Dejong

    Амстердамдаги деярли ҳувуллаган "қизил чироқлар маҳалласидаги" ижтимоий масофага риоя қилиш зарурлигини ёзилган юрак.

  • © AP Photo / Emrah Gurel

    Истанбулдаги ресторанлар. Туркия.

  • © AP Photo / Petr David Josek

    Прагадаги майдон бўйлаб кетаётган аёл. Чехия.

  • © AP Photo / Alessandra Tarantino

    Римдаги бўш барда ўтирган эркак. Италия.

  • © AP Photo / Francois Mori

    Коментданлик соати киргунга қадар Париж ресторанларидан биридаги жуфтлик.

"Русларда ўнлаб, бизда эса иккита": АҚШ қай борада Россияга етолмайди

117
(Янгиланган 22:45 30.10.2020)
Америкага Шимолий қутбда ишлашга қодир музёрарлар етишмаяпти ва Россия бу борада ундан устун ҳолатда. Музёрарлар ва уларнинг йирик давлатлар манфаатларини илгари суришдаги роли ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik, Андрей Коц. Америкаликлар Арктикани шиддат ила бой беришмоқда. Сенатнинг Қуролли Кучлар бўйича қўмитаси аъзолари Рожер Уиикер ва Дан Салливан АҚШ учун шундай бир ноумид хулосага келишди. Сенаторлар фикрича, мамлакатга Шимолий қутбда ишлашга қодир музёрарлар етишмаяпти ва Россия бу борада Қўшма Штатлардан устунроқ ҳолатда. Музёрарлар ва уларнинг йирик давлатлар манфаатларини илгари суришдаги роллари ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Ёлғиз музёрар

Уикер ва Салливан дейдиларки: Москва 40та кемадан иборат дунёдаги энг йирик музёрарлар флотига эга. Таққослаш учун: АҚШ соҳил хавфсизлиги хизматида атиги иккита — PolarStar ва Healy музёрарлари бор. Жумладан, иккинчиси, бортда юз берган ёнғиндан сўнг таъмирланмоқда. Битта соз музёрар эса иқтисодий ва ҳарбий томонлама қолган барча давлатларда устун держава учун камлик қилиши аниқ.

Ахир Арктика устидан назорат бой табиий ресурсларга йўл очади ва Евроосиё шимолида мунтазам ҳарбий иштирокни таъминлайди.

Экспертларнинг эслатишича, жорий йил ёз мавсумида Россия ҲДФ томонидан совуқ уруш давридан буён биринчи марта Аляска қирғоқларидан унчалик олис бўлмаган масофада йирик ҳарбий машғулотларни ўтказилди. Бундан ташқари, Москва, Собиқ Иттифоқ парчаланганидан кейин Артикадаги ўз ҳолича ташлаб қўйилган 50га яқин ҳарбий объектларини қайта тиклади. У ерларда яна қўшин ва қуролларини жойлаштирди. Ўз навбатида, Хитой ҳам муз классидаги иккита кемани барпо этмоқда ва минтақани иқтисодий "Қутб ипак йўли" сифатида кўз остига олаётганини ҳатто яширган ҳам эмас. Арктика ҳаёт байрамида америкаликлар аниқ камбағал қариндош кўринишини олган.

Ҳали июнь ойида президент Дональд Трамп кўпсонли музёрарлар флотини яратиш зарурати ҳақида хабар қилди. Америка ҳукумати олтита янги кема, жумладан, мамлакатда 40 йилдан буён қурилмаган оғир классдаги кемалар қурилиши бўйича дастурни ишга туширди. Конгресс бош музёрарни аллақачон молиялаштирди — у 2024 йилда денгиз синовларига чиқиши керак. Ўз навбатида, Соҳил хавфсизлиги қўмондонлиги иккинчи кема учун маблағ сўради.

Ҳозирча эса, дейди сенаторлар, Polar Star хизмат муддатини камида 2023-йилгача узайтиришга тўғри келади. Кема аср бошида деярли ўз ресурсини ишлатиб бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, АҚШга Арктикада етакчиликни таъминлаб бериш вазифасига унинг тишлари ўтмаслик қилиши аниқ кўринади.

Муз армадаси

Россия муз классидаги кемалар қурилишини ҳеч қачон тўхтатмаган. Хусусан, 21 октябрда 22220 "Арктика" лойиҳасидаги бош атом музёрар ишга тушилилган эди. Ҳар бири 175 мегаватт бўлган иссиқлик қувватига эга иккита РИТМ-200 реактор қурилмалари билан жиҳозланган кема 2,8 метр қалинликка эга музни бир ярим-икки узел тезликда енгиб ўтади. Океан билан бир қаторда дарёлар ўзанларида ҳам ишлай олади. "Атомфлот" - "Сибирь", "Урал", "Якутия" ва "Чукотка" лойиҳасидаги қўшимча тўртта кемани олишни режалаштирмоқда. Биринчи икки кемани 2021- ва 2022-йилларда эксплуатацияга киритиш режалаштирилган.

""Арктика" музёрарининг сувга туширилиши — бу маҳаллий верфда, шунчаки, жуда йирик, боз устига ғарб технологиялари ва эҳтиёт қисмларидан ҳоли, оригинал кема яратилишини англатмайди, — деди Sputnik радиоси эфирида ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази директори Алексей Подберезкин. — Асосийси — сиёсий мазмун. Музёрарларнинг янги серияси яқин йилларда қурилади, ва Россия Шимолий денгиз йўли бўйлаб вазиятни нафақат чуқур сув ҳавзаларида, балки, энг муҳими, саёз сувли ҳудудларда ҳам назорат қила олади. Эндиликда биз йил давомида Жануби-Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақасида Европага транспорт коридорини таъминлай оламиз".

Ҳар қандай ҳарбий ва фуқарлик қурилиши муваффақияти сири - айнан атом музёрарларида. Россия "Арктика"дан ташқари, 75 минг от кучига эга икки реакторли ядро энергетик қурилмали икки кема ("Ямал", "Ғалабанинг 50 йиллиги"), қуввати 50 минг от кучига эга бир реакторли ускунага эга икки музёрар ("Таймир", "Вайгач"), 40 минг от кучига эга реактор агрегатига эга "Севморпуть" ("Шимолий денгиз йўли" маъносида, тарж.) атом лихтеровози (юкларни лихтерларда ёки баржаларда, контейнерларда ташиш учун ихтисослашган кема) ва бешта техник хизмат кўрсатиш кемасига эга.

"Совет Иттифоқи" ледоколи эксплуатация захирасида турибди. Бу ҳатто дизель-электрик кемаларни ҳисобга олмаган ҳолда жуда улкан арктика флотилиясидир.

Шулардан энг янгиси суперзамонавий "Илья Муромец" бўлиб, у 2017 йилда Шимолий флот таркибидан ўрин олган. У қалинлиги бир метргача бўлган тўлиқ муз майдонида ишлашга қодир. Ўзининг асосий вазифаси - арктика сувларидан кемаларни ўтказишдан ташқари, кема арктика қўшинлари гуруҳи учун юкларни етказиб беради. Лойиҳа борт қурол-аслаҳалари хусусан, кема тезотар артиллерия ускуналари АК-630, АК-230, АК-306лар монтажини ҳам кўзда тутади.

Назарий жиҳатдан музёрарни зарба берувчи жанговар кемага айлантириш мумкин - бунинг учуе уни кемаларга қарши ракеталар билан жиҳозлашнинг ўзи кифоя қилади.

Ҳамиша етакчи бўлган

Россия муз классидаги кемалар қурилишида ҳамиша бошқа давлатлардан олдинда бўлган. Замонавий типдаги илк музёрар - 1864 йилда туширилган "Пайлот" винтли қутқарув буксири эди. Махсус бурун қисми унга муз устига чиқишга ва ўз вазни билан музни синдиришга имкон берган. Ушбу конструкция халқаро эътирофга сазовор бўлган. 1871 йилнинг қишида Германия ҳукумати Гамбургс порти акваторияси ва Эльбани муздан тозалаш мақсадида Россиядан ушбу музёрар чизмаларини харид қилади. Сабаби, экстремал даражадаги паст ҳарорат минтақадаги савдони бутунлай сиқувга олган эди. Шундан сўнг, Дания, Швеция ва АҚШ тадбиркорлари ҳам немислардан ўрнак олишади.

Жаҳондаги биринчи ядровий музёрар кема ҳам СССРда барпо этилган — унга "Ленин", дея ном берилган эди. Атомоход 1959-йилда Денгиз флоти вазирлиги ихтиёрига топширилган. Ушбу гигант шимолий кенгликларда навигацияни анчайин узайтирди. Фақатгина олти йиллик эксплуатация даврида "Ленин" 82 минг денгиз милидан ортиқ масофани босиб ўтган ва мустақил равишда 400дан ортиқ кемаларни ўтказган эди. 1989-йилда музёрар Мурманскдаги абадий стоянкадан жой олди, у федерал аҳамиятга эга маданий мерос ёдгорликлари ягона реестрига киритилган.

Россия — лихтеровоз-музёрарни эксплуатация қилувчи ягона давлатдир. 61,88 минг тонна сув сиғимига эга бўлган "Севморпуть" - 1988 йилдан буён ишлатилиб келинаётган дунёнинг энг йирик юк ташувчи кемасидир. У бир метргача қалинликка эга бўлган муз остидан мустақил равишда тешиб ўтишга қодир. Бугунги кунга келиб, у атом кучли қурилмага эга бўлган амалдаги ягона юк кемаси саналади.

117