ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Саддам Ҳусайнни тергов қилган ЦРУ терговчиси Жон Никсон, Ироқ етакчиси ҳаётининг сўнгги йилларида нималар билан машғул бўлгани ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Америка Марказий Бошқармаси терговчисига кўра, Саддам ҳаётининг сўнгги йилларида романлар ёзиш билан банд бўлган ва шу сабабли қўшни давлатларда рўй бераётган ҳодисаларни чуқур англамаган.
Нашр шунингдек, Саддам 2003-йилнинг апрелида, АҚШ ва Буюк Британия бошчилигидаги коалиция ҳарбийлари Ироққа бостириб кирганидан сўнг тахтдан ағдарилгани ҳақида эслатиб ўтган.Ироқ Олий Суди эса Саддам Ҳусайнни 1982 йилда Ад-Дуджайль қишлоғида истиқомат қилган 148 киши ўлимида айблаган ва уни ўлимга маҳкум этган. Суд ҳукми 2006 йилнинг охирида ижро этилган.
Жорий йилнинг 27 декабрида дунё юзини кўрадиган "Саддам Ҳусайн. Сўроқ" номли китобида Никсон ўз таассуротлари билан ўртоқлашган. Терговчига кўра, америкалик ҳарбийлар Саддамни у яширинган жойидан олиб чиқишганларида, айнан Никсон уни чандиқлари ва татуировкалари туфайли таниб қолган.
Илк сўроқлар натижаси Саддам Ҳусайн мамлакатда рўй бераётган ҳодисаларни яхши англамаслигини кўрсатган. "Саддам романлар ёзиш билан банд бўлган. У энди ҳукуматни бошқармас эди… Афтидан, Саддам Ироқда нималар рўй бераётганини ўзига душман бўлган америкалик ва британияликлар сингари яхши тушунмасди. У ўз ҳукумати фаолиятини ташлаб қўйган ҳамда Ироқ муҳофазасини таъминлаш учун биронта режа тузмаган эди", — дея иқтибос келтиради нашр Никсон китобидан.
ЦРУ терговчисининг ёзишига кўра, АҚШ Саддамни қўшни ҳамда Ғарб давлатларига ҳужум қилишга шайланаётганликда айблаган бўлса-да, ҳақиқатда эса бундай бўлмаган.
Бундан ташқари, Ҳусайн АҚШ президенти — катта Жорж Бушга қарши фитна уюштираётганини ҳам инкор этган. Ироқ етакчиси "Ироқ оммавий қирғин қуролига эга эмаслигини ва бу борада бошқа давлатларга хавф туғдирмаслигини" таъкидлаб ўтган. "Сизлар ютқазасизлар. Ироқни бошқариш унчалик ҳам осон эмаслигига амин бўласизлар", — дея башорат қилган Ҳусайн сўроқ жараёнларининг бирида.
Никсонга кўра, Ҳусайн ўз хотинларини муҳокама қилишни ёқтирган ва терговчига ўз оиласи ҳамда "алоҳида муаммо" бўлган ўғли Удай ҳақида сўзлаб берган.
Америка МРБ терговчиси ўз китобида Ҳусайннинг қатл қилиниш жараёнини ҳам ёзиб ўтган. "Мени ҳайратлантиргани, Саддам хонадаги(ўлимга маҳкум қилинганлар демоқчи, таҳр.)лардан фарқли ўлароқ ўта муносиб кўринишга эга эди. Бизнинг йигит ва қизларимиз бу учун жон фидо қилишмаган. Буш бизга бу каби янги Ироқни ваъда қилмаган эди", — деб ёзган Никсон ўз китобида.
ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. 25 феврал куни Арманистон Қуролли кучлари бош штаби мамлакат бош вазири истеъфосини талаб қилди. Бош штаб фикрича, мамлакатнинг сиёсий раҳбарияти Арманистонни ўта хавфли чегарага бошлаб бормоқда.
Бунга жавобан бош вазир Никол Пашинян давлат тшнтаришига уриниш ҳақида эълон қилиб, фуқароларни Республика майдонида тўпланишга чақирди.
Пашиняннинг ўз тарафдорлари қаршисида сўзлаган нутқидан асосий иқтибосларни келтириб ўтамиз.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров ўзининг биринчи хоридий ташрифини Россияга амалга оширди. Расмий қабул 24 феврал куни Кремль саройида бўлиб ўтди.
Учрашув бошида Қирғизистон президенти Владимир Путинга Россияга таклифи учун миннатдорлик билдирди ва икки давлат орасидаги муносабатларнинг юқори даражада эканини қайд этди.
“Қирғизистон президенти сифатида менинг биринчи хорижий ташрифим Россияга амалга оширилиши – шубҳасиз, давлатларимиз орасида муносабатлар юқори даражада эканини тасдиқлайди. Биз стратегик ҳамкорликни ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда давом этамиз”, - деди Жапаров.
Шунингдек Қирғизистон президенти республикада сиёсий инқирозни бартараф этишда Россиянинг ёрдами учун миннатдорлик биллдирди.
“Биз ЕОИИ, МДҲ, КХШТ ва ШҲТ доирасида ҳамкорликни давом эттирамиз. Бу республикамизнинг ташқи сиёсий ва иқтисодий ривожланиш йўлида - устувор йўналиш бўлиб қолади. Пандемия каби мураккаб даврда бизга кўрсатган ёрдамингиз учун сизга алоҳида миннатдорлик билдирмоқчимиз. Россия вакцинасининг юқори самарадорлиги ва хавфсизлиги дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган. Биз ҳам яқин орада аҳолини оммавий вакцинация қилиш кампаниясини бошлашдан умидвормиз”, - деди Қирғизистон президенти.
Учрашув давомида Қирғизистон президенти Владимир Путинни унга қулай бўлган вақтда Қирғизистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
Россия президенти Садир Жапаровни президентлик лавозимига расман киришиши билан табриклади ва коронавирус билан боғлиқ чекловлар туфайли ушбу учрашувни ташкил қилиш осон бўлмаганини таъкидлади.
Шунингдек Путин, Россия ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасида эканини ҳамда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия Қирзиғистоннинг биринчи рақамли ҳамкори эканини алоҳида қайд этиб ўтди.
Ундан ташқари Россия президенти, коронавирусга қарши кураш борасида Қирғизистонда олиб борилаётган ишлар самарали эканини ва бу борада Россия билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш борасида билдирилаётган қўшимча таклифлар борасида Россия Қирғизистонни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.
Шу билан бирга, Владимир Путин Садир Жапаровга Қирғизистонда рус тилининг давлат тили мақомида сақлаб қолинаётгани учун алоҳида миннатдорлик билдириб ўтди.
"Мен, икки томонлама муносабатларимизнинг яна бир ўта муҳим жиҳатини қайд этмоқчиман - бу Сиз томондан (Қирғизистонда-таҳр.) рус тилининг давлат мақомини сақлаб қолганингиз. Бу биз учун жуда муҳим...", - деди Путин.
"Биз учун ҳам муҳим", - деб қўшимча қилди Жапаров.
Владимир Путин рус тили қирғизистон фуқароларига Россияда ишлаши учун қулай имкониятлар яратишини ва келажакда ҳам ушбу самарали ҳамкорлик сақланиб қолишини қайд этди ва Қирғизистонда рус тилини ўрганиш учун шароит яратишда ёрдам беришини билдирди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан.
2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган.
ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади.
Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасида 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади.