Ўзбекистон Республикаси чегараси. Архив сурат

Ўзбек-қозоқ Давлат чегараси белгиланди

248
(Янгиланган 10:42 22.12.2015)
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини белгилаш жараёни 2004 йилнинг баҳорида бошланган эди.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукумати делегациялари 21-25 декабрь кунлари Тошкентда ўзаро чегарани белгилаш жараёни якуни бўйича мажлис ўтказадилар, Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати асосида.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, чегарани белгилаш масалалари бўйича Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма комиссияси музокаралари жорий йил августида ўтказилган. Томонлар ўзбек-қозоқ Давлат чегарасини белгилашга доир якуний ҳужжатларни тайёрлаш ишларини давом эттиришгани айтилмоқда.

Икки мамлакат ўртасидаги умумий узунлиги 2000 километрдан зиёд бўлган чегара қисми 2002 йилнинг сентябрида белгилаб бўлинган.

 

248