Гурбангулы Бердымухамедов. Архив сурат

Туркманистон раҳбари Мирзиёевни табриклади

78
(Янгиланган 12:05 06.12.2016)
Гурбангули Бердимухамедов Шавкат Мирзиёевга табрик сўзлари йўллаб, Ўзбекистон ва Туркманистон қардош халқлари орасида сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга умид билдирди.

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон президенти лавозимига сайланиши муносабати билан табриклади, деб хабар қилмоқда Туркманистон раҳбари матбуот хизмати.

Хабарда, икки мамлакат  халқари орасидаги қардошлик муносабатларининг юқори даражада эканлиги қайд этилган ҳамда мамлакатлар орасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий ва маданий-гуманитар муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга  умид билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонда якунланган президент сайловида Шавкат Мирзиёев 88,61 % овоз тўплаб ишончли ғалаба қозонди.

78

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

368
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

368
Флаги стран участниц СНГ

МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси Тошкентда бўлиб ўтади

169
Бугунги учрашувда ҳукумат раҳбарлари транспорт, қурилиш, энергетика, шунингдек, таълим, туризм, спорт, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган қатор ҳужжатларни имзоладилар.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг (ҲРК) навбатдаги йиғилиши 6 ноябр куни Ўзбекистонда бўлиб ўтади, дея хабар беради РИА Новости Беларусь Вазирлар Кенгаши матбуот хизматига таяниб.

"МДҲ ҲРКнинг навбатдаги йиғилиши 6-ноябр куни Тошкентда бўлиб ўтади", - деди матбуот ҳизмати вакили.

Бу Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг видео-конференция тарзида ўтказилган навбатдаги учрашувида маълум бўлди. Муҳокама иштирокчилари МДҲнинг 2030 йилгача бўлган даврда иқтисодий ривожланиш Стратегияси лойиҳасини қабул қилдилар. Ҳужжатда Ҳамдўстлик мамлакатларининг иқтисодий соҳадаги давлатлараро ҳамкорлик механизмларнинг мақсадлари, асосий вазифалари, ҳамкорлик йўналишларига нисбатан келишилган ёндашувлари акс эттирилган.

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари транспорт, қурилиш, энергетика, шунингдек, таълим, сайёҳлик, спорт, маданият, ёшлар ҳамкорлиги ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган қатор ҳужжатларга имзо чекдилар.

Бугун Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов ўртасида телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Томонлар савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий соҳалардаги Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг бир қатор долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, бош вазирлар икки ва кўп томонлама мулоқотлар жадвали ҳақида ҳам фикр алмашди.

169