Монгол курашчиси Мандахнаран Ганзоригий тренери. Архив сурат

Жанжал: ўзбек курашчиси ғалабасидан норози монгол тренери кийимларини ечиб ташлади

1606
(Янгиланган 09:40 23.08.2016)
Эркин кураш бўйича учинчи ўрин учун баҳслар шов-шувли жанжал ва "стриптиз" билан якун топди. Ўзбек курашчиси Ихтиёр Наврўзовнинг ғалабасидан норози бўлган монгол тренери татамида кийимларини ечиб ташлади.

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Олимпиаданинг сўнги кунида ўзбекистонлик эркин курашчи Ихтиёр Наврўзов (65 кг) монголиялик Махдангаран Газонриг билан беллашди.

Монгол спортчиси мусобақанинг деярли охиригача ғолибликни қўлдан бермади ва 7:6 ҳисобида олдинда бораётган эди. Бироқ курашнинг сўнгги сонияларида монголиялик спортчи белгиланган чизиқдан чиқиб кетгани оқибатида ҳақамлар бронза медални Ихтиёр Наврўзовга беришга қарор қилди.

​Ҳакамларнинг бундай қароридан норози бўлган монгол тренерлари норозиликларини ифодалаш мақсадида кийимларини ечиб, яланғоч ҳолда кураш гилами олдида турдилар. Олимпиада хавфсизлик хизмати монгол тренерларини майдондан олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди.

1606
Мавзу:
Олимпиада кундалиги (47)