Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов. Архив сурат

Ислом Каримов вафот этди

8762
(Янгиланган 23:41 02.09.2016)
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида Тошкент шаҳрида инсульт туфайли оламдан ўтдилар. Президентимизнинг хотираси қалбимизда абадий сақланиб қолажак...

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Бугун Ўзбек халқи оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақиллик меъмори Ислом Каримов инсульт оқибатида вафот этдилар. Бу ҳақда жума куни "Ўзбекистон" телеканали хабар қилди.

"Азиз ватандошлар, юрагимизда чуқур қайғу билан барчамиз учун қадрли бўлган Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганини маълум қиламиз. Ислом Абдуғаниевич 2016 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида бош мияда қайта тикланмайдиган ўзгаришларга ва полиорган етишмовчилигига олиб келган мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) оқибатида вафот этди.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақиқатан буюк тарихий шахс эди. Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан республикамиз мустақилликка эришди ва ўз тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритди. Ёш давлатимиз учун ғоят мураккаб ва масъулиятли даврда вазият беқарорлашувининг олди олингани ва халқимизнинг уруш даҳшатларини кўрмасдан эсон-омон ўтиши бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ.
Халқимизнинг чексиз муҳаббатини қозонган, мустақил мамлакатимизнинг Биринчи Йўлбошчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов қалбларимизда абадий қолади ва келажак авлодлар хотирасида тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва тараққиёт раҳнамоси, буюк давлат арбоби сифатида мангу яшайди.

Барчамиз учун қадрли бўлган Президентимизнинг васиятига кўра, Ислом Каримов шу йил 3 сентябрда ота-онаси мангу қўним топган она шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига биноан дафн этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти билан видолашув маросими 2016 йил 3 сентябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Биз барчамиз учун ўта оғир жудолик муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва бутун Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз", — дейилди хабарда.

Дафн маросимини ташкил қилиш бўйича Комиссияга Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев раҳбарлик қилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 78 ёшли Президент Ислом Каримовнинг миясига қон қуйилгани ҳақида илк бор унинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилган эди.

Куни кеча Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни Мустақиллик куни билан табриклаган эди.

Худди шу куни Ўзбекистон раҳбарининг байрам муносабати билан халққа йўлланган табриги Ўзбекистон телеканали орқали ўқиб эшиттирилди ва ҳукумат расмий сайтларида эълон қилинди.

Шу билан бир қаторда Мустақиллик куни муносабати билан ўтказиладиган катта тадбир бекор қилиниб, халқ сайлигина қолдирилган эди.

25 йил ичида биринчи маротаба ўзбек халқи Мустақиллик байрамини Президентсиз ва мушакбозликсиз нишонлади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2 сентябрь тонгида президент Ислом Каримовнинг "соғлиғи бирданига ёмонлашди" дея маълум қилган эди.

Вазирлар Маҳкамаси шифокорларга таянган ҳолда президент аҳволини "ўта оғир" дея баҳолаганди.

Эслатиб ўтамиз, 78 ёшни қарши олган Ислом Каримов 1991 йилдан буён Ўзбекистонни бошқариб келаётган эди.

Ислом Каримовнинг таржимаи ҳоли>>

8762
Мавзу:
Ислом Каримов вафот этди (57)
Президент Республики Корея Мун Чжэ Ин 18 апреля прибыл в Узбекистан с государственным визитом

Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этади

87
(Янгиланган 17:19 29.10.2020)
Шавкат Мирзиёев Корея президентининг таклифига биноан Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда

Иштирок этиш таклифи Корея президенти Мун Чже Ин томонидан билдирилган. Тадбир кун тартибидан коронавирус пандемияси оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Таъкидланишича, давлат раҳбари ўз нутқида минтақавий сиёсатнинг энг долзарб масалалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига тўхталиб ўтади.

Форум ишида Ўзбекистон ва Жанубий Корея етакчилари билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Мўғулистон президентлари ва бошқалар иштирок этади.

87
Теглар:
форум, Мун Чже Ин, Шавкат Мирзиёев, Жанубий Корея, Ўзбекистон
Узбекистан и Турция подписали соглашение о развитии военного и военно-технического сотрудничества

Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзолади

83
Битимни Туркия мудофаа вазири генерал Ҳулуси Акар ва Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов имзолади.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди.

Битимни мамлакатга ташриф буюрган Туркия мудофаа вазири генерал Ҳулуси Акар ва Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов имзолади.

Музокара давомида мудофаа вазирлари давлат раҳбарларининг Ўзбекистонга ва Туркияга амалий ташрифлари давомида эришилган натижаларга, шунингдек, ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболига ҳам алоҳида эътибор қаратишди.

“Музокаралардан сўнг икки давлат Мудофаа вазирлиги раҳбарлари Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни имзоладилар”, - дейилган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири, армия генерали Ҳулуси Акарни қабул қилгани хабар қилинган эди.

83
Рабочие на стройплощадке

Қурилиш ва “яширин иқтисодиёт”: ҳуқумат қарори лойиҳаси тайёрланди

148
“Қурилиш соҳасида “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Қурилиш соҳасида “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Қурилиш ташкилотлари томонидан ўз яширин фаолиятини ихтиёрий равишда қонунийлаштириши учун 2020 йил 1 декабрдан қуйидаги рағбатлантириш механизмлари жорий қилиш таклиф этилмоқда:

а) норасмий бандлик ҳолатлари кузатилмаган ёки яширин фаолиятни тўлиқ бартараф этган қурилиш ташкилотлари реестри юритилади.

Реестрга кирган қурилиш ташкилотларга қурилиш объектларида бажарилган ишлар учун буюртмачи томонидан маблағ ажратилгунга қадар даромад ва иш ҳақидан бўлган солиқларни тўлаш муддатини мутаносиб равишда узайтиришга рухсат этилади.

б) ўрганиш жараёнида нолегал ходимларни расмийлаштирган қурилиш ташкилотига уларнинг касбий малакасини ошириш, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия берилади. Бунда:

субсидия касбий малакани ошириш учун ҳар бир ходим учун 6 ой муддатгача ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдоригача, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдоригача берилади;

ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган норасмий ишлаётган ходимларга уларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, малакасини ошириш учун касб-ҳунарга ўқитиш марказларига йўлланма берилади, бунда иш берувчи томонидан ушбу ходимларни ўқишдан кейин расмий равишда ишга олиш бўйича кафолати олинади.

в) қурилиш ташқилотлари томонидан 2020 йил 1 декабрга қадар ишчиларга норасмий иш ҳақи тўланган холатлар юзасидан ҳуқуқий чоралар қўлланилмайди ва юзага келиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ ва мажбурий тўловлардан воз кечилади, бир йил ичида ишчиларига норасмий иш ҳақи тўланган холатлар аниқланган қурилиш ташкилотлар бундан мустасно.

Қурилиш ташкилотларига айрим қурилиш ишлари турлари бўйича ўзини ўзи банд қилган шахсларни хизмат кўрсатиш шартномаси асосида жалб этишга рухсат бериш кўрсатилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва суғурта компаниялари томонидан иш берувчилар, шу жумладан қурилиш ташкилотлари ўз фуқаролик жавобгарликларини мажбурий суғурта қилганлигини биргаликда мониторинг қилиш тажрибаси жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фаолиятида ходимлар сонини яшириш аниқланган ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солинишини назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

148